Зохидов Жахонгир Муроджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оилавий поликлиника шароитида юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш тизимини такомиллаштириш», 14.00.06 – Кардиология; 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2941.
Илмий раҳбарлар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тўйчиев Лазиз Нодирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.09.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қурбонов Абдуқодир Кенжаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Сайдимурад Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шаҳар оилавий поликлиникаси шифокор ва ҳамширалари учун асосий юрак-қон томир касалликларида профилактик аралашувнинг интеграциялашган тизимли дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 пандемиясининг юрак-қон томир касалликларининг эпидемиологик хусусиятларига таъсири касалхонага ётқизилган беморлар касалликлари таркибининг ўзгаришида, ёш (18–40 ёшли) беморлар улушининг ортишида, госпитализация қилинганлар орасида эркакларнинг устунлик қилишида ҳамда постпандемик даврда юрак-қон томир патологияси сабабли касалхонага ётқизишлар сонининг кўпайишида намоён бўлиши аниқланган;
постпандемик даврда юрак-қон томир патологиясининг етакчи нозологик шакли артериал гипертензия (88,3%) эканлиги ва бу ҳолат қишлоқ аҳолиси орасида ўзгартирилиши мумкин бўлган хавф омиллари – камҳаракатлилик, чекиш ва алкоголни суиистеъмол қилишнинг кенг тарқалиши билан кечаётгани аниқланган;
оилавий поликлиникалар ҳамшираларининг профилактик фаолиятидаги асосий ташкилий камчиликлар: беморлар билан мунтазам қайта алоқанинг йўқлиги, медикаментоз терапияга содиқлик устидан назоратнинг етарли эмаслиги, беморларнинг даво талабларига риоя этиш даражасининг пастлиги (82,5%), шунингдек, бирламчи тиббий-санитария ёрдами даражасида юрак-қон томир касалликларининг бошқариладиган ва бошқарилмайдиган хавф омилларининг етарлича аниқланмаётгани ва коррекция қилинмаётгани аниқланган;
рақамли восита (ҳамшира планшети)дан фойдаланишга асосланган қўшалоқ профилактик аралашув дастури оптималлаштирилиб, унинг аҳоли тиббий саводхонлигини ошириш, профилактик фаолиятни KPI тизими асосида такомиллаштириш, тиббиёт ҳамшираси профилактик иши сифатини баҳолаш индикаторини ишлаб чиқиш ҳамда қолдиқ юрак-қон томир хавфини ҳисобга олган ҳолда беморларни юритиш алгоритмини шакллантиришдаги самарадорлиги илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 16 февралдаги 3-сон йиғилиш баённомаси ҳамда илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича 03/05-сон хулосасига мувофиқ:
биринчи илмий янгилик: COVID-19 пандемиясининг юрак-қон томир касалликларининг эпидемиологик хусусиятларига таъсири касалхонага ётқизилган беморлар касалликлари таркибининг ўзгаришида, ёш (18–40 ёшли) беморлар улушининг ортишида, госпитализация қилинганлар орасида эркакларнинг устунлик қилишида ҳамда постпандемик даврда юрак-қон томир патологияси сабабли касалхонага ётқизишлар сонининг кўпайишида намоён бўлиши аниқланганлиги Тошкент тиббиёт академияси томонидан 2025 йил 25 апрелда 04-25/562-t-сон билан тасдиқланган «Юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморлар учун қўшалоқ профилактик аралашув тактикасини ишлаб чиқиш» номли услубий тавсиялар мазмунига сингдирилган. Ушбу таклиф Тошкент шаҳар Олмазор тумани тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 2 июндаги 630-14-197-ТБ/2025-сонли буйруғи ва Самарқанд вилояти Иштихон тумани тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 5 июндаги 2915-7-95-ТБ/2025-сонли буйруғи ҳамда жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: меҳнатга лаёқатли ёшдаги, ЮҚТК хавф омиллари мавжуд беморларни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш, шунингдек, ковидгача ва ковиддан кейинги даврларда беморлар ҳамда уларнинг оила аъзолари орасида ЮИК ва АГ хавф омилларининг олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: меҳнатга лаёқатсизлик кунлари ва шифохонага ётқизиш ҳолатларини камайтиришга ҳамда EQ-5D-5L шкаласи бўйича саломатлик индексини 41,5, 43,8 ва 43,3 кўрсаткичларидан 100 баллик шкала бўйича 50 ва ундан юқори даражага кўтаришга имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: постпандемик даврда юрак-қон томир патологиясининг етакчи нозологик шакли артериал гипертензия (88,3%) эканлиги ва бу ҳолат қишлоқ аҳолиси орасида ўзгартирилиши мумкин бўлган хавф омиллари – камҳаракатлилик, чекиш ва алкоголни суиистеъмол қилишнинг кенг тарқалиши билан кечаётгани аниқланганлиги Тошкент тиббиёт академияси томонидан 2025 йил 25 апрелда 04-25/562-t-сон билан тасдиқланган «Юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморлар учун қўшалоқ профилактик аралашув тактикасини ишлаб чиқиш» номли услубий тавсиялар мазмунига сингдирилган. Ушбу таклиф Тошкент шаҳар Олмазор тумани тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 2 июндаги 630-14-197-ТБ/2025-сонли буйруғи ва Самарқанд вилояти Иштихон тумани тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 5 июндаги 2915-7-95-ТБ/2025-сонли буйруғи ҳамда жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ҳамширалар учун мўлжалланган «Саломатлик мактаби» машғулотлари асосидаги профилактик аралашув дастури юқори қон босими, чекиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилишга қарши курашда беморларнинг хабардорлигини мақсадли оширишга ва жисмоний фаолликни кучайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур чора-тадбирлар ЮИК ва АГни даволашга сарфланадиган иқтисодий харажатларни камайтириш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: оилавий поликлиникалар ҳамшираларининг профилактик фаолиятидаги асосий ташкилий камчиликлар: беморлар билан мунтазам қайта алоқанинг йўқлиги, медикаментоз терапияга содиқлик устидан назоратнинг етарли эмаслиги, беморларнинг даво талабларига риоя этиш даражасининг пастлиги (82,5%), шунингдек, бирламчи тиббий-санитария ёрдами даражасида юрак-қон томир касалликларининг бошқариладиган ва бошқарилмайдиган хавф омилларининг етарлича аниқланмаётгани ва коррекция қилинмаётгани аниқланганлиги Тошкент тиббиёт академияси томонидан 2025 йил 25 апрелда 04-25/562-t-сон билан тасдиқланган «Юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморлар учун қўшалоқ профилактик аралашув тактикасини ишлаб чиқиш» номли услубий тавсиялар мазмунига сингдирилган. Ушбу таклиф Тошкент шаҳар Олмазор тумани тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 2 июндаги 630-14-197-ТБ/2025-сонли буйруғи ва Самарқанд вилояти Иштихон тумани тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 5 июндаги 2915-7-95-ТБ/2025-сонли буйруғи ҳамда жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ҳамшира учун ишлаб чиқилган профилактик аралашув дастури ЮИК ва АГ хавф омилларини камайтириш ҳисобига беморларнинг даволанишга мойиллигини ва ҳаёт сифатини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: оила шифокори қабулига келишлар сонини 7,8 мартадан 5,7 мартагача, кардиолог қабулига келишлар сонини 4,2 мартадан 2,6 мартагача камайтириб, бюджет маблағларини мос равишда 117600 сўм ва 124800 сўмга тежаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: рақамли восита (ҳамшира планшети)дан фойдаланишга асосланган қўшалоқ профилактик аралашув дастури оптималлаштирилиб, унинг аҳоли тиббий саводхонлигини ошириш, профилактик фаолиятни KPI тизими асосида такомиллаштириш, тиббиёт ҳамшираси профилактик иши сифатини баҳолаш индикаторини ишлаб чиқиш ҳамда қолдиқ юрак-қон томир хавфини ҳисобга олган ҳолда беморларни юритиш алгоритмини шакллантиришдаги самарадорлиги илмий жиҳатдан асосланган бўлиб, Тошкент тиббиёт академияси томонидан 2025 йил 25 апрелда 04-25/562-t-сон билан тасдиқланган «Юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморлар учун қўшалоқ профилактик аралашув тактикасини ишлаб чиқиш» номли услубий тавсиялар мазмунига сингдирилган. Ушбу таклиф Тошкент шаҳар Олмазор тумани тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 2 июндаги 630-14-197-ТБ/2025-сонли буйруғи ва Самарқанд вилояти Иштихон тумани тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 5 июндаги 2915-7-95-ТБ/2025-сонли буйруғи ҳамда жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ҳамширалари фаолияти самарадорлигининг ишлаб чиқилган индикатори оилавий шифокор ҳамширасининг профилактик ишлари сифатини объектив баҳолаш ва ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: индикатор оилавий шифокорнинг уйма-уй юришларини 4,3 мартадан 3,3 мартагача (98000 сўм тежалади) ва кардиолог ташрифларини 3,8 мартадан 1,2 мартагача (291200 сўм тежалади) камайтиришга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish