Абдуллаев Хуршиджон Назрулло ўғлининг
доктори (DSc) диссертациясиҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналарда экологıк аудıт ўтказıш методологıясıнı такомıлаштıрıш”, 08.00.08- “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Iqt1056
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Каримов Акрам Аббасович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар: Уразов Комил Бахрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ризаев Нурбек Қодирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк молия академияси
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Яшил иқтисодиёт шароитида турли мулкчилик шаклидаги саноат корхоналари фаолиятида экологик аудит ўтказишни методологик амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экологик аудит борасида турли муаллифларнинг фикрларини таҳлил қилиш асосида “экологик аудит” тушунчаси таърифи такомиллаштирилиб, унда экологик аудитнинг молиявий аудитдан фарқли равишда молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини эмас, балки экологик рисклар, экологик қонунчилик талабларига риоя этилиши, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги, ЭСГ тамойилларига мувофиқлиги ва корхонанинг экологик бошқарув тизими самарадорлигини комплекс баҳолашга қаратилган стратегик бошқарув инструменти эканлиги асослаб берилган;
Корхоналарда экологик аудитни ўтказишнинг амалдаги услубий ёндашувлари таҳлили асосида экологик аудитнинг стандартлаштирилган уч босқичли, рискка ва натижага йўналтирилган ҳамда рақамли далилларга таянувчи методологияси ишлаб чиқилиб, унинг мавжуд методикалардан фарқли жиҳати аудит жараёнларини ягона алгоритм асосида тизимлаштириши, экологик рискларни устуворлик даражасига кўра баҳолаши, рақамли мониторинг ва электрон далиллардан фойдаланишни назарда тутиши ҳамда аудит хулосаларининг ишончлилиги, обективлиги ва амалий самарадорлигини оширишни таʻминлаши билан илмий асосланган;
Ҳудудларда сув ресурслари тақчиллиги даражаси ва корхоналарнинг сувдан фойдаланиш кўрсаткичларини қиёсий баҳолаш асосида ҳудудий сув танқислигига мослаштирилган экологик аудит мувофиқлик индексидан фойдаланиш зарурлиги асосланган;
Корхоналарда экологик аудитнинг натижадорлигини комплекс баҳолаш учун “экосамарадорлик индекси (ЭСИ)” ҳамда экологик, иқтисодий ва ресурс самарадорлиги мезонларига асосланган индикаторлар тизими ишлаб чиқилган;
Корхоналарнинг экологик фаолияти натижадорлигини комплекс баҳолаш учун “экологик балл” тизими ва экологик рейтингни шакллантиришнинг мезон ҳамда кўрсаткичлари ишлаб чиқилиб, уларни давлат экологик назорати амалиётида қўллаш таклифи илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Экологик аудит методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“экологик аудит” тушунчасига такомиллашган таъриф “Аудит” фани бўйича ҳаммуаллифликда ёзилган дарсликка киритилган (“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университетининг ўз грифи асосида ўқув адабиётларни нашр этиш бўйича 2025-йил «29» ноябрдаги «373 а/ф» — сонли буйруғига мувофиқ 088-сонли муаллифлик гувоҳномаси). Ушбу дарслик 60410200 – Бухгалтерия ҳисоби, 60410103 — Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича), 5230900-Бухгалтерия ҳисоби ва аудит(реал сектор бўйича), 5230700 — Банк иши таълим йўналишлари бўйича таълим олаётган талабалар учун тавсия этилган. Ушбу таърифларнинг дарсликка киритилиши натижасида экологик аудитнинг назарий асосларини такомиллаштиришга ҳамда таълим сифатини оширишга хизмат қилган;
экологик аудитнинг стандартлаштирилган уч босқичли, рискка, натижага йўналтирилган ва рақамли далилларга таянадиган экологик аудит методологияси амалиётга жорий қилинди. (Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар палатасининг 2025-йил 26-ноябрдаги 204-сон маълумотномаси) Натижада норматив мослик хавфлари пасайиб - юқори хавфли участкалар “олдиндан аниқлаш” орқали, такрорий бузилишлар 25–35 %гача камайди, жарималар ва тўхтаб қолишлар хавфи сезиларли пасайиб, ресурс самарадорлиги удел кўрсаткичлар бўйича 6 — 12 ой ичида сув сарфи 5 – 10 %гача, энергия сарфи 4–8 %гача, чиқинди утилизацияси 8 — 15 п.п.га яхшиланди, CО₂э удел кўрсаткичи 4–7 %гача қисқарди;
ҳудудий сув танқислигига мослаштирилган экологик аудит мувофиқлик индексидан фойдаланиш таклифини амалиётга жорий этиш натижасида, экологик кўрсаткичларни молиявий ва операцион мақсадлар билан боғлаб, ресурс самарадорлиги, мослик ва инвесторлар ишончини барқарор оширишга хизмат қилди. (Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар палатасининг 2025-йил 26-ноябрдаги 204-сон маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 29-октябрдаги 03-03/1-03/3-11012-сон маълумотномаси);
экосамарадорлик индекси асосидаги индикаторлар тизими таклифи натижасида, экологик аудитни фақатгина “мавжуд камчиликларни қайд этиш” даражасидан чиқариб, стратегик бошқарув воситаси даражасига кўтаради. Бу ёндашув орқали нафақат атроф-муҳит ҳолати яхшиланади, балки узоқ муддатли иқтисодий барқарорлик ва ижтимоий фаровонликка ҳисса қўшилади. (Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар палатасининг 2025-йил 26-ноябрдаги 204-сон маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлигининг 2025-йил 29-октябрдаги 03-03/1-03/3-11012-сон маълумотномаси);
Давлат экологик назорат органлари томонидан “экологик балл” тизими, корхоналарнинг экологик рейтингини аниқлаш таклифини амалиётга татбиқ этиш натижасида экологик бошқарувни рақамлаштириш, шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш ҳамда назоратни рискка асосланган тамойилда ташкил этишга хизмат қилади, шунингдек, корхоналарда ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш тезлашади, ҳуқуқбузарликлар камаяди, фавқулодда экологик хавфлар олди олинади ва ҳудудий сиёсатда энг долзарб нуқталарга ресурсларни йўналтириш имкони яратилади. Экологик балл–рейтинг тизими назорат, рағбат ва ахборотнинг уйғун механизми сифатида ифлосланишни камайтириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга хизмат қилади. (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 29-октябрдаги 03-03/1-03/3-11012-сон маълумотномаси).