Игиликов Жақсилиқ Жолдасбаевчнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жиноят процессида ишни судга қадар иш юритиш босқичида илтимоснома ва шикоятлар институти шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усули сифатида” мавзусидаги, 12.00.09 - Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Yu1249
Илмий раҳбар:Нажимов Миратдийин Шамшетдинович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc07/2025.27.12.Yu.01.04
Расмий оппонентлар: Муродов Бахтиёр Баходирович – юридик фанлар доктори, профессор; Ботаев Мурод Джуманшикович – юридик фанлар фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда илтимоснома ва шикоятлар институтининг самарадорлигини оширишга қаратилган назарий хулосалар, илмий таклифлар ҳамда амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимосномани суриштирув, дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судяси якка тартибда кўриб чиқиши зарурлиги асослаб берилди, шунингдек мазкур суднинг судяси бўлмаган ёхуд унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда ушбу илтимосномани юқори турувчи суд раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судясига топшириш процессуал механизми асослантирилган;
терговчи ёки суриштирувчи гумон қилинувчи, айбланувчи ва фуқаровий жавобгарнинг мол-мулкини хатлаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида, унда мазкур процессуал мажбурлов чорасини қўллаш учун аниқ асосларни баён этган ҳолда, асослантирилган қарор чиқариши зарурлиги тўғрисидаги қоида асослантирилган;
мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги туман (шаҳар) судининг тергов судяси якка тартибда кўриб чиқиши мақсадга мувофиқлиги асослаб берилди, шунингдек уни тергов юритилаётган жойдаги судя томонидан кўриб чиқиш имкони бўлмаган тақдирда бошқа суднинг тергов судясига топшириш процессуал механизми асослантирилган;
мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш натижасида чиқариладиган якуний суд ҳужжатининг процессуал шаклига (мол-мулкни хатлаш ёки уни хатлашни рад этиш тўғрисида ажрим чиқариш) доир қоидалар асослаб берилди, шунингдек гаров реестрига тегишли ёзувларни киритишнинг аниқ процессуал муддатлари – суриштирувчи ёки терговчи томонидан илтимосномани қўзғатиш ҳақида қарор чиқарилганидан кейин бир кун ичида, суд ажрими чиқарилганидан кейин эса уч сутка ичида – асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноят процессида ишни судга қадар иш юритиш босқичида илтимоснома ва шикоятлар институтини тадқиқ этиш юзасидан олинган натижалар асосида:
кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув, дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судяси томонидан, мазкур суднинг судяси бўлмаган ёхуд кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилиши тўғрисидаги таклиф Жиноят-процессуал кодексининг
1213-моддасининг биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 21-майдаги №9/дн-104-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши тергов даврида кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда суд назоратини таъминлашга ҳамда иштирокчиларнинг процессуал ҳуқуқларини кафолатлашга хизмат қилган;
мол-мулкни хатлаш бўйича терговчи ёки суриштирувчи гумон қилинувчи, айбланувчи ва фуқаровий жавобгарнинг мол-мулкини хатлаш ҳақида илтимоснома қўзғатиш тўғрисида қарор чиқариб, унда мазкур процессуал ҳаракатни ўтказиш асосларини баён этиши тўғрисидаги таклиф Жиноят-процессуал кодексининг
290-моддасининг биринчи қисмини янги таҳрирда ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 21-майдаги №9/дн-104-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши тергов босқичида мол-мулкни хатлаш билан боғлиқ процессуал нормаларнинг такомиллаштирилишига, шунингдек шахснинг мулк дахлсизлиги ҳуқуқлари кафолатларининг янада кучайтирилишига хизмат қилган;
мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судяси томонидан, мазкур суднинг судяси бўлмаган ёхуд мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилиши тўғрисидаги таклиф Жиноят-процессуал кодексининг 2901-моддасининг биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 21-майдаги №9/дн-104-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши тергов даврида мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномаларнинг тергов судялари томонидан қонуний, холис ва тезкор кўриб чиқилишини таъминлаш, шунингдек, мулкий ҳуқуқларга ноқонуний аралашувларнинг олдини олишга хизмат қилган;
судя мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, мол мулкни хатлаш тўғрисида ёки мол-мулкни хатлашни рад этиш ҳақида ажрим чиқариши ҳамда мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани қўзғатиш ҳақидаги қарор чиқарилганидан кейин суриштирувчи ёки терговчи томонидан гаров реестрига бир кун ичида тегишли ёзув киритилиши, мол-мулкни хатлаш тўғрисида суд ажрими чиқарилганидан кейин эса қонунчиликка мувофиқ ваколатли бўлган органлар томонидан уч сутка ичида шундай ёзув киритилиши мумкинлиги тўғрисидаги таклифлар Жиноят-процессуал кодексининг 2902-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 21-майдаги №9/дн-104-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши суд томонидан мол-мулкни хатлаш масалаларини ҳал этишда процессуал тартибларнинг аниқ ва изчил амалга оширилишини таъминлаш ҳамда гаров реестрига тегишли ёзувлар киритилиши бўйича муайян муддатларнинг белгиланиши орқали ҳуқуқий аниқлик ва шаффофликни кучайтиришга хизмат қилган.