Сапаев Зафаржон Турабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тажрибада маҳаллий йирингли-яллиғланиш жараёнида тимуснинг қиёсий морфологик тавсифи”, 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib5341.
Илмий раҳбар: Султонова Лола Джахонкуловна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01
Расмий оппонентлар: Хасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлари доктори, профессори; Ишигов Ибрагим Агаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: граммусбат ва грамманфий микроорганизмлар томонидан чақирилган маҳаллий йирингли-яллиғланиш моделида тимуснинг морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий хусусиятларини аниқлаш ҳамда теридаги маҳаллий ўзгаришларни ушбу моделнинг морфологик тасдиғи сифатида баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тажрибада чақирилган маҳаллий йирингли-яллиғланиш жараёнида тимуснинг органометрик кўрсаткичларининг камайиши, пўстлоқ моддасида Т-лимфоцитлар сонининг камайиши, ретикулоэпителиал ҳужайралар гиперплазияси, стромал шиш, капсуласининг қалинлашиши, бириктирувчи тўқиманинг структур қайта қурилиши ҳамда микроциркулятор тизим томирлари деворининг деструктив бузилишлари билан кечувчи морфологик ва морфометрик ўзгаришлар аниқланган;
граммусбат кокклар (Staphylococcus aureus, Staphylococcus epidermidis) ва грамманфий бактериялар (Escherichia coli, Pseudomonas aeruginosa) билан чақирилган маҳаллий йирингли-яллиғланиш жараёнида тимусда ривожланадиган морфологик ва морфометрик ўзгаришлар даражаси қўзғатувчиларнинг турига боғлиқ ҳолда фарқ қилиши, граммусбат кокклар таъсиридаги патологик ўзгаришлар нисбатан кучлироқ намоён бўлиши аниқланган;
илк бор тажрибавий терида чақирилган маҳаллий йирингли-яллиғланиш жараёнида тимус тўқималарида CD138 маркёрининг экспрессияланиш даражаси қўзғатувчининг турига боғлиқ равишда фарқ қилиши, граммусбат кокклар чақирган жараёнда унинг юқори, грамманфий бактериялар чақирган ҳолатда эса ўрта даражада намоён бўлиши аниқланган;
тажрибавий маҳаллий йирингли-яллиғланиш ўчоғи шаклланган тери эпидермиси ва дерма қаватларида дистрофик, деструктив, яллиғланиш-инфильтратив ва микроциркулятор бузилишлар ҳамда S100 маркёрининг юқори даражада экспрессияланиши аниқланиб, ушбу кўрсаткичларнинг маҳаллий йирингли-яллиғланиш моделини морфологик ва иммуногистокимёвий жиҳатдан тасдиқлашдаги аҳамияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тажрибада маҳаллий йирингли-яллиғланиш жараёнида тимуснинг қиёсий морфологик тавсифи бўйича олинган илмий натижаларга асосида:
биринчи илмий янгилик: тажрибада чақирилган маҳаллий йирингли-яллиғланиш жараёнида тимуснинг органометрик кўрсаткичларининг камайиши, пўстлоқ моддасида Т-лимфоцитлар сонининг камайиши, ретикулоэпителиал ҳужайралар гиперплазияси, стромал шиш, капсуласининг қалинлашиши, бириктирувчи тўқиманинг структур қайта қурилиши ҳамда микроциркулятор тизим томирлари деворининг деструктив бузилишлари билан кечувчи морфологик ва морфометрик ўзгаришлар аниқлангани бўйича Бухоро вилояти Патологик анатомия экспертизаси бюроси бўйича 10 сентябрь 2025 йилдаги 41-сон ҳамда Хоразм вилояти Патологик анатомия экспертизаси бюроси бўйича 29.09.2025 йилдаги 26-сон буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: иммуногистокимёвий экспрессия даражасини аниқлаш ҳамда натижаларини таҳлил қилиш орқали, тажрибада тимус ва теридаги иммуногистокимёвий экспрессияланиш натижаларини баҳолаш усулидан фойдаланиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Бухоро ва Хоразм вилоятлари Патологик анатомия экспертизаси бюролари амалий фаолиятига тажрибада тимус ва теридаги иммуногистокимёвий экспрессияланиш натижаларини баҳолаш усулидан тажрибавий амалиётида фойдаланиш ҳар бир тажриба серияси учун 2400000 сўм маблағни тежаш имконини берган. Хулоса: иммуногистокимёвий усулдан ташҳисот мақсадида кенг фойдаланиш, эрта ташхис қўйиш, йирингли-яллиғланиш жараёни кечиши динамикасида улар ҳолатига адекват баҳо бериш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: граммусбат кокклар (Staphylococcus aureus, Staphylococcus epidermidis) ва грамманфий бактериялар (Escherichia coli, Pseudomonas aeruginosa) билан чақирилган маҳаллий йирингли-яллиғланиш жараёнида тимусда ривожланадиган морфологик ва морфометрик ўзгаришлар даражаси қўзғатувчиларнинг турига боғлиқ ҳолда фарқ қилиши, граммусбат кокклар таъсиридаги патологик ўзгаришлар нисбатан кучлироқ намоён бўлиши аниқлангани бўйича Бухоро вилояти Патологик анатомия экспертизаси бюроси бўйича 10 сентябрь 2025 йилдаги 41-сон ҳамда Хоразм вилояти Патологик анатомия экспертизаси бюроси бўйича 29.09.2025 йилдаги 26-сон буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: иммуногистокимёвий экспрессия даражасини аниқлаш ҳамда натижаларини таҳлил қилиш орқали, тажрибада тимус ва теридаги иммуногистокимёвий экспрессияланиш натижаларини баҳолаш усулидан фойдаланиш имконини берган; Иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Бухоро ва Хоразм вилоятлари Патологик анатомия экспертизаси бюролари амалий фаолиятига тажрибада тимус ва теридаги иммуногистокимёвий экспрессияланиш натижаларини баҳолаш усулидан тажрибавий амалиётида фойдаланиш ҳар бир тажриба серияси учун 2400000 сўм маблағни тежаш имкониятини берган. Хулоса: иммуногистокимёвий усулдан ташхисот мақсадида кенг фойдаланиш, эрта ташхис қўйиш, йирингли-яллиғланиш жараёнлари кечиши динамикасида улар ҳолатига адекват баҳо бериш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: илк бор тажрибавий терида чақирилган маҳаллий йирингли-яллиғланиш жараёнида тимус тўқималарида CD138 маркёрининг экспрессияланиш даражаси қўзғатувчининг турига боғлиқ равишда фарқ қилиши, граммусбат кокклар чақирган жараёнда унинг юқори, грамманфий бактериялар чақирган ҳолатда эса ўрта даражада намоён бўлиши аниқлангани бўйича Бухоро вилояти Патологик анатомия экспертизаси бюроси бўйича 10 сентябрь 2025 йилдаги 41-сон ҳамда Хоразм вилояти Патологик анатомия экспертизаси бюроси бўйича 29.09.2025 йилдаги 26-сон буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: иммуногистокимёвий экспрессияси даражасини аниқлаш ҳамда натижаларини таҳлил қилиш орқали, тажрибада тимус ва теридаги иммуногистокимёвий экспрессияланиш натижаларини баҳолаш усулидан фойдаланиш имконини беради; Иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Бухоро ва Хоразм вилоятлари Патологик анатомия экспертизаси бюролари амалий фаолиятига тажрибада тимус ва теридаги иммуногистокимёвий экспрессияланиш натижаларини баҳолаш усулидан тажрибавий амалиётида фойдаланиш ҳар бир тажриба серияси учун 2400000 сўм маблағни тежаш имкониятини берган. Хулоса: иммуногистокимёвий усулдан ташхисот мақсадида кенг фойдаланиш, эрта ташхис қўйиш, йирингли-яллиғланиш жараёни кечиши динамикасида улар ҳолатига адекват баҳо бериш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: тажрибавий маҳаллий йирингли-яллиғланиш ўчоғи шаклланган тери эпидермиси ва дерма қаватларида дистрофик, деструктив, яллиғланиш-инфильтратив ва микроциркулятор бузилишлар ҳамда S100 маркёрининг юқори даражада экспрессияланиши аниқланиб, ушбу кўрсаткичларнинг маҳаллий йирингли-яллиғланиш моделини морфологик ва иммуногистокимёвий жиҳатдан тасдиқлашдаги аҳамияти асослангани бўйича Бухоро вилояти Патологик анатомия экспертизаси бюроси бўйича 10 сентябрь 2025 йилдаги 41-сон ҳамда Хоразм вилояти Патологик анатомия экспертизаси бюроси бўйича 29.09.2025 йилдаги 26-сон буйруқлари билан амалиётларига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: иммуногистокимёвий экспрессия даражасини аниқлаш ҳамда натижаларини таҳлил қилиш орқали, тажрибада тимус ва теридаги иммуногистокимёвий экспрессияланиш натижаларини баҳолаш усулидан фойдаланиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: илмий натижаларнинг Бухоро ва Хоразм вилоятлари Патологик анатомия экспертизаси бюролари амалий фаолиятига тажрибада тимус ва теридаги иммуногистокимёвий экспрессияланиш натижаларини баҳолаш усулидан тажрибавий амалиётида фойдаланиш ҳар бир тажриба серияси учун 2400000 сўм маблағни тежаш имконини берган. Хулоса: иммуногистокимёвий усулдан ташхисот мақсадида кенг фойдаланиш, эрта ташхис қўйиш, йирингли-яллиғланиш жараёни кечиши динамикасида улар ҳолатига адекват баҳо бериш имконини берган.
Олинган натижалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашдан 2026 - йил 5 март 04/03 сон билан ягона хулосаси олинган.