Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиева Жамила Райимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кремнийда 3d ва I, III–V гуруҳ элементлари атомларининг диффузия параметрлари», 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/FM77.
Илмий раҳбар: Носиров Мурод Закирович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти, PhD.30.08.2018.FM/T.01.12.
Расмий оппонентлар: Абдурахманов Каххар Паттахович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Зикриллаев Нурулло Фатхуллаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кремнийда кимёвий элементлар даврий системасининг I, III–V гуруҳ ва 3d ўтиш элементларининг киришма атомлари диффузиясининг асосий параметрларининг эмпирик маълумотларни энг кичик квадратлар усули ёрдамида қайта ишлаш билан аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор кимёвий элементлар даврий жадвали атомларининг кремнийда диффузия жараёнига тегишли диффузия коэффициентлари, фаоллашиш энергиялари атомларнинг тартиб рақамларига, кристалл панжаранинг боғланиш электронлар сонига мувофиқлиги ва ковалент радиусларига боғлиқлиги тажриба натижаларининг эмпирик ифодалари ишлаб чиқилган;
кремнийда атомлар диффузиясининг макроскопик назарияси, кристаллдаги тузилиш нуқсонлари, уларнинг термодинамикаси, диффузия жараёнлари кинетикасини тавсифловчи матн, жадвал, график ва диаграммаларни яратувчи «Visual Basic-6,0» дастури асосида ЭҲМ учун дастурий маҳсулот кўринишида энг кичик квадратлар тадқиқот усули ишлаб чиқилган;
кремнийда диффузияланувчи 3d элементлари атомларининг асосий диффузия параметрлари Do(х) ва E(х)нинг қийматларини атомларнинг (Sc, Ti, V, Cr, Mn, Fe, Co ва Ni) тартиб рақами ва массалари ортиб бориши билан камайиши энг кичик квадратлар усули орқали аниқланган;
илк бор даврий жадвалнинг I, III–V гуруҳларига мансуб ҳозиргача ўрганилмаган 12 та атомларнинг кремнийда диффузия коэффициенти ва фаоллашиш энергияси қийматлари энг кичик квадратлар усули орқали аниқланган;  
бор (В) атомларининг поликристалл кремнийга термик диффузияланиш жараёнида кристалл доналарда ва донадорлик чегара соҳаларида турлича диффузия коэффициентларига эга бўлиши туфайли кристалл бўйлаб заряд ташувчилар ҳаракатчанлигининг ўртача киришма концентрациясига боғлиқлигининг номонотон ўзгариши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кремнийда кимёвий элементлар даврий системасининг I, III–V гуруҳ ва 3d ўтиш элементларининг киришма атомлари диффузиясининг асосий параметрларини эмпирик усулда аниқлаш асосида:
кремнийда турли гуруҳлар атомларининг диффузия коэффициенти ва атомлар фаоллашиш энергиясини аниқлаш усули ОТ-Ф-2-28 рақамли «Легирланган кремний сирти ва ҳажмидаги квант ўлчамли эффектлар ҳамда уларнинг p-n-структуралардаги заряд ташувчилар фотогенерация ва рекомбинация жараёнларига таъсири» фундаментал лойиҳасида юқори даражада легирланган юпқа қатламлар қалинлигини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 6 октябрдаги 39-01/04-349-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш натижавий кескин р-п-ўтишда номувозанатли заряд ташувчиларнинг самарали дрейфининг стимулланиши шартларини аниқлашга имкон берган;
диффузия коэффициентини энг кичик квадратлар усулида аниқлаш натижалари  БФ3/003 рақамли «Киришмали волтаик эффектга асосланган яримўтказгич негизли микро ва наноўлчамли ноанъанавий ва муқобил энергия манбаларини яратиш» фундаментал лойиҳада кремнийга ишқорий металл атомларининг диффузия параметрларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 6 октябрдаги 39-01/04-349-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш литий, натрий, калий, цезий каби атомлар диффузия коэффициентини ва фаоллашиш энергиясининг атомлар радиуси ва массасига боғланиш қонуниятини аниқлашга имкон берган;
эмпирик маълумотлар асосида энг кичик квадратлар усулида ҳисобланган атомлар диффузия коэффициенти ва фаоллашиш энергияси қийматлари илмий лабораторияда олинган тажриба натижалари билан таққослаш мақсадида фойдаланилган (Кимё технология ва металлургия университети (София, Болгария) илмий тадқиқот секторининг 2019 йил 20 майдаги маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш металл ва кремний таркибли металл кристалларида ноанъанавий атомларнинг турли ҳароратли диффузиясини таҳлил қилишга имкон берган;
кремнийда атомлар диффузия параметрларини эмпирик аниқлаш бўйича олинган натижалар яримўтказгичли ва фотовольтаик қурилмалар ишлаб чиқаришда фойдаланилган («LeXsolar GmbH» (Дрезден, Германия) илмий-ишлаб чиқариш корхонасининг 2019 йил 1 майдаги 102,MD-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш яримўтказгичлар физикаси ва қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича ишлаб чиқариладиган қурилмаларни такомиллаштиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish