Ахмедов Насриддин Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қовушқоқ-эластик муҳитдаги тўлдирувчили сферик қобиққа гармоник ва турғун бўлмаган тўлқин дифракцияси” 01.02.04 – Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (физика математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/FM1306
Илмий раҳбар: Эсанов Нуриддин Қурбонович физика математика бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.03/2025.27.12.FM/Т.16.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мавлонов Тўлқин Мавлонович, техника фанлари доктори, профессори; Индиаминов Равшан Шукурович, физика-математика фанлари доктори, (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот номи: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси, Туркистон шаҳри).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қовушқоқ-эластик муҳитда жойлашган бўлган тўлдирувчили сферик қобиқнинг гармоник ва нотурғун сферик тўлқинлар таъсиридаги қобиқда, ҳамда қовушқоқ-эластик муҳитда ҳосил бўладиган кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолашга қаратилган ҳисоблаш методикаси, алгоритми ва дастурини ишлаб чиқиш, аналитик ва сонли ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қовушқоқ-эластик муҳит билан ўзаро контактда бўлган тўлдирувчили сферик қобиққа сферик гармоник тўлқин таъсирида динамик кучланганлик деформация ҳолатни баҳолаш методикаси ва алгоритми ишлаб чиқилган;
қовушқоқ-эластик муҳит билан ўзаро контактда бўлган тўлдирувчили сферик қобиққа турғун бўлмаган сферик тўлқин юкланиш таъсирида ҳосил бўладиган динамик кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини вақтга боғлиқ баҳолашга қаратилган ҳисоблаш методикаси ва алгоритми ишлаб чиқилган;
қовушқоқ-эластик муҳитдаги тўлдирувчили сферик қобиқнинг динамик кучланганлик ҳолатига тўлқин манбасигача бўлган масофани ўзгаришига боғлиқ солиштирма баҳо берилган.
сферик жисм максимал кучланишларини тўлқин узунлигига боғлиқ аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қовушқоқ - эластик муҳитдаги тўлдирувчили сферик қобиққа гармоник ва турғун бўлмаган тўлқин дифракцияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
портлаш тўлқинлари таъсирида грунтли муҳитнинг динамик- кучланганлик деформация холатини (грунт қовушоқлинини ҳисобга олиб) топиш ва солиштирма баҳо бериш учун диссертацияда ишлаб чиқилган гармоник (сейсмик) тўлқин таъсирида мухитда хосил бўладиган динамик ҳолатни бахолаш методикаси ва алгоритмларини ҳисобга олиш усулидан Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида 2024-2025 йилларда бажарилган “Мурунтов кони ён бағирларида портлатиш ва сейсмик та'сирни камайтириш бўйича Бурғулаш-портлатиш ишлари (БПИ) параметрларини тадқиқ қилиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг 2025 йил 16 июндаги 1-04/2409 - сонли маълумотномаси). Натижада, сейсмик ва зарбали юкланишлат таъсирида қобиқларнинг устуворлигини башорат қилиш имконияти яратилган;
деформацияланувчан элементларнинг ҳаракати турғунлигини ифодаловчи муносабатлардан қобиқларнинг сейсмик ва зарбали куч таъсиридаги устиворлигини баҳолаш усулларидан фойдаланиб Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида 2024-2025 йилларда бажарилган “Мураккаб геомеханик шароитдаги тикқия томирсимон олтин конини қазиб олишнинг хавфсиз ва самарадор технологик схемаларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг 2026 йил 11-майдаги 1-04/2284 - сонли маълумотномаси). Натижада, диссертация ишида олинган илмий натижаларнинг қўлланилиши орқали деформацияланувчан элементларнинг ҳаракати турғунлигини ифодаловчи муносабатлардан қобиқларнинг сейсмик ва зарбали куч таъсирида устуворлигини баҳолашда ҳамда сейсмик зарбали юкланишлар таъсирида ҳосил бўлган кўчиш амплитудаси ва частота орасидаги муносабатни топиш методикасидан сейсмик ва зарбали юкланишлар таъсирида қобиқларда ҳосил бўладиган кучланиш ва деформация амплитудасини топиш ва баҳолашда фойдаланилган.