Абитов Илнур Илдусовичнинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Такрорий экилган соя навларидан эртаки ва мўл ҳосил етиштириш агротехнологиясининг илмий-амалий асослари (Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида)”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSc/Qx40.
Илмий маслаҳатчи: Тешаев Фатулло Жўрақулович, қишлоқ хўжaлиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.Qх.01.01.
Расмий оппонентлар: Останақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Халилов Насриддин Халилович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Таджиев Карим Марданқулович, қишлоқ хўжaлиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида такрорий экин сифатида етиштирилаётган соя навлари учун мавжуд агротехнологияни такомиллаштириш, унинг самарадорлигини илмий жиҳатдан асослаш ҳамда эртаки, мўл ва юқори сифатли дон ҳосили олишни таъминловчи илмий асосланган амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида такрорий экин сифатида етиштирилаётган соя навлари учун экиш усули ва меъёри, азотли ўғитларни илдиздан ҳамда барг орқали қўллаш, шунингдек Бор ва Рух микроэлементларини баргидан қўллашнинг ўзаро уйғунлашган мақбул параметрлари илмий жиҳатдан асосланган. Бунда, Орзу навида тор қатор (15 см) экиш усулида 750 минг дона/га, кенг (70 см) қаторда 550 минг дона/га, Нафис навида эса тор қатор экиш усулида 650 минг дона/га, кенг қаторда 450 минг дона/га кўчат қолдириш мақбуллиги исботланган;
соянинг Орзу навида шохлашда 10 кг/га ва гуллаш фазасида 10 кг/га азотли ўғит меъёрлари ҳамда шу муддатларда Бор 0,4 кг/га ва Рух 0,7 кг/га меъёрларда, Нафис навида шохлашда 10 кг/га ва гуллаш фазасида 15 кг/га азотли ўғитни ҳамда Бор 0,4 ва Рух 0,7 кг/га меъёрларда баргдан сепиш самарали эканлиги аниқланган;
қўлланилган агротадбирлар таъсирида соя ўсимлигининг барг сатҳи шаклланиши, қуруқ модда тўпланиши, илдиз тизими ривожланиши фотосинтез маҳсулдорлиги ҳамда ҳосил элементлари (дуккаклар сони, 1000 дона дон вазни) билан якуний дон ҳосилдорлиги ўртасидаги ўзаро корреляцион боғлиқлик қонуниятлари аниқланиб, ўртача корреляция коэффициенти – r=0,821-0,953 ни ташкил қилганлиги исботланган;
такрорий экилган соя навларида дуккакларнинг эрта ва бир вақтда пишишини таъминлаш, уларнинг чатнаб, донларининг тўкилиб нобудгарчилигини камайтириш мақсадида СуюқХМД ва УзДЕФ дефолиантларини қўллашнинг мақбул меъёр ва муддатлари ишлаб чиқилган. Бунда, соя навларида шохланиш ва гуллаш фазасида Бор (0,4 кг/га) ва Рух (0,7 кг/га) қўллаб парваришланган фонларда Орзу навининг 50-60% дуккаклар пишган фазасида УзДЕФ дефолиантини 4,0 л/га, Нафис навида эса 6,0 л/га меъёрларда қўлланилганда барглар тўкилиши 91,9-100% ни, дуккаклар пишиши 86,9-92,5% ни ташкил этиши аниқланган;
кузги бошоқли дон экинларидан сўнг экилган сояда қўлланилган агротадбирларнинг дон сифат кўрсаткичлари, ўсимлик ва тупроқ таркибидаги микроэлементлар ҳамда NPK элементлари динамикасига таъсири илмий жиҳатдан баҳоланган. Бунда, соя навларида шохлаш ва гуллаш фазасида Бор (0,4 кг/га) ва Рух (0,7 кг/га) микроэлементлари биргаликда қўлланилганда ҳамда 50-60% дуккаклар пишган муддатда УзДЕФ дефолианти 4,0-6,0 л/га меъёрда қўлланилган вариантда сувда эрувчан бор миқдори ўсимлик баргида 11,7-10,9 мг/кг, поясида 11,7-13,8 мг/кг, донида 14,2-14,6 мг/кг га ортган бўлса, рух миқдори баргида 10,1-9,3 мг/кг, поясида 6,3-6,6 мг/кг, донида 7,4-5,5 мг/кг ошганлиги аниқланган;
такрорий соя етиштиришнинг такомиллаштирилган агротехнологияси иқтисодий жиҳатдан самарали эканлиги асосланган ва ишлаб чиқаришга тавсия этилган. Бунда, ҳар иккала навда ҳам шохлаш ва гуллаш фазасида азотли (Орзу навида 10+10 ва Нафис навида 10+15 кг/га) ўғитни ҳамда бор ва рух микроэлементларини мақбул (0,4-0,7 кг/га) меъёрларда биргаликда баргдан қўлланилиб, 50–60% дуккаклар пишган муддатда УзДЕФ дефолиантини 4,0 л/га меъёрида қўллаш ҳисобига 8299,0-9547,0 минг сўм/га шартли соф фойда олинганлиги ва рентабеллик даражаси 66,4-77,7% ни ташкил этганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида такрорий экилган соя навларида экиш усули ва меъёри, азот ўғитларини қўллаш, азотни баргдан озиқлантириш, микроэлементлар ва дефолиантларни мақбул қўллашнинг илмий ва амалий асослари ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқот асосида:
“Такрорий экилган соядан юқори ва сифатли ҳосил олишда макро ва микро ўғитларни қўллаш бўйича тавсиялар”, “Такрорий экилган сояда дефолиaтция ўтказиш бўйича тавсиялар” номли тавсияномалар ишлаб чикилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 30-майдаги 05/01-05/02-05/04-03-229-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияномалар бугунги кунда фермер хўжаликлари ва агрокластерларда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
такрорий cояни кенг қаторлаб, яъни 70 см қатор орасида Орзу навида 550 минг дона/га, Нафис навида 450 минг дона/га кўчат қолириб экиш, Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги 36,0 гектар, Оққўрғон туманида 30,0 гектар, жами 66 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 30-майдаги 05/01-05/02-05/04-03-229-сон маълумотномаси). Натижада, соя навларининг ўсиши ва ривожланиши жадаллашиб, ўртача 20,8-24,3 ц/га га дон ҳосили олиниб, гектаридан 4 млн. 336 минг 297-7,0 млн 352 минг 297,7 сўм соф фойда олинган ҳолда рентабеллик даражаси 14,0-26,2% гача ошган;
соя навларини парваришлашда илдиз орқали азот ўғитини 100 кг/га ҳамда 50 кг/га, фосфор 100 кг/га, калий 75 кг/га белгиланган фонда, Орзу навида шохланиш даврида азот 10 кг/га ва гуллаш даврида азот 10 кг/га, Нафис нави шохланиш даврида 10 кг/га ва гуллаш даврида 15 кг/га азотни баргдан озиқлантириш сифатида суспензия қилиш ишлари, Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида 55,0 гектар, Оққўрғон туманида 20,0 гектар, жами 75 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 30-майдаги 05/01-05/02-05/04-03-229-сон маълумотномаси). Натижада, соя навларининг ўсиши ва илдиз вазн қолдиғи ортиб, битта ўсимликдаги дон сони 7,6-3,8 ва 2,1-2,3 донага ошган ва 21,2-22,3 ҳамда 23,1-24,0 ц/га дон ҳосили олиниб, гектаридан ўртача 1 млн. 502 мин 725-3 млн. 317 минг 900 сўм/га соф фойда олинган ва бунинг эвазига рентабеллик даражаси 8,7-9,5 ва 35,2-60,8% га ортишига эришилган;
кузги буғдойдан сўнг, такрорий экилган соя навларида шохлаш ва гуллаш фазаларида микроэлементлардан бор 0,4 кг/га ва рух 0,7 кг/га қўллаш тадбирлари, Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида 25,0 гектар, Оққўрғон туманида 15,0 гектар, жами 40 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 30-майдаги 05/01-05/02-05/04-03-229-сон маълумотномаси). Натижада, соя навларида ўсиш ва ривожланиш жадаллашиб, барг сони кўпайган ва 1000 дона дон вазни 3,9-4,2 г. га ортиб, 23,9-24,3 ц/га дон ҳосили олиниб, соф даромад ўртача 2 млн. 992 минг 300-3 млн. 309 минг 100 сўм/га ни ташкил этган ҳолда рентабеллик даражаси 23,8-26,7 % га тенг бўлган;
кузги буғдойдан сўнг, такрорий экилган соя навларида шохлаш ва гуллаш фазасида микроэлементдан бор 0,4 кг/га ва рух 0,7 кг/га меъёрларда қўллаб, 50-60% дуккаклар пишган муддатда СуюқХМД (4,0 л/га) ва УзДЕФ (6,0 л/га) дефолиантларини қўллаш тадбири, Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида 25,0 гектарга, Оққўрғон туманида 20,0 га, жами 45 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 30-майдаги 05/01-05/02-05/04-03-229-сон маълумотномаси). Бунда, соя навларида ўртача барг тўкилиши 87,0-95,0% ни, дуккаклар пишиши 14-11 кунга тезлашиб, уларнинг чатнаб тўкилиши олди олиниб, дефолиантлар ҳисобига 21,4-22,6 ц/га дон ҳосили олиниб, рентабеллик 8,2-16,0% ташкил этган. Микроэлементлар ва дефолиaтция биргаликда қўлланилганда эса гектаридан 22,6-24,4 центнер дон ҳосили олиниб, 1 млн. 900 минг 300- 3 млн 325 минг 900 сўм/га соф фойда ва 47,4-58,9% рентабелликка эришилган.