Зайлобитдинова Ҳуснида Халилжон қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат олий таълим муассасаларининг тижорат фаолиятини бошқариш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2.PhD/Iqt3128.
Илмий раҳбар: Олимова Нодира Хамракуловна, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Халқаро Нордик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.26.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Алимова Гўзал Алишеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нишонов Дилшод Шамсидинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат ОТМларининг тижорат фаолиятини бошқариш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий неъматлар назарияси асосида замонавий касбий таълимни аралаш ижтимоий неъмат сифатида талқин қилиш ҳамда “корхона – ОТМ – илмий ташкилот” кластер тизими орқали корхоналарнинг давлат буюртмаларидаги иштирокини рағбатлантиришга қаратилган моделни кластер интеграцияси асосида такомиллаштириш таклифи илмий асосланган;
давлат ОТМларида “инновацион ғоя – илмий ишланма – тижорий маҳсулот” занжири узвийлигини таъминлашга қаратилган, инновацияларни баҳолаш, тижоратлаштиришга тайёрлаш, интеллектуал мулкни ҳимоялаш ва бозорга чиқариш босқичларини ўз ичига олувчи универсал трансформация алгоритми асосида тижоратлаштиришни бошқариш механизмини такомиллаштириш таклифи илмий асосланган;
давлат ОТМларида инновацияларни молиялаштириш, технологиялар трансфери ва стартапларни қўллаб-қувватлашнинг тарқоқ босқичларини ягона бошқарув ва молиявий мувофиқлаштириш асосида «инновацион жамғарма → трансфер маркази → стартап корхона» занжирига интеграциялаш орқали узвий инновацион циклни шакллантирувчи институционал модел таклиф этилган;
давлат олий таълим муассасаларида тижоратлаштириш фаолияти самарадорлигини белгиловчи асосий омилларни инобатга олган ҳолда соҳа параметрларининг 2029-йилга қадар ривожланиш истиқболлари учун мақсадли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Давлат ОТМларининг тижорат фаолиятини бошқариш механизмини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
ижтимоий неъматлар назарияси асосида замонавий касбий таълимни аралаш ижтимоий неъмат сифатида талқин қилиш ҳамда “корхона – ОТМ – илмий ташкилот” кластер тизими орқали корхоналарнинг давлат буюртмаларидаги иштирокини рағбатлантиришга қаратилган моделни кластер интеграцияси асосида такомиллаштириш бўйича берган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ–158-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 1-иловаси 7-бандида белгиланган олий таълим билан қамровни кенгайтириш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга оид таҳлилий материалларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 24-июлдаги №-04/2768-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ОТМларда илмий тадқиқотлар натижадорлигини ошириш ва илмий салоҳиятни камида 50 %га етказиш, шунингдек, 10 та етакчи ОТМга “илмий-тадқиқот университети” мақомини бериш ва уларнинг фаолиятини трансформация қилишга қаратилган стратегик чора-тадбирларни шакллантиришга хизмат қилган;
давлат ОТМларида “инновацион ғоя – илмий ишланма – тижорий маҳсулот” занжири узвийлигини таъминлашга қаратилган, инновацияларни баҳолаш, тижоратлаштиришга тайёрлаш, интеллектуал мулкни ҳимоялаш ва бозорга чиқариш босқичларини ўз ичига олувчи универсал трансформация алгоритми асосида тижоратлаштиришни бошқариш механизмини такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ–158-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон–2030” стратегияси 1-иловасининг 8-бандида белгиланган олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини такомиллаштириш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлашга оид таҳлилий материалларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 24-июлдаги №-04/2768-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тижоратлаштириш жараёнларини тизимлаштириш ва илмий ишланмаларни бозорга чиқариш муддатларини қисқартиришга эришилган. Натижада бир нафар профессор-ўқитувчига тўғри келадиган тижорат даромади ФарДУда 50,5 %га (3,82 млн сўмдан 5,75 млн сўмга), ФДТУда 55,5 %га (4,58 млн сўмдан 7,12 млн сўмга) ошган, хўжалик шартномалари сони мос равишда 53,1 % ва 51,6 %га кўпайган, спин-офф корхоналар сони ФарДУда 2,3 баробарга, ФДТУда 1,75 баробарга ошган ҳамда тижоратлаштириш ташаббуси билан мурожаат қилган профессор-ўқитувчилар сони сезиларли даражада ортган;
давлат ОТМларида инновацияларни молиялаштириш, технологиялар трансфери ва стартапларни қўллаб-қувватлашнинг тарқоқ босқичларини ягона бошқарув ва молиявий мувофиқлаштириш асосида «инновацион жамғарма → трансфер маркази → стартап корхона» занжирига интеграциялаш орқали узвий инновацион циклни шакллантирувчи институционал моделидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 3-июлдаги ПҚ-200-сонли “Маъмурий ислоҳотлар доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори 2-иловаси, 2-3-4-5-бандларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 24-июлдаги №-04/2768-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инновацион жараён босқичларини (ғоялар генерацияси, экспертиза, прототиплаш ва тижоратлаштириш) ягона бошқарув тизимига интеграциялаш ҳамда университет тузилмасидан нисбатан мустақил “Инвестмент Манагемент Унит”ни ташкил этиш орқали ОТМлар ҳузуридаги инновацион тадбиркорлик экотизимини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
давлат олий таълим муассасаларида тижоратлаштириш фаолияти самарадорлигини белгиловчи асосий омилларни инобатга олган ҳолда соҳа параметрларининг 2029-йилга қадар ривожланиш истиқболлари учун мақсадли прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги 158-сон “Ўзбекистон – 2030 стратегияси тўғрисида”ги Фармони 1-иловасининг 12-банди “Барча йўналишларда инновацион фаолиятни кенг жорий этиш, илмий тадқиқотларни ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш” мақсадли вазифаларини бажаришга қаратилган таҳлилий материалларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 24-июлдаги №-04/2768-сонли маълумотномаси). Натижада, прогноз кўрсаткичлар асосида инновацион фаолиятни кенгайтириш, илмий салоҳиятни ошириш ва тижоратлаштириш ҳажмини кўпайтиришга қаратилган стратегик ва дастурий қарорларни ишлаб чиқиш учун амалий асос яратилган.