Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиев Хамрокул Турсункуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда антропоген омилларни ҳисобга олган ҳолда атмосфера тиниқлигининг қуёш энергияси ресурсларига таъсири», 11.00.04–Метеорология. Иқлимшунослик. Агрометеорология (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Gr13.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-текшириш институти, DSc.27.06.2017.G.47.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Аъло Каюмходжаевич, география фанлари доктори, профессор; Рафиков Вахоб Асомович, география фанлари доктори; Тлеумуратова Бибигуль Сарибаевна, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда антропоген омилларнинг Қуёш энергияси ресурсларига таъсирини ҳисобга олган ҳолда атмосфера тиниқлигининг иқлимий-статистик режими ҳамда фазо ва вақт бўйича тақсимотини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор атмосфера тиниқлигининг янги кўрсаткичи радиациянинг интеграл оқими учун Бугер-Ламберт-Бер қонуни бўйича тўғри Қуёш радиациясининг ялпи кучсизланиш коэффициентини ҳисоблаш методини такомиллаштириш йўли билан тўғри Қуёш радиациясининг меъёрлаштирилган кучсизланиш коэффициенти кўринишида ишлаб чиқилган;
идеал атмосферада 0 дан 5 км гача бўлган ҳаво устунида тўғри Қуёш радиацияси кучсизланишининг меъёрлаштирилган коэффициентини ҳисоблаш методикаси ишлаб чиқилган;
Ўзбекистоннинг табиий-географик шароитлари учун сув буғи ва атмосфера аэрозоли ҳисобига тўғри Қуёш радиацияси кучсиланишининг меъёрлаштирилган коэффициентини ҳисоблаш методикаси сувнинг келтирилган қатламини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
корреляцион таҳлил асосида тўғри Қуёш радиациясини ўлчашларнинг вақт қаторларида йўқотилган маълумотларни тиклаш методикаси ишлаб чиқилган;
атмосфера тиниқлигининг ер усти мониторинги функционал схемаси ва тўғри Қуёш радиацияси кучсизланишининг меъёрлаштирилган коэффициенти асосида ҳаво массаларини идентификациялаш методикаси ишлаб чиқилган;
жойнинг географик кенглиги ва денгиз сатҳига нисбатан баландлигини ҳисобга олиб такомиллаштирилган карталаштириш методикаси асосида тўғри ва ялпи Қуёш радиациясининг мавсумий йиғиндилари карталари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда Қуёш энергияси ресурсларига атмосфера тиниқлигининг таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
атмосфера тиниқлиги янги кўрсаткичи-тўғри Қуёш радиацияси кучсизланиши меъёрлаштирилган коэффициенти Фавқулодда вазиятлар вазирлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2019 йил 10 мартдаги 2/4/24-625-сон маълумотномаси). Натижада, бу кўрсаткич Ўзбекистонда гелиоресурсларнинг фазовий тақсимланиши учун келаётган тўғри Қуёш радиацияси миқдорини баҳолаш имконини берган;
тўғри Қуёш радиациясининг идеал атмосферада кучсизланиши меъёрлаштирилган коэффициентлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2019 йил 10 мартдаги 2/4/24-625-сон маълумотномаси). Натижада, тўғри Қуёш радиациясининг идеал атмосфера ҳисобига кучсизланиши меъёрлаштирилган коэффициентлари тўғри Қуёш радиациясининг умумий кучсизланишида бу ташкил этувчининг ҳиссасини миқдорий аниқлаш имконини берган;
тўғри Қуёш радиациясининг сув буғи ва атмосфера аэрозоли ҳисобига кучсизланиши меъёрлаштирилган коэффициентлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2019 йил 10 мартдаги 2/4/24-625-сон маълумотномаси). Натижада, тўғри Қуёш радиациясининг сув буғи ва атмосфера аэрозоли ҳисобига кучсизланиши меъёрлаштирилган коэффициентлари тўғри Қуёш радиациясининг умумий кучсизланишида бу ташкил этувчиларнинг ҳиссасини миқдорий аниқлаш имконини берган;
тўғри Қуёш радиациясининг узоқ давр мобайнида ўлчанган йўқолган маълумотлари тиклаш методикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2019 йил 10 мартдаги 2/4/24-625-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу методикани қўллаш атмосфера тиниқлиги кўрсаткичининг даврий динамикасини аниқлаш имконини берган;
атмосфера тиниқлиги ер усти мониторинги функционал схемаси ва тўғри Қуёш радацияси кучсизланиши меъёрлаштирилган коэффициенти қийматлари асосида ҳаво массаларини идентификациялаш методикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2019 йил 10 мартдаги 2/4/24-625-сон маълумотномаси). Натижада, ер усти мониторинги функционал схемаси атмосферага чиқарилаётган ифлослатирувчи манбаларни тезкор даражада кузатишиб бориш имконини берган;
тўғри ва ялпи Қуёш радиациясининг мавсумий ва йиллик йиғиндиларини карталашнинг такомиллаштирилган методикаси, ишлаб чиқилган тўғри ва ялпи радиациянинг табиий-географик тақсимоти карталари Қишлоқ хўжалиги вазирлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 22 январдаги 01-032-41-сон маълумотномаси). Натижада, гелиоресурларнинг тақсимотига боғлиқ ҳолда Ўзбекистон ҳудудида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш самарадорлигини сезиларли ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish