Джуманиязова Мўтабархон Равшанбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Тоъқимачилик корхоналарида бизнес жараёнларни бошқаришни такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5549. 
Илмий раҳбар: Исаев Равшан Абдурахмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тоъқимачилик ва енгил саноат институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тоъқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.I.21.02-рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мансуров Мансур Алишерович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноати асосий ишлаб чиқариш бизнес-жараёнларини бошқаришни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ҳамда тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга коъра “бизнес жараёнларини бошқариш” тушунчасининг мазмуни саноат корхоналарида тежамкор ишлаб чиқариш жараёнида  аниқланган нуқсонларни бартараф этиш учун сарфланадиган харажатларни камайтиришда ресурслардан самарали фойдаланиш боъйича бошқариш тизими ҳаракатларини аниқ тартибга солиш билан боғлиқ стандарт чора-тадбирлар мажмуаси нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
молиявий-иқтисодий ҳамда ишлаб чиқариш, таъминот, сотиш хизматлари фаолиятини муқобиллаштиришга коъра бошқарув ташкилий тузилмасини такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;   
тўқимачилик корхоналарида бизнес жараёнларни бошқариш самарадорлигини интеграл оралиқ натижалари (паст (0-0.30), ўрта (0,31-0,50), яхши (0,51-0,70), юқори (0,71-0,85) ва жуда юқори (0,86 дан юқори)) даражаларига мувофиқ келувчи самарадорлик кўрсаткичлари аниқланган; 
“БЕТЛИС ТЕКСТИЛ” масъулияти чекланган жамиятнинг маҳсулот сотишдан тушган умумий тушум кўрсаткичига таъсир қилувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик саноати корхоналари асосий ишлаб чиқаришлари бизнес-жараёнларини бошқаришни  такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга коъра “бизнес жараёнларини бошқариш” тушунчасининг мазмуни саноат корхоналарида тежамкор ишлаб чиқариш жараёнида  аниқланган нуқсонларни бартараф этиш учун сарфланадиган харажатларни камайтиришда ресурслардан самарали фойдаланиш боъйича бошқариш тизими ҳаракатларини аниқ тартибга солиш билан боғлиқ стандарт чора-тадбирлар мажмуаси сифатида такомиллаштирилган “бизнес жараёнларини бошқариш” тушунчаси мазмуни олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Саноат иқтисодиёти” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2026-йил 23-февралдаги 55-сонли буйруғи). Мазкур тушунчанинг янги мазмунда киритилиши олий таълим муассасалари талабалари ҳамда бўлғуси мутахассисларнинг саноат корхоналарида бизнес жараёнларни бошқариш тизими борасидаги билим ва кўникмаларини кенгайтириш имконини яратган; 
молиявий-иқтисодий ҳамда ишлаб чиқариш, таъминот, сотиш хизматлари фаолиятини муқобиллаштиришга коъра бошқарув ташкилий тузилмасини такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлигини асослашга оид таклиф “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 13-октябрдаги 02/25-2370-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “ЮСТЕХ” МЧЖ тўқимачилик корхонаси бошқарув харажатлари 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 8,4 %га камайган;
тўқимачилик корхоналарида бизнес жараёнларни бошқариш самарадорлигини интеграл оралиқ натижалари (паст (0-0.30), ўрта (0,31-0,50), яхши (0,51-0,70), юқори (0,71-0,85) ва жуда юқори (0,86 дан юқори)) даражаларига мувофиқ келувчи самарадорлик кўрсаткичларини бўйича таклифлар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 13-октябрдаги 02/25-2370-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “ФУЛЛ CОТТОН” МЧЖ тўқимачилик корхонаси бизнес жараёнларини бошқариш самарадорлигининг интеграл кўрсаткичи 0,236 бандга ошиши таъминланган; 
“БЕТЛИС ТЕКСТИЛ” масъулияти чекланган жамиятнинг маҳсулот сотишдан тушган умумий тушум кўрсаткичига таъсир қилувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 13-октябрдаги 02/25-2370-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “БЕТЛИС ТЕКСТИЛ” МЧЖ  тўқимачилик корхонасининг сотилган маҳсулот ҳажми 2030-йилда 
2024-йилга нисбатан умумий 1,405 баробарга ошиши баҳоланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish