Усманов Абдурауф Юлдашбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик ҳажмли автоматлаштирилган қуёший биогаз қурилмасини ишлаб чиқиш ва яратиш”, 05.05.06– «Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Т2686.
Илмий раҳбар: Авезова Нилуфар Раббанақуловна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
С.А. Азимов номидаги Физика-техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Физика-техника институти, DSc.05/2025.28.11.FM/Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Ахадов Жобир Замирович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Искандаров Зафар Самандарович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон иқлим шароитида қуёш иссиқлик тизими ва фотоелектрик қурилмалар билан интеграциялашган кичик ҳажмли автоматлаштирилган биогаз қурилмасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қуёш сув иситкич коллектори ва фотоелектрик қурилма билан интеграциялашган кичик ҳажмли автоматлаштирилган қуёший биогаз қурилмасининг такомиллаштирилган конструктив схемаси ишлаб чиқилган (ФАП № 01315);
кичик ҳажмли автоматлаштирилган қуёший биогаз қурилмаси биореакторининг кўп қатламли цилиндрик деворидаги иссиқлик йўқотишлари ўлчамсиз критерийлар (Грашоф, Райлеигҳ, Рейнолдс, Прандтл, Нусселт) асосида баҳоланиб, зарур қуёш сув иситкич коллектори юзаси ва фотоелектрик қурилма қувватининг биореактор ҳажмига (1-20 м³) боғлиқлигини миқдорий аниқлаш имконини берувчи иссиқлик алмашиниш математик модели ишлаб чиқилган;
кичик ҳажмли автоматлаштирилган қуёший биогаз қурилмаси биореакторининг иссиқлик динамикаси кечикишли биринчи тартибли узатиш функсияси билан ифодаланиб, ПИ/ПИД ростлаш параметрлари асосланган ҳамда субстрат ҳарорати ва иссиқлик захираси ҳолатига қараб қайта тикланувчи ва захира манбалар ўртасида автоматик алмашинувчи устувор бошқарув алгоритми таклиф этилган;
табиий иқлим шароитидаги барқарор мезофил (36.5-37.5 °C) режимда солиштирма биогаз унумдорлиги 0.52 м³/кг ва ўртача метан улуши Ч₄ = 65.3 % тажрибавий аниқланиб, ишлаб чиқилган иссиқлик-техник модел ўз тажриба маълумотлари билан юқори аниқликда валидация қилинган (ҳарорат бўйича R_T^2= 0.958, иссиқлик қуввати бўйича R_Q^2= 0.994), биогаз ажралиши кинетикаси эса ташқи маълумотлар билан қиёсий баҳоланганда Р² = 0.878-0.890 ва МАЕ = 12.66-15.70 мл оралиқларидаги статистик кўрсаткичлар билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик ҳажмли автоматлаштирилган қуёший биогаз қурилмасини ишлаб чиқиш ва яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
№ ФАП 01315 “Биореакторнинг қуёший-биогаз энергия таъминоти тизими” асосида тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари Миллий илмий-тадқиқот институтида бажарилган АЛ-№5920121420 “Қурғоқчил ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги иссиқхоналарида энергия ва сувни тежаш учун экологик тоза энергия таъминоти тизимининг асосий технологияларини тадқиқ этиш ва жорий этиш” мавзусидаги “Ўзбекистон-Хитой” халқаро лойиҳасини амалга оширишда институт полигони ҳудудида жойлашган иссиқхонани иссиқлик билан таъминлаш мақсадида умумий юкламаси саккиз тонна бўлган биогаз қурилмасининг самарадорлигини ошириш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлигининг 12.11.2025 йилдаги №04-13-6244 сонли маълумотномаси). Натижада зарурий ёқилғини маълум даражада қоплаш мақсадида ўрнатилган биогаз қурилмасидан фойдаланилди ва мавсум давомида 3672 м³ биогаз билан таъминланди, бу эса зарурий энергиянинг 78% ини қоплаган.
Иссиқ сув таъминоти тизимларида қўлланиладиган ясси қуёш сув иситиш коллекторларининг техник-иқтисодий ва экологик кўрсаткичларининг иситилаётган сув ҳароратига боғлиқлиги бўйича олинган тадқиқот натижалари (Апплиед Солар Энергй, Вол.56, №2, 99-106, 2020, Cите Сcоре 3.8; Ренеwабле анд Сустаинабле Энергй Ревиеwс, 143, 110852, 2021, ИФ: 18.0; Жоурнал оф Тҳермал Аналйсис анд Cалориметрй, 150, 10681-10724, 2025, ИФ: 4.1 ) хорижий илмий журналларида эълон қилинган тадқиқотларда мазкур турдаги қуёш коллекторларининг техник-иқтисодий ва экологик самарадорлигини баҳолаш ҳамда уларнинг ҳароратга боғлиқ ишлаш хусусиятларини ўрганишда илмий манба сифатида фойдаланилган.