Хўжаназарова Мўтабар Қўшоқовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Картошка (Соланум туберосум) ва батат (Ипомоеа бататас.) туганакрини сақласда биологик восита қўллаш технологиясини илмий асослаш”, 06.01.11 – Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Qx375
Илмий раҳбар: Бўстонов Зокиржон Тожибоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, пр Исламов Сохиб Яхшибекович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор офессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Расмий оппонентлар: Мерганов Авазхон Турғунович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Саимназаров Юлдаш Бекмирзаевич, биология фанлари доктори, профессор; Нормуродов Давлат Сойибназарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Картошка (Соланум туберосум) батат (Ипомоеа бататас) туганакларини флокулянтга иммобилланган “Замин-М” биологик воситаси таъсирида сақлаш жараёнини илмий-назарий асослаш, сақлаш давомида юзага келадиган физиологик-микробиологик ва биокимёвий ўзгаришларни таҳлил этиш ҳамда маҳсулотнинг сақланувчанлигини таъминловчи самарали ва экологик хавфсиз технологияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор картошка туганакларини сақлашнинг даволаш даврида флокулянт билан иммобилланган “Замин-М” биологик воситанинг 4 мг/10 л консентрацияли ишчи эритмаси билан икки марта ишлов бериш технологияси ишлаб чиқилган ҳамда унинг таъсирида сифатли маҳсулот чиқиш ҳажми коърсаткичлари назорат вариантига нисбатан 12,0 - 14,0 % га ошиши илмий жиҳатдан асосланган;
картошка навларида сақлаш даврида кечадиган транспирация ва нафас олиш жараёнларининг интенсивлигига биологик восита таъсирининг қонуниятлари аниқланиб, табиий вазн йоъқотилиши “Гала” навида 7,4 %, “Санте” навида 7,1 %, “Романо” навида 7,8 %, “Ред Скарлет” навида 7,6 % ва “Боғизағон” навида 8,6 % гача камайиши, назорат вариантига нисбатан эса 2,2–2,5 % паст боълиши исботланган;
картошка туганакларининг сақлаш даврида микробиологик касалликларга қарши биологик барқарорлигини ошириш механизми аниқланган ҳамда Фусариум спп., Пениcиллиум спп. ва Фусариум охйспорум патогенларининг ривожланиши 1,2–1,4 фоизга чекланиши аниқланган;
маҳаллий ва интродуксия қилинган батат навларининг сақланувчанлигига флокулянт билан иммобилланган “Замин-М” биологик восита таъсири илмий асосланган ва маҳсулдорлик коърсаткичлари “Асал” навида 91,5 %, “Хазина” навида 92,8 %, “Сочакинур” навида 91,7 % ва “Тойлоқи” навида 91,6 % ни ташкил қилиши, назорат вариантидан 15 - 16 % юқори боълиши аниқланган;
батат туганакларида стандарт маҳсулот чиқишига таъсир этувчи биологик ва технологик омилларни бошқариш имконияти аниқланиб, “Асал” ва “Хазина” навларида 90,5 %, “Сочакинур” навида 92,2 % ҳамда “Тойлоқи” навида 93,4 % юқори сифатли маҳсулот чиқиши исботланган;
батат туганакларини сақлашда табиий вазн йоъқотилишини камайтиришнинг биотехнологик усули ишлаб чиқилиб, табиий камайиш даражаси “Асал” навида 9,1 %, “Хазина” навида 10,4 %, “Сочакинур” навида 9,2 % ва “Тойлоқи” навида 8,1 % гача пасайгани аниқланган;
картошка ва батат туганакларини сақлашда флокулянт билан иммобилланган “Замин-М” биологик воситадан фойдаланишнинг илмий-амалий модели яратилган ҳамда уни қоъллаш натижасида сақланувчанлик коеффициенти 1,12–1,16 мартага, товарбоп маҳсулот чиқиши 12,0–18,0 % га, стандарт маҳсулот улуши эса 10,5–16,0 % га ошишининг илмий жиҳатдан асослари шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё ва Навоий вилоятларида етиштирилган картошкаларни биологик восита ёрдамида сақлаш технологиясини ишлаб чиқиш боъйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Тошкент вилояти “Боғистон Холмурод Дилшод” фермер хоъжалиги 2,5 га майдонда етиштирилган картошка туганаклари биологик восита ёрдамида ишлов берилиб ишлаб чиқаришга жорий этилган (Оъзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2026 йил 22 апрелдаги №22-38/04-26-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу ишланма асосида 1 т маҳсулотдан соф фойда картошканинг “Гала” навида 14500000 соъм, рентабеллик 46,7 %, “Санте” навида 13000000 соъм, рентабеллик 41,9 %, “Романо” навида 15000000 соъм, рентабеллик 48,3 %, “Боғизағон” навида 10000000 соъм, рентабеллик даражаси 32,2 % ни ташкил этган.
Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани “Тоълғаной” фермер хоъжалигининг 3 га майдонида етиштирилган картошка туганаларини сақлаш жараёнида биологик восита билан ишлов бериш технологияси жорий этилган (Оъзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2026 йил 22 апрелдаги №22-38/04-26-сонли маълумотномаси). Натижада, 1 т картошканинг “Гала” навидан рентабеллик 46,7 %, “Санте” навида 41,9 %, “Романо” навида 48,3 %, “Боғизағон” навида 32,2 % ни ташкил этган.
Навоий вилояти Нурота тумани “Фозилобод” фермер хоъжалигида 3,2 га майдонда етиштирилган картошка туганкларини биологик восита билан ишлов берилиб сақлашга жорий этилган (Оъзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2026 йил 22 апрелдаги №22-38/04-26-сонли маълумотномаси). Натижада, 1 тонна маҳсулотдан соф фойда картошканинг “Гала” навида 19288000 соъм, рентабеллик 62,2 %, “Санте” навида 19258000 соъм, рентабеллик 58,4 %, “Романо” навида 19170000 соъм, рентабеллик 63,9 %, “Боғизағон” навида 12336000 соъм, рентабеллик 41,1 % ни ташкил этган.