Алихонов Бехзод Низамидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Темир йўл транспортида жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини маъмурий-ҳуқуқий тартибга солиш”, “12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Yu1512.
Илмий раҳбар: Бабаджанов Отабек Давронбекович, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.10/2026.08.05.Yu.01.10.
Расмий оппонентлар: Зиёдуллаев Музаффар Зиёдуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор, Норбутаев Эркин Хурозович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Этакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл транспортида жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни маъмурий-ҳуқуқий тартибга солишни комплекс ҳуқуқий таҳлил қилиш, шунингдек, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инфратузилма хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқи инфратузилма оператори томонидан ташувчига фақат унинг ҳаракатдаги таркиби авариясиз ишлашини таъминловчи қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг белгиланган талабларига мувофиқлиги шарти асосида берилиши лозимлиги асосланган;
поездлар ҳаракати графигида поездлар ҳаракати хавфсизлигини та'минлаш ҳамда инфратузилма обектларини доимий соз ҳолатда сақлаш учун зарурий вақт захирасини назарда тутиш тартибини қонунчиликда белгилаш зарурати асосланган;
фавқулодда ҳолат юзага келганда инфратузилма операторининг шартномавий мажбуриятларни бажаришига тўсқинлик қилувчи табиий ва техноген хусусиятли вазиятлар шароитида, темир йўл қатновининг муайян йўналишларида ташиш билан бог'лиқ хизматларни вақтинча тўхтатиш ёки чеклаш ҳамда бундай қарорнинг амал қилиш муддатини белгилаш ваколатини инфратузилма операторига бериш зарурати асосланган;
ташиш жараёни билан бог'лиқ транспорт воситалари ва бошқа техник воситаларнинг ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги талаблари бузилишига олиб келадиган ҳодисалар ва ҳолатлар то'г'рисида инфратузилма операторига хабар бериш, шунингдек уларни бартараф этиш чораларини ко'ришни ташувчининг мажбурияти сифатида қонунчиликда белгилаш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илмий тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
инфратузилма хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқини инфратузилма оператори томонидан ташувчига унинг ҳаракатдаги таркиби авариясиз ишлашини таъминловчи қонунчилик ва техник талабларга мувофиқлиги шарти асосида беришга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 14-ноябрдаги 723-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмасига кириш ва унинг хизматларидан фойдаланиш қоидалари”нинг 8-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 9-декабрдаги 43-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши инфратузилмадан фойдаланиш ҳуқуқини беришда қонунийлик ва техник хавфсизлик талабларига қатъий риоя этилишини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлашга хизмат қилган;
поездлар ҳаракати графигида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва инфратузилма обектларини соз ҳолатда сақлаш учун вақт захирасини назарда тутишга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 14-ноябрдаги 723-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмасига кириш ва унинг хизматларидан фойдаланиш қоидалари”нинг 32-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 9-декабрдаги 43-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши поездлар ҳаракати хавфсизлигини та'минлаш ва инфратузилманинг техник жиҳатдан соз ҳолатини барқарор сақлаш учун зарур ҳуқуқий-ташкилий механизмни яратишга хизмат қилган;
фавқулодда ҳолат юзага келганда инфратузилма операторининг ташиш хизматларини вақтинча тўхтатиш ёки чеклаш ҳамда бу қарорнинг амал қилиш муддатини белгилаш ваколатини мустаҳкамлашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 14-ноябрдаги 723-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмасига кириш ва унинг хизматларидан фойдаланиш қоидалари”нинг 52-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 9-декабрдаги 43-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши фавқулодда вазиятларда инфратузилма операторининг оператив, оқилона ва қонуний асосда қарор қабул қилишини та'минловчи ҳуқуқий механизмни шакллантиришга хизмат қилган;
ташиш жараёни билан боғлиқ хавфсизлик талаблари бузилишига олиб келадиган ҳолатлар тўғрисида инфратузилма операторига хабар бериш ва уларни бартараф этиш чораларини кўришни ташувчининг мажбурияти сифатида белгилашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 14-ноябрдаги 723-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмасига кириш ва унинг хизматларидан фойдаланиш қоидалари”нинг 58-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 9-декабрдаги 43-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши темир йўл транспортида жамоат хавфсизлигини таъминлашда ташувчи ва инфратузилма оператори ўртасидаги ўзаро ахборот алмашинуви ҳамда профилактик чора-тадбирлар тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.