Хакимов Шахбозбек Шавкатбек ўғлининг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори тола чиқими ва сифатини ўзида мужассамлаштирган генотиплар асосида янги ғўза навини яратиш”, 06.01.05 - Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Qx2000.
Илмий раҳбар: Рахимов Азизбек Дилмуратович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.04.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (селекция ютуғи) ихтирога патенти: Ғўзанинг “Оқ олтин” нави (НАП 643)..
II. Тадқиқотнинг мақсади Юқори тола чиқими ва сифатини ўзида мужассамлаштирган ғўза генотипларини селекция қилиш, улар асосида тур ичидаги дурагайлаш усуллари ёрдамида серҳосил, тола сифати юқори бўлган янги ғўза навини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба юқори тола чиқимига эга генотипларда тола чиқими ва сифатини белгиловчи белгиларининг авлодлардаги ирсийланиш динамикаси ўрганилиб, уларнинг фенотипик ифодаланиш даражаси илк бор аниқланган;
ғўза генофондидан танланган Г.ҳирсутум Л. турига мансуб навлар оддий усулда чатиштириш орқали Андижон вилоятининг тупроқ-иқлим шароитига мос, серҳосил, тола чиқими ва сифати юқори бўлган оилалар ажратиб олинган;
ғўзанинг ажратиб олинган оилалари орасидан қимматли хўжалик белгилар мажмуига эга тизмалар яратилган ҳамда ижобий белгилар мажмуига эга бўлган Т-44 тизмаси асосида ғўзанинг янги “Оқ олтин” нави яратилган;
ғўзанинг Г.ҳирсутум Л. турига мансуб бўлган “Оқ олтин” навига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк маркази томонидан селекция ютуғига патент олинган (№ НАП 643), бунда бошқа шахслар ёки уларнинг ишончли вакиллари томонидан патент олиш ёки фойдаланиш учун тақдим этилмагани тасдиқланган;
ғўзанинг “Оқ олтин” нави хўжалик учун қимматли белгилари мажмуаси бўйича бошқа навлардан генетик жиҳатдан фарқланиши ва янгилиги ҳамда андоза навига нисбатан пахта ҳосилдорлиги 10,5-12,8 с/га, тола ҳосилдорлиги 4-5,1 с/га, тола чиқими 6,1-7,2 %, солиштирма узилиш кучи 2,1-2,4 г.к./текс. юқори эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори тола чиқими ва сифатини ўзида мужассамлаштирган генотиплар асосида янги ғўза навини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
ўсув даври 113-118 кун, битта кўсакдаги пахта вазни 5,9-6,2 г., тола чиқими 39,6-40,1%, микронейр кўрсаткичи 4,3-4,4, тола узунлиги 34,8-34,9 мм, умумий ҳосилдорлиги 47,5-48,7 с/га бўлган ғўзанинг янги “Оқ олтин” нави яратилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк маркази томонидан селекция ютуғи сифатида патент (№НАП 643) берилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 17-июндаги 05/04-04-586-сон маълумотномаси). Натижада, ғўза генофонди тола чиқими ва сифати юқори, ИВ типга мансуб бўлган янги ўрта толали нав билан бойитилган;
ғўзанинг ўрта толали “Оқ олтин” нави Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги “Абдуғаниев Тохиржон даласи”, “Акмалжон нияти” ва “Абдумухтор Қодиров боғи” фермер хўжаликларида жами 51 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 17-июндаги 05/04-04-586-сон маълумотномаси). Натижада, “Оқ олтин” ғўза навидан гектарига 47,5-48,7 с/га пахта ҳосили олинган;
ғўзанинг “Оқ олтин” нави Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги “Обод водий саҳовати” ва “Олтинкўл водий гулшани” фермер хўжаликларида жами 22,8 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 17-июндаги 05/04-04-586-сон маълумотномаси). Натижада, ғўзанинг “Оқ олтин” навидан “C-6524” (андоза) навига нисбатан 10,5-12,8 с/га қўшимча пахта ҳосили олишга эришилган. ўтказилган иқтисодий ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, “Оқ олтин” ғўза нави андоза “C-6524” навига нисбатан 1 гектар майдондан 15,3 миллион сўм қўшимча соф фойда олиш имконини беради. Рентабеллик кўрсаткичи эса 13,8% дан 59,7% га ошган.