Алланазарова Дилафруз Абдуғани қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда транспорт соҳасидаги давлат бошқарувининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, “12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2PhD/Yu2348.
Илмий раҳбар: Есемуратов Алишер Избасарович, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.10/2026.08.05.Yu.01.10.
Расмий оппонентлар: Холбутаев Абдуғани Абдурахимович, юридик фанлари доктори, Бердимуратова Гулназ Муратовна, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда транспорт соҳасидаги давлат бошқарувининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
транспорт соҳасидаги давлат бошқарувида назорат ваколатларини аниқ чегаралаш мақсадида йўл обектларини қуриш ҳамда улардан фойдаланиш устидан назоратни Транспорт назорати инспексиясининг ваколатига киритиш орқали назорат функсиясини соҳавий мезон бўйича тақсимлаш зарурати асосланган;
ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш борасидаги талабларнинг бажарилиши устидан назоратни транспорт тури мезони асосида соҳавий ваколатли органлар – Фуқаро авиацияси агентлиги ва Транспорт назорати инспексияси ўртасида тақсимлаш орқали фаолиятнинг узлюксизлигини ва самарадорлигини таъминлаш лозимлиги исботланган;
йўл инфратузилмаси обектларида қурилиш ишларини олиб бориш, йўл обектини ҳар қандай кўринишда таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш ёки реконструксия қилишни рухсат бериш тартиб-таомили доирасига киритиш ҳамда коммуникация тармоқларидаги авария ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда рухсатнома берувчи субект сифатида туман (шаҳар) ҳокимлигини белгилаш зарурати исботлаб берилган;
автомобил йўллари ва сунъий иншоотларнинг қурилиши ҳамда реконструксияси тугалланган йўл обектидан фойдаланиш учун рухсатнома институтини жорий этиш ва мазкур ваколатни Транспорт назорати инспексиясининг ҳудудий бўлинмаларига юклаш орқали йўл обектининг ҳаётий цикли босқичларида давлат бошқарувининг узлюксиз ҳуқуқий таъсирини таъминлаш лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илмий тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
транспорт соҳасидаги давлат бошқарувида назорат ваколатларининг такрорланишини бартараф этиш, йўл обектларини қуриш устидан назоратни Транспорт назорати инспексиясининг ваколатига киритиш ҳамда уни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги назорат органлари ваколатларидан аниқ чегаралашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2026-йил
5-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1118-сон Қонунининг 1-моддаси билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 99-моддасига киритилган ўзгартиришларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 13-июлдаги
3/дн-125-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши транспорт соҳасидаги назорат функсиясини соҳавий мезон бўйича тақсимлаш ва идоралараро ваколат зиддиятларини бартараф этишга хизмат қилган;
ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилиши устидан давлат назоратини транспорт тури мезони асосида соҳавий ваколатли органлар ўртасида тақсимлашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2026-йил 5-февралдаги ЎРҚ-1118-сон Қонунининг 2-моддаси билан “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-386-сон Қонуни 22-моддасининг биринчи қисмини янги таҳрирда ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 13-июлдаги 3/дн-125-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши суғурта мажбурияти бажарилиши устидан давлат назоратининг узлюксизлигини ҳамда назоратни амалга оширувчи субектлар доираси тўлиқлигини таъминлашга хизмат қилган;
йўл инфратузилмаси обектларида қурилиш ишларини олиб бориш, йўл обектини таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш ёки реконструксия қилиш ишларини рухсат бериш тартиб-таомили доирасига киритиш ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда рухсатнома берувчи субектни белгилашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2026-йил 5-февралдаги
ЎРҚ-1118-сон Қонунининг 3-моддаси билан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ-701-сон Қонунининг 2-иловаси 126-позициясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 13-июлдаги 3/дн-125-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши йўл обектларида бажариладиган ишлар устидан дастлабки давлат назоратини жорий этиш ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг дифференциал моделини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
қурилиши ва реконструксияси тугалланган автомобил йўллари ҳамда сунъий иншоотлардан фойдаланиш учун рухсатнома институтини жорий этиш ва мазкур ваколатни Транспорт назорати инспексиясининг ҳудудий бўлинмаларига юклашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2026-йил 5-февралдаги ЎРҚ-1118-сон Қонунининг 3-моддаси билан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ-701-сон Қонунининг 2-иловаси 127-позициясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2026-йил 13-июлдаги 3/дн-125-сон далолатномаси). Таклифнинг жорий этилиши йўл обектининг ҳаётий цикли босқичларида давлат бошқарувининг узлюксиз ҳуқуқий таъсирини таъминлаш ва фойдаланишга топшириш босқичида хавфсизлик талабларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтиришга хизмат қилган.