Юлдашходжаев Хайдар Хашимхановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мусохон Даҳбидийнинг фалсафий ва ижтимоий-сиёсий қарашлари”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Fal212
Илмий маслаҳатчи: Наврузова Гулчихра Нигматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Расмий оппонентлар: Холмўминов Жаъфар Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Шарипова Ойгул Турсуновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Самадов Хуршид Улмасжонович, фалсафа фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мусохон Даҳбидийнинг таълимотидаги фалсафий ва ижтимоий-сиёсий қарашларнинг ўзига хос хусусиятларни очиб беришдан иборат. ўзига хос хусусиятларни очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мусохон Даҳбидийнинг “ад-Дуррул макнун” асаридаги ваҳдатул вужуд ва ваҳдатуш шуҳудга оид борлиқнинг ягоналиги, Ҳақ ва халқ муносабати, илоҳий тажалли каби онтологик ғоялари ҳамда “Зубдатул ҳақоиқ” асаридаги ҳусулий (орттирилган, эришилган) илм офоққа (ташқи олам) тегишли, ҳузурий (Аллоҳ томонидан берилган илм) илм эса анфус (ички олам)га тегишли эканлиги асослаб берилган;
Ваҳдатул вужуд (Муҳйиддин ибн Арабий) ва ваҳдатуш шуҳуд (Аҳмад Сирҳиндий) консепсияларининг Аллоҳнинг бирлиги ва яккалиги каби умумийлик белгилари ҳамда қавлий, илмий ва амалий тавҳидга оид хусусийлик жиҳатлари, лафзи турлича бўлишига қарамай маъноси диалектик яхлит эканлиги Мусохон Даҳбидийнинг “Ад-Дуррул макнун” асаридаги ғоялар асосида далилланган;
Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний ҳамда Баҳоуддин Нақшбанд асарларида учрамаган “руҳ” ёки “нафс” тадрижий тараққиётининг ранглар орқали тасвирлаш, қалб латифасининг ранги санувбарий (шаффоф), қалб нури сариқ, руҳ латифасининг ранги қизил, хафий латифасининг ранги қора, ихфо латифасининг ранги яшил рангда белгилаш тенденсияси Мусохон Даҳбидий  Нажмиддин Кубронинг зангори ранг соликнинг тавба қилиб тариқатга қадам қўйгани, сариқ рангда соликнинг Аллоҳ ёди билан яшаши, қизил ранг соликнинг руҳи вужудидан ажрала бошлагани, маърифатга яқинлашгани, оқ ранг юракнинг покланишига ишора каби “нафс” ранглари хусусидаги таълимоти билан қиёслаштирилган;
мутасаввифнинг тавба, ризо, таважжуҳ, муроқаба, муҳаббат, тажалли ва маҳбубга оид қарашлари ҳамда мақомларнинг инсон маънавий ривожланишидаги ўрни, шунингдек, “Наводирул маориф” асаридаги шариат, тариқат ва маърифат таълимоти, ҳалол луқма, нафсни тарбиялаш, тана ва руҳ, яхшилик ва ёмонликка оид қарашларининг қуйидаги антропологик (тавба орқали ўзини ахлоқий баҳолаш, ризо орқали ички руҳий хотиржамликка эришиш) ва ахлоқий-праксеологик (ҳалол луқма билан яшаш, нафсни тарбиялаш, хулқ-атворни назорат қилиш, яхшиликни амалий фаолият мезонига айлантириш) каби хусусиятлари очиб берилган;
Нақшбандия-мужаддидия тариқатининг сиёсий муносабатларга аралашуви, ҳукмдор ва халқ ўртасидаги мажбуриятларни амалга оширишда Мусохон Даҳбидийнинг фаолияти ҳамда “Наводирул маориф” асарида илгари сурилган риё, кибр, манманликка оид салбий иллатларга қарши курашиш, илм-маърифатли бўлиш, ҳушёрлик руҳиятини шакллантириш каби қарашларининг “устоз ва шогирд” тизимини жорий этишда ва таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришда аҳамияти асосланган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мусохон Даҳбидийнинг фалсафий ва ижтимоий-сиёсий қарашларининг аҳамиятини ҳамда уларнинг ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашдаги ўрнини асослаб бериш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Мусохон Даҳбидийнинг “ад-Дуррул макнун” асаридаги ваҳдатул вужуд ва ваҳдатуш шуҳудга оид борлиқнинг ягоналиги, Ҳақ ва халқ муносабати, илоҳий тажалли каби онтологик ғоялари ҳамда “Зубдатул ҳақоиқ” асаридаги ҳусулий (орттирилган, эришилган) илм офоққа (ташқи олам) тегишли, ҳузурий (Аллоҳ томонидан берилган илм) илм эса анфус (ички олам)га тегишли эканлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг диний-маърифий жараёнларни илмий асослаш, тасаввуф таълимотининг илмий асосланган ғояларини тарғиб қилиш ҳамда диний таълим муассасалари учун илмий-услубий тавсиялар ишлаб чиқиш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025-йил 13-октябрдаги 02-02/02/1/2797-сон маълумотномаси). Натижада, Мусохон Даҳбидий меросидаги онтологик ва гносеологик ғояларни диний-маърифий таълим мазмунига илмий асосда киритиш ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари учун услубий тавсиялар тайёрлашнинг манбавий базасини кенгайтиришга хизмат қилган;
Ваҳдатул вужуд (Муҳйиддин ибн Арабий) ва ваҳдатуш шуҳуд (Аҳмад Сирҳиндий) консепсияларининг Аллоҳнинг бирлиги ва яккалиги каби умумийлик белгилари ҳамда қавлий, илмий ва амалий тавҳидга оид хусусийлик жиҳатлари, лафзи турлича бўлишига қарамай маъноси диалектик яхлит эканлиги (Мусохон Даҳбидийнинг “Ад-Дуррул макнун” асари асосида)га оид ғоялар ва илмий натижалардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг фаолиятида, хусусан, буюртма асосидаги “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси” энциклопедик китоби мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2025-йил 7-декабрдаги 02/476-сон маълумотномаси). Натижада, тарихий-фалсафий меросга оид илмий ва маънавий-маърифий контенти янги қиёсий-фалсафий маълумотлар билан бойитилган ва марказининг илмий-амалий материаллар базасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний ҳамда Баҳоуддин Нақшбанд асарларида учрамаган “руҳ” ёки “нафс” тадрижий тараққиётининг ранглар орқали тасвирлаш, қалб латифасининг ранги санувбарий (шаффоф), қалб нури сариқ, руҳ латифасининг ранги қизил, хафий латифасининг ранги қора, ихфо латифасининг ранги яшил рангда белгилаш тенденсияси Мусохон Даҳбидий  Нажмиддин Кубронинг зангори ранг соликнинг тавба қилиб тариқатга қадам қўйгани, сариқ рангда соликнинг Аллоҳ ёди билан яшаши, қизил ранг соликнинг руҳи вужудидан ажрала бошлагани, маърифатга яқинлашгани, оқ ранг юракнинг покланишига ишора каби “нафс” ранглари хусусидаги таълимоти билан қиёслаштирилганлиги бўйича олинган натижалардан Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг илмий лойиҳа ва илмий-нашриёт фаолиятида, хусусан, “Исломнинг Марказий Осиёга ёйилиши: Мовароуннаҳрда диний-маънавий ва илмий-маданий марказларнинг шаклланиши ва ривожланиши” лойиҳаси доирасида тайёрланган “Мовароуннаҳр илмий марказлари” албом-китобини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2025-йил 14-октябрдаги 05-14/480-сон маълумотномаси.) Натижада, “Мовароуннаҳр илмий марказлари” албом-китобининг мазмуни Хожагон-Нақшбандия анъанаси ва Мусохон Даҳбидий меросига оид тарихий-фалсафий материаллар билан бойитилиб, ИХ-ХИИ асрлардан кейинги минтақавий илмий-маънавий ворисийликни ёритишга хизмат қилган;
мутасаввифнинг тавба, ризо, таважжуҳ, муроқаба, муҳаббат, тажалли ва маҳбубга оид қарашлари ҳамда мақомларнинг инсон маънавий ривожланишидаги ўрни, шунингдек, “Наводирул маориф” асаридаги шариат, тариқат ва маърифат таълимоти, ҳалол луқма, нафсни тарбиялаш, тана ва руҳ, яхшилик ва ёмонликка оид қарашларининг қуйидаги антропологик (тавба орқали ўзини ахлоқий баҳолаш, ризо орқали ички руҳий хотиржамликка эришиш) ва ахлоқий-праксеологик (ҳалол луқма билан яшаш, нафсни тарбиялаш, хулқ-атворни назорат қилиш, яхшиликни амалий фаолият мезонига айлантириш) каби хусусиятларига янгиликлар ва хулосалардан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мутафаккирлар илмий-маънавий меросини тадқиқ этиш, маънавий-ахлоқий тарбия учун илмий-услубий материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда илмий-амалий материаллар базасини шакллантириш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2025-йил 9 октябрдаги 01/12-212-сон маълумотномаси). Натижада, марказнинг тасаввуфий-антропологик, ахлоқий ҳамда ижтимоий-сиёсий меросга оид илмий-услубий материаллари базаси Мусохон Даҳбидий қарашларига оид янги тарихий-фалсафий хулосалар билан кенгайтиришга хизмат қилган;
Мутасаввиф таълимотидаасосида тавба, ризо, таважжуҳ, мурақаба, муҳаббат, тажалли, маҳбуб қарашлари ва мақомларнинг инсон маънавий ривожланишидаги ўрни таҳлил қилинган ҳамда “Наводирул маориф” асаридаги шариат, тариқат, маърифат таълимоти ва ҳалол луқма, нафсни тарбиялаш, тана ва руҳ, яхшилик ва ёмонлик каби ахлоққа оид қарашлари очиб берилган. Натижада, Мусохон Даҳбидий рисолаларида илгари сурилган ушбу илмий янгилиги, назарий хулосалари, методологик ҳамда амалий таклифлардан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот марказининг илмий-амалий материаллар базасини такомиллаштиришда кенг татбиқ этилган.
Нақшбандия-мужаддидия тариқатининг сиёсий муносабатларга аралашуви, ҳукмдор ва халқ ўртасидаги мажбуриятларни амалга оширишда Мусохон Даҳбидийнинг фаолияти ҳамда “Наводирул маориф” асарида илгари сурилган риё, кибр, манманликка оид салбий иллатларга қарши курашиш, илм-маърифатли бўлиш, ҳушёрлик руҳиятини шакллантириш каби қарашларининг “устоз ва шогирд” тизимини жорий этишда ва таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришда аҳамиятига оид натижалардан Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг маънавий-маърифий ва тарихий-маданий мавзудаги телевизион кўрсатувларни тайёрлашда, жумладан, “Ассалом Бухоро”, “Шукрона” ва “Мозийдан садо” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган  телевидениенинг илмий-амалий материаллар базасини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 10-октябрдаги 01-09-232-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувларнинг тарихий-фалсафий ва маънавий-маърифий мазмуни бирламчи илмий хулосалар билан бойитилиб, Мусохон Даҳбидий меросини оммавий аудиторияга илмий асосда етказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish