Юсубов Алишер Давлетовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда қоринчалараро тўсиқ нуқсонининг транскатетер ёпилишидан кейинги миокард ремоделлашувининг иммунологик механизмлари» 14.00.36 – Аллергология ва иммунология ҳамда 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Tib5126.
Илмий раҳбарлар: Умаров Бахтиёр Ятгарович, тиббиёт фанлари доктори; Муллабаева Гузал Учкуновна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Болалар миллий тиббиёт маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.05/3025.27.12.Tib.26.01.
Расмий оппонентлар: Саъдуллаева Ирода Курбановна, тиббиёт фанлари доктори; Насирова Зарина Акбаровна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қоринчалараро тўсиқ нуқсонини транскатетер усулда ёпишдан кейин болаларда миокард ремоделланиши билан боғлиқ иммунологик механизмларнинг прогностик аҳамиятини ўрганиш ҳамда даволашнинг нохуш натижалари ривожланиш хавфини аниқлашга хизмат қилувчи клиник-иммунологик моделни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор операциядан олдинги даврда иммунологик, яллиғланиш-регулятор ва кардио-гемодинамик кўрсаткичлар мажмуаси — CD4+/CD8+, NK-клеткалар, sIgA, IL-6/IL-10, TGF-β1, TLR4, HLA-DR, NT-proBNP ва тропонин I — қоринчалараро тўсиқ нуқсонини транскатетер ёпишдан кейин болаларда миокарднинг салбий ремоделланиш хавфи билан ишончли боғлиқ эканлиги аниқланган;
интервенциядан кейинги ремоделланиш траекторияларининг критик фарқланиши дастлабки ҳафталарда шаклланиб, узоқ муддатли даврларда эса иммунологик ва кардио-гемодинамик дисбаланслар барқарорлашиб, салбий ремоделланиш вариантларини мустаҳкамланиши исботланган;
илк бор энг юқори прогностик аҳамиятга эга омиллар сифатида TLR4, HLA-DR, sCD14 туғма иммун маркерлари ҳамда sIgA ва IL-6/IL-10 кўрсаткичлари аниқланди; улар асосида патологик миокард ремоделланишининг патогенетик занжирини акс эттирувчи 9 та мустақил предиктордан иборат интеграл кластер шаклланиши аниқланган;
илк бор 9 та мустақил иммунологик ва кардио-гемодинамик параметрларга асосланган, хавф стратификацияси клиник алгоритмлари ва қарорларни қўллаб-қувватлаш тизимларига рақамли интеграция учун мослаштирилган «IPREM» прогностик шкаласи ишлаб чиқилган ва энг оптимал шкала эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. 
ДМЖПни транскатетер йўл билан ёпишдан кейин болаларда миокарднинг салбий ремоделланиши хавфи иммунологик ва кардио-гемодинамик мезонларининг аҳамиятини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор операциядан олдинги даврда иммунологик, яллиғланиш-регулятор ва кардио-гемодинамик кўрсаткичлар мажмуаси — CD4+/CD8+, NK-клеткалар, sIgA, IL-6/IL-10, TGF-β1, TLR4, HLA-DR, NT-proBNP ва тропонин I — қоринчалараро тўсиқ нуқсонини транскатетер ёпишдан кейин болаларда миокарднинг салбий ремоделланиш хавфи билан ишончли боғлиқ эканлиги аниқланганлиги «Болаларда қоринчалараро тўсиқ нуқсонини транскатетер ёпишдан кейин миокард ремоделланиши жараёнларининг иммунологик механизмлари ва уларни ўрганиш усуллари» номли услубий тавсия мазмунига киритилган (Болалар миллий тиббиёт маркази Илмий Экспертлар кенгашининг 2026 йил 31 мартдаги 4-сонли хулосаси). Олинган натижалар Фарғона вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026 йил 16 февралдаги 314-сонли буйруғи ҳамда Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2026 йил 13 февралдаги 54-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 29 апрелдаги 7-сонли баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши хавф гуруҳига кирувчи болаларни ўз вақтида аниқлаш, миокард дисфункцияси прогрессиясининг эрта профилактикасини амалга ошириш ва беморлар ҳаёт сифатини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: хавфнинг иммунологик мезонларини амалиётга жорий этиш такрорий госпитализациялар частотасини 24,4% га камайтириш имконини берди ҳамда ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 1950000 сўм бюджет маблағларини тежашга эришилди. Хулоса: иммунологик, яллиғланиш-регулятор ва кардио-гемодинамик кўрсаткичлар мажмуаси — CD4+/CD8+, NK-ҳужайралар, sIgA, IL-6/IL-10, TGF-β1, TLR4, HLA-DR, NT-proBNP ва тропонин I — операция олди давридаёқ болаларда қоринчалараро тўсиқ нуқсонини транскатетер ёпишдан кейин миокарднинг салбий ремоделланиши хавфи билан ишончли боғлиқлиги аниқланди.
иккинчи илмий янгилик: интервенциядан кейинги ремоделланиш траекторияларининг критик фарқланиши дастлабки ҳафталарда шаклланиб, узоқ муддатли даврларда эса иммунологик ва кардио-гемодинамик дисбаланслар барқарорлашиб, салбий ремоделланиш вариантларини мустаҳкамланиши исботланганлиги «Болаларда қоринчалараро тўсиқ нуқсонини транскатетер ёпишдан кейин миокард ремоделланиши жараёнларининг иммунологик механизмлари ва уларни ўрганиш усуллари» номли услубий тавсия мазмунига киритилган (Болалар миллий тиббиёт маркази Илмий экспертлар кенгашининг 2026 йил 31 мартдаги 4-сонли хулосаси). Олинган натижалар Фарғона вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026 йил 16 февралдаги 314-сонли буйруғи ҳамда Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2026 йил 13 февралдаги 54-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 29 апрелдаги 7-сонли баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши хавф гуруҳига кирувчи болаларни ўз вақтида аниқлаш, миокард дисфункцияси прогрессиясининг эрта профилактикасини амалга ошириш ва беморлар ҳаёт сифатини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу маркерларни қўллаш шифохонада даволаниш муддатини ўртача 3-4 койка-кунга қисқартириш имконини берди, бу эса ҳар бир бемор учун 1950000 сўм бюджет маблағларини ва 3804000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни тежашни таъминлайди. Хулоса: миокарднинг интервенциядан кейинги ремоделланиш траекторияларидаги критик тафовут аралашувдан кейинги дастлабки ҳафталардаёқ шаклланади, узоқ муддатли кузатувларда эса аниқланган иммунологик ва кардио-гемодинамик дисбаланслар барқарор тус олиб, ремоделланишнинг салбий вариантини мустаҳкамлайди.
учинчи илмий янгилик: илк бор энг юқори прогностик аҳамиятга эга омиллар сифатида TLR4, HLA-DR, sCD14 туғма иммун маркерлари ҳамда sIgA ва IL-6/IL-10 кўрсаткичлари аниқланди; улар асосида патологик миокард ремоделланишининг патогенетик занжирини акс эттирувчи 9 та мустақил предиктордан иборат интеграл кластер шаклланиши аниқланганлиги Фарғона вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (16.02.2026 й. 14-сонли буйруқ) ва Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий амалий тиббиёт маркази (13.02.2026 й. 54-сонли буйруқ) кардиология ва кардиохирургия бўлимлари буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу маркерлардан фойдаланиш интенсив кузатув гуруҳларини шакллантириш ва терапияни ўз вақтида тузатиш имконини беради, бу эса болаларда оғир юрак етишмовчилиги хавфини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: TLR4 ва TGF-β1 фаоллашувини эрта аниқлаш касалликнинг асоратланган шаклларини даволаш харажатларини камайтиришга имкон берди, ҳар бир бемор учун ўртача 1950000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: TGF-β1, TLR4 ва HLA-DR комплексларининг хавф белгилари сифатида жорий этилиши оғир асоратлар эҳтимолини 18,4% га камайтирди ва касалхонада даволаниш муддатини қисқартирди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор 9 та мустақил иммунологик ва кардио-гемодинамик параметрларга асосланган, хавф стратификацияси клиник алгоритмлари ва қарорларни қўллаб-қувватлаш тизимларига рақамли интеграция учун мослаштирилган «IPREM» прогностик шкаласи ишлаб чиқилган ва энг оптимал шкала эканлиги исботланганлиги «Болаларда қоринчалараро тўсиқ нуқсонини транскатетер ёпишдан кейин миокард ремоделланиши жараёнларининг иммунологик механизмлари ва уларни ўрганиш усуллари» номли услубий тавсия мазмунига киритилган (Болалар миллий тиббиёт маркази Илмий экспертлар кенгашининг 2026 йил 31 мартдаги 4-сонли хулосаси). Олинган натижалар Фарғона вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2026 йил 16 февралдаги 314-сонли буйруғи ҳамда Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2026 йил 13 февралдаги 54-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 29 апрелдаги 7-сонли баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши хавф гуруҳига кирувчи болаларни ўз вақтида аниқлаш, миокард дисфункцияси прогрессиясининг эрта профилактикасини амалга ошириш ва беморлар ҳаёт сифатини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: шкалани жорий этиш такрорий касалхонага ётқизиш частотасини 18,4% га камайтириш ва қимматбаҳо текширувларга бўлган эҳтиёжни камайтириш имконини берди, бу эса ҳар бир бемор учун ўртача 1950000 сўм бюджет маблағларини ва 3804000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни тежашни таъминлайди. Хулоса: қулай ва салбий якунларни фарқлашда туғма иммунитет маркерлари — TLR4, HLA-DR, sCD14 мукозал-гуморал ва цитокин регуляцияси кўрсаткичлари — sIgA ва IL-6/IL-10 билан биргаликда энг юқори предиктив аҳамиятга эга ҳисобланади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish