Исманова Гулчехрахон Дилмурот қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Салат (Лаcтуcа сатива Л.) ўсимлигини (тупроқсиз) гидропоника усулда очиқ ва ёпиқ майдонларда етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш”, 06.01.06 – Сабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.PhD/Qx1529
Илмий раҳбар: Бўстонов Зокиржон Тожибоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Расмий оппонентлар: Мавлянова Равза Фазлитдиновна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Абдиев Зафарали Тоштемирович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилояти шароитида салат (Лаcтуcа сатива Л.) ўсимлигини (тупроқсиз) гидропоника усулда очиқ ва ёпиқ майдонларда етиштириш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Андижон вилояти шароитида салатбош ўсимлиги кўчатларини 40% какос қипиғи, 40% биогумус ва 20% перлит субстратида ўстириш мақбул эканлиги ҳамда илдиз тизими бақувват ва барглар сони кўп бўлган, сифатли кўчат чиқими (96,1-97,5%) га эга бўлганлиги аниқланган;
салатбош ўсимлигини очиқ майдонда (тупроқсиз) гидропоника шароитда етиштиришда эртапишар, серҳосил Айсберг (43,9 т/га) ва Рабинсон (43,6 т/га) навлари истиқболли навлар сифатида танланган ҳамда етиштириш технологияси ишлаб чиқилган;
салатбош ўсимлигини ёпиқ майдонда (тупроқсиз) гидропоника шароитида етиштиришда эртапишар, серҳосил Айсберг (50,7 т/га) ва Рабинсон (50,4 т/га) навлари истиқболли деб топилган ҳамда етиштириш технологияси ишлаб чиқилган;
салат ўсимлигини очиқ ва ёпиқ майдонда (тупроқсиз) гидропоника шароитда етиштиришда очиқ майдонга нисбатан иссиқхонада етиштириш навлараро 5,8 т/га дан 7,0 т/га гача юқори бўлиши, маҳсулот сифатини оширганлиги ҳамда олинган соф даромад 92351-147575 минг сўм/гача, рентабеллик эса 323-494 % гача бўлганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Андижон вилояти шароитида салатбош ўсимлигини очиқ ва ёпиқ майдонларда тупроқсиз гидропоника усулда етиштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
салатбош ўсимлигини очиқ майдонда (тупроқсиз) гидропоника шароитда эртапишар, серҳосил Айсберг ва Рабинсон навларини етиштириш ишланмаси Андижон вилоятининг Асака туманида жойлашган “МОДЕРН ГРЕЕНҲОУСЕ CОМПЛЕХЕС” МЧж хўжалигида 0,20 ектар, Булоқбоши туманида жойлашаган “НЕКТАР АГРО” МЧж хўжалигида 0,20 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2026 йил 17 июндаги №05/03-04-568-сон маълумотномаси). Натижада ушбу навларнинг ўртача ҳосилдорлиги очиқ майдонда 24,6-22,1 т/га ни ташкил этиб, рентабеллик ўртача 70,6% ни ташкил этган;
салатбош ўсимлигини ёпиқ майдонда (тупроқсиз) гидропоника шароитда етиштириш ишланмаси Андижон вилоятининг Мархамат туманида жойлашган “АСР УМИДИ” МЧж хўжалигида 0,20 гектар, Шахрихон туманида жойлашган “БАҲОР” фермер хўжалигида 0,10 гектар майдонларга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2026 йил 17 июндаги №05/03-04-568-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу навларнинг ўртача ҳосилдорлиги 32,5-35,4 т/га ни ташкил этиб, рентабеллик 84,2-90,1% ни ташкил этган.