Газиева Азиза Сафаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Касалхонадан ташқари пневмония билан оғриган болаларда кардит кечишининг клиник ва иммунологик хусусиятлари», 14.00.09 – Педиатрия; 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tib3787.
Илмий раҳбарлар: Каримджанов Илхом Асамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Миррахимова Мактуба Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.01.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Алиев Ахматжон Лутфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Суяров Акром Амиркулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади касалхонадан ташқари пневмония билан оғриган болаларда кардит кечишининг клиник-иммунологик хусусиятларини ўрганиш ва эрта ташхислаш мезонларини баҳолашдан иборат.
III. Илмий тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касалхонадан ташқари пневмония билан оғриган болаларда кардит ривожланганда яққол цитокин дисбаланси шаклланиши аниқланган, бунда ИЛ-6 ва ИЛ-8 даражаларининг назорат гуруҳига нисбатан 4,6 марта, ТНФ-α нинг эса 5,1 марта ошиши (p<0,001) тизимли иммун-яллиғланиш реакциясининг кескин фаоллашувини исботлаган;
касалхонадан ташқари пневмония фонида кардит ривожланган болаларда яллиғланиш, фиброз ва иммунокомплекс фаоллик кўрсаткичлари ҳамда миокард шикастланиши маркерларини комплекс баҳолаш, кардитни эрта аниқлаш ва унинг оғир кечиш хавфини баҳолашда диагностик аҳамиятга эга эканлиги асосланган;
касалхонадан ташқари пневмония фонида кардит ривожланган болаларда иммуно-яллиғланиш фаоллиги билан миокард шикастланишининг клиник-функционал белгилари ўртасида статистик аҳамиятли боғлиқлик аниқланган, бунда ИЛ-6, ИЛ-8 ва ТНФ-α даражалари тахикардия ва ЭКГ ўзгаришлари билан ўртача мусбат корреляцияни (r=0,47–0,61; p<0,05–0,01) намоён қилиши бемор ҳолатининг оғирлигини объектив баҳолаш ва клиник хавфни стратификация қилиш имконини бериши асосланган;
касалхонадан ташқари пневмонияли болаларда кардитни эрта аниқлаш учун ишлаб чиқилган диагностик алгоритмнинг сезгирлиги 77,8%, спецификлиги 77,5% ва диагностик аниқлиги 77,6% ни ташкил этиши аниқланган, бу кардит хавфи юқори бўлган болаларни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш тактикасини индивидуаллаштириш имконини бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Касалхонадан ташқари пневмония билан оғриган болаларда кардитни клиник, лаборатор, иммунологик ва инструментал кўрсаткичлар асосида эрта ташхислаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: касалхонадан ташқари пневмония билан оғриган болаларда кардит ривожланганда яққол цитокин дисбаланси шаклланиши аниқланган, бунда ИЛ-6 ва ИЛ-8 даражаларининг назорат гуруҳига нисбатан 4,6 марта, ТНФ-α нинг эса 5,1 марта ошиши (p<0,001) тизимли иммун-яллиғланиш реакциясининг кескин фаоллашувини исботлаганлиги “Ўткир пневмония билан оғриган болаларда юрак-қон томир асоратларини эрта ташхислаш алгоритми” номли услубий тавсияномада акс эттирилган бўлиб, улар Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 26.06.2025 йилда № 06-25/638-т сон билан тасдиқланган. Мазкур тавсиянома 04.08.2025 йилдаги № 105-Т-сонли буйруқ асосида Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда 05.08.2025 йилдаги № 76-сонли буйруқ асосида Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, шунингдек университетнинг клиник базаларидаги педиатрия бўлимлари амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 17.12.2025 йилдаги № 31/13 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: касалхонадан ташқари пневмония билан оғриган болаларда кардитларни эрта диагностика қилиш мезонларини клиник амалиётга жорий этиш мутахассисларга миокарднинг яллиғланишли шикастланишини эрта аниқлаш ва касаллик кечишининг клиник хусусиятларини баҳолашда аниқ клиник-иммунологик диагностик мезонлардан фойдаланиш, шунингдек касалхонадан ташқари пневмониянинг асоратли кечиши бўлган болаларга самарали патогенетик терапияни ўз вақтида тайинлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: касалхонадан ташқари пневмония билан оғриган болаларда кардитларни эрта диагностика қилиш мезонларини яллиғланишни кучайтирувчи цитокинлар (ИЛ-6, ИЛ-8, ТНФ-α) ни аниқлаш асосида клиник амалиётга жорий этиш миокарднинг яллиғланишли шикастланишини ўз вақтида аниқлаш ва кардиал асоратлар хавфи юқори гуруҳни шакллантириш имконини беради. Цитокин дисбалансини аниқлашга асосланган кардитни эрта диагностика қилиш патогенетик терапияни ўз вақтида тайинлаш ва яллиғланиш жараёни прогрессияланишининг олдини олишга ёрдам беради, бу эса стационарда даволаниш давомийлиги ва қўшимча инструментал текширувлар ҳажмини қисқартириш имконини яратади. Ҳисоб-китобларга кўра, стационарда бир кўйка-куннинг ўртача қиймати 150 000 сўм бўлганда, кардитни эрта аниқлаш ва даволашни ўз вақтида бошлаш госпитализация муддатини ўртача 2 кунга қисқартиради, бу бир бемор учун 300 000 сўм тежамни, 100 беморни текширганда эса даволаш муддатини қисқартириш ва қўшимча диагностик муолажалар ҳажмини камайтириш ҳисобига 30 000 000 сўмгача тежамни таъминлайди. Хулоса: касалхонадан ташқари пневмония билан оғриган болаларда клиник-иммунологик кўрсаткичларни баҳолаш асосида кардитларни эрта диагностика қилиш мезонларини амалиётга жорий этиш миокарднинг яллиғланишли шикастланишини эрта аниқлаш самарадорлигини ошириш, даволаш тактикасини оптималлаштириш ва стационар даволаниш муддатини қисқартириш имконини берди. Ишлаб чиқилган диагностик ёндашувни қўллаш натижасида госпитализация давомийлигини қисқартириш ва қўшимча диагностик текширувлар ҳажмини камайтириш ҳисобига 1 бемор учун бюджет маблағларидан 300000 сўмгача тежамга эришилди;
иккинчи илмий янгилик: касалхонадан ташқари пневмония фонида кардит ривожланган болаларда яллиғланиш, фиброз ва иммунокомплекс фаоллик кўрсаткичлари ҳамда миокард шикастланиши маркерларини комплекс баҳолаш кардитни эрта аниқлаш ва унинг оғир кечиш хавфини баҳолашда диагностик аҳамиятга эга эканлиги асосланганлиги “Ўткир пневмония билан оғриган болаларда юрак-қон томир асоратларини эрта ташхислаш алгоритми” номли услубий тавсияномада акс эттирилган бўлиб, улар Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 26.06.2025 йилда № 06-25/638-т сон билан тасдиқланган. Мазкур тавсиянома 04.08.2025 йилдаги № 105-Т-сонли буйруқ асосида Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда 05.08.2025 йилдаги № 76-сонли буйруқ асосида Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, шунингдек университетнинг клиник базаларидаги педиатрия бўлимлари амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 17.12.2025 йилдаги № 31/13 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: фиброз ва миокард шикастланиши маркерларини баҳолаш мезонларини клиник амалиётга жорий этиш мутахассисларга юракнинг яллиғланишли шикастланишини ўз вақтида ташхислаш ва бемор ҳолати оғирлигини тўғри баҳолаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: миокард шикастланишини эрта аниқлаш стационар даволаниш муддатини қисқартириш ва қўшимча инструментал диагностика усулларига кетадиган харажатларни камайтириш имконини беради. 100 нафар бемор кузатилганда тежаладиган маблағ 30000000 сўмгача етиши мумкин. Хулоса: фиброз ва миокард шикастланиши маркерларини баҳолаш мезонларини клиник амалиётга жорий этиш кардитларни диагностика қилиш самарадорлигини ошириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизими харажатларини оптималлаштиришга хизмат қилди;
учинчи илмий янгилик: касалхонадан ташқари пневмония фонида кардит ривожланган болаларда иммуно-яллиғланиш фаоллиги билан миокард шикастланишининг клиник-функционал белгилари ўртасида статистик аҳамиятли боғлиқлик аниқланган, бунда ИЛ-6, ИЛ-8 ва ТНФ-α даражалари тахикардия ва ЭКГ ўзгаришлари билан ўртача мусбат корреляцияни (r=0,47–0,61; p<0,05–0,01) намоён қилиши бемор ҳолатининг оғирлигини объектив баҳолаш ва клиник хавфни стратификация қилиш имконини бериши асосланганлиги “Ўткир пневмония билан оғриган болаларда юрак-қон томир асоратларини эрта ташхислаш алгоритми” номли услубий тавсияномада акс эттирилган бўлиб, улар Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 26.06.2025 йилда № 06-25/638-т сон билан тасдиқланган. Мазкур тавсиянома 04.08.2025 йилдаги № 105-Т-сонли буйруқ асосида Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда 05.08.2025 йилдаги № 76-сонли буйруқ асосида Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, шунингдек университетнинг клиник базаларидаги педиатрия бўлимлари амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 17.12.2025 йилдаги № 31/13 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: аниқланган иммунологик маркерлардан фойдаланиш кардит ривожланиш хавфи гуруҳларини янада аниқ шакллантириш ва кардиологик мониторингни ўз вақтида ўтказиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: кардит ривожланиш хавфи юқори бўлган болаларни эрта аниқлаш қайта госпитализациялар частотасини камайтириш ва касалликнинг асоратли шаклларини даволаш харажатларини қисқартириш имконини беради. Хулоса: хавфни иммунологик стратификация қилиш мезонларини жорий этиш касалхонадан ташқари пневмония билан оғриган болаларда диспансер кузатув самарадорлигини оширди;
тўртинчи илмий янгилик: касалхонадан ташқари пневмонияли болаларда кардитни эрта аниқлаш учун ишлаб чиқилган диагностик алгоритмнинг сезгирлиги 77,8%, спецификлиги 77,5% ва диагностик аниқлиги 77,6% ни ташкил этиши аниқланган, бу кардит хавфи юқори бўлган болаларни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш тактикасини индивидуаллаштириш имконини бериши исботланганлиги “Ўткир пневмония билан оғриган болаларда юрак-қон томир асоратларини эрта ташхислаш алгоритми” номли услубий тавсияномада акс эттирилган бўлиб, улар Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 26.06.2025 йилда № 06-25/638-т сон билан тасдиқланган. Мазкур тавсиянома 04.08.2025 йилдаги № 105-Т-сонли буйруқ асосида Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда 05.08.2025 йилдаги № 76-сонли буйруқ асосида Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, шунингдек университетнинг клиник базаларидаги педиатрия бўлимлари амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 17.12.2025 йилдаги № 31/13 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган алгоритмни жорий этиш касалхонадан ташқари пневмония билан оғриган болаларда диагностика ва даволаш сифатини оширади, кардиологик асоратлар ривожланиши хавфини камайтиради ва касаллик прогнозини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: диагностика алгоритмидан фойдаланиш лаборатор ва инструментал текширув усулларини оқилона қўллашга ҳамда касалликнинг асоратли шаклларини даволаш харажатларини камайтиришга хизмат қилади. Хулоса: касалхонадан ташқари пневмония билан оғриган болаларда кардитларни эрта диагностика қилиш бўйича ишлаб чиқилган алгоритмни жорий этиш тиббий ёрдам самарадорлигини оширди ва соғлиқни сақлаш тизимининг молиявий харажатларини камайтирди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish