Sayt test rejimida ishlamoqda

Ризаева Севара Миргуламовнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Сурункали пародонтитнинг клиник-морфологик асослари ва даволашда янги усуллар ишлаб чиқиш», 14.00.21–стоматология (тиббиёт фанлари)

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Tib446

Илмий маслаҳатчи: Ирсалиев Хуснитдин Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги 16.07.2013.Tib.17.01 рақамли илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Андреас Шульте, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Г.И. Лукина, тиббиёт фанлари доктори; Н.Л. Хабилов, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ёнсей университети стоматология институти (Жанубий Корея).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

   II. Тадқиқотнинг мақсади. Пародонт туқимасини клиник-морфологик шикастланиши оғирлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва улар асосида тарқоқ пародонтитнинг патогенетик терапиясига янги ёндашувларни асослаб бериш.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

эритроцитларнинг функционал-морфологик ҳолатини тизимли ва маҳаллий бузилишини, қон реологиясини, липопероксидация, микроциркуляция жараёнларини ва пародонтнинг клиник ҳолатини коррекцияловчи, пародонтитнинг даволаш тизими асосланган;

яллиғловчи инфильтрат, апоптоз даражаси, милк биоптатларида микроциркулятор бузилишлар оғирлигини инобатга оладиган пародонт тўқималарида морфологик ўзгаришлар оғирлигини баҳолаш усули ишлаб чиқилган;

илк марта сурункали тарқоқ пародонтитни даволашда томир ичи лазер нурланиши ва тери орқали лазер нурланишни қўллаш самарадорлиги клиник-морфологик нуқтаи назаридан асослаб берилган;

пародонтдаги мембрана-деструктив жараёнлар, гемореологик ва микроциркулятор бузилишларни тизимли ва маҳаллий коррекциялашда вена ичида қонни лазер нурланиши ва мексидол препаратини комплекс қўллаш билан пародонтит билан касалланган беморларни даволашга янгича ёндошиш ишлаб чиқилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Сурункали тарқоқ пародонтитни даволаш тактикасини оптималлаштириш юзасидан ишлаб чиқилган самарали лаволаш усули соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳри 1-стоматология поликлиникаси, «Childent» клиникаси қошидаги болалар стоматологияси ва ортодонтия йўналишида амалиётига тадбиқ қилинган. Таклиф қилиган усул анъанавий усулга нисбатан «Умумий оғирлик» индексининг 18 пункт (36%дан 18%га), шунингдек, сарф-ҳаражатларнинг 51%, пародонтал чунтак ажралмасининг 38%, чунтак чуқурлигининг 25%, пародонтал тишлар қимирлашининг 16% ва милк қонашининг 13% камайишини таъминланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 20.02.2015 йилдаги 8 Н-д/12-сонли хулосаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish