Султонова Умида Фахриддин қизнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Паркинсон касаллигида овознинг клиник ва диагностик хусусиятлари» 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4. PhD /Tib4037.
Илмий раҳбар: Хайдарова Гавҳар Саидахматовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc. 06/2025.27.12.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Арифов Сайфутдин Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гусейнов Назим Мамедович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Озарбайжон Республикаси).
Етакчи ташкилот: И.К.Охунбаев номидаги Қирғизистон давлат тиббиёт академияси (Қирғизистон).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Паркинсон касаллиги билан оғриган беморларда овоз бузилишининг клиник ва инструментал хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Паркинсон касаллиги билан оғриган беморларда нутқ ва овоз бузулишлари кузатилгани сабабли,VHI сўровномаси илк бор қўлланилди ва унинг натижада овоз бузулишларининг ҳаёт сифатига таъсири 10 бараварни ташкил этиб, функционал-16,6 балл, жисмоний-14,1 балл, эмоционал- 16,6 баллни ташкил қилгани учун бу ўзгаришлар беморларнинг кундалик ҳаётига таъсир кўрсатиши исботланган;
Паркинсон касаллигида нейроген бузулишлар туфайли нутқ ва овоз ўзгаришлари ҳиқилдоқда майда мушаклар фаолиятига ва фонацияга таъсирини ўрганиш мақсадида беморларга акустик таҳлил ҳамда видео-эндостробоскопия текширувлари ўтказилди ва текширувлар ўртасида ўзаро тўғри корреляцион боғлиқлик мавжудлиги аниқланган;
Паркинсон касаллиги мавжуд беморларда объектив овоз акустик тахлилида воспектрометрия тестида (дисфония даражаси) 1,39 балл, фонетография тестида (сўзлашив эгри чизиғи) 43,6°, shimmer кўрсаткичи (овознинг қалтираши) 14,6 %, jitter кўрсаткичи (овоз титраши) 0,64 % тенглиги, видео-эндостробоскопияда ҳиқилдоқ визуализация қилиш ва баҳолаш шкаласи овоз бурмаларининг амплитудаси ва шиллиқ қаватнинг тўлқини 3,5 баллгача пасайгани, беморларнинг 80% ида кичик ларингеал тремор ва қуруқлик, 70% беморларда овоз боғламларида ассиметриклик аниқлангалиги сабабли овоз функцияси бузилганлиги асосланган;
олинган видео-эндостробоскопия, овоз акустик тахлили ва VHI cўровномаси комплекс текширувлари асосида Паркинсон кассаллиги билан оғриган беморларда овоз аппаратида функционал бузилишлар мавжудлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Паркинсон касаллигида овознинг клиник ва диагностик хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: Паркинсон касаллиги билан оғриган беморларда нутқ ва овоз бузулишлари кузатилгани сабабли,VHI сўровномаси илк бор қўлланилди ва унинг натижада овоз бузулишларининг ҳаёт сифатига таъсири 10 бараварни ташкил этиб, функционал-16,6 балл, жисмоний-14,1 балл, эмоционал- 16,6 баллни ташкил қилгани учун бу ўзгаришлар беморларнинг кундалик ҳаётига таъсир кўрсатиши исботланганлиги бўйича таклифлар Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашт томонидан 2024 йил 23 декабрьда 12-24/447-т-сон билан тасдиқланган «Диагностика нарушений голоса при болезни Паркинсона методом опросника VHI (Voice Handicap Index)» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар тиббий реабилитация клиник шифохонасининг 2025 йил 28 февралдаги 56/1, 57/1-сонли ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти Ю. Отабеков номли клиникасининг 2025 йил 9 апрелдаги 51-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 июндаги 19-сонли йиғилиши хулосаси). илмийтадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича): Ижтимоий самарадорлиги: VHI (Voice Handicap Index) сўровномасининг ўзбек тилига мослаштирилиши Паркинсон касаллигига чалинган беморларнинг овоз билан боғлиқ шикоятларини она тилида ифода этиш ва баҳолаш имконини яратади. Бу эса беморларнинг даволаниш жараёнида фаол иштирокини оширди, шунингдек, нутқдаги бузилишларнинг психосоциал оқибатларини аниқлашда муҳим воситага айланди. Сўровнома орқали беморнинг ҳаёт сифати, ижтимоий фаоллиги ва руҳий ҳолатидаги ўзгаришларни баҳолаш имконияти яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: скрининг мақсадида VHI сўровномасидан фойдаланиш врач умумий амалиёт шифокорларига беморни чуқур текширувларга юборишдан аввал арзон, тез ва самарали баҳолаш имконини беради. Хулоса: ҳар бир мутахассис консультацияси (оториноларинголог, невропатолог, логопед, психолог, радиолог) тахминан 200000 сўмдан бўлса, мазкур сўровнома орқали кераксиз йўлланмалар сони камайтирилди. Шунда шифокор беморни сўровнома натижаларига асосан битта тор мутахассисга йўналтиради ва беморни сарф-харажатини тежайди. Бу — фақат битта шифокор кўламидаги самарадорликдир. Агар бу амалиётлар бутун тизимга жорий қилинса, умумий иқтисодий самара бемор ва шифокор учун янада юқори бўлади.
иккинчи илмий янгилик: Паркинсон касаллигида нейроген бузулишлар туфайли нутқ ва овоз ўзгаришлари ҳиқилдоқда майда мушаклар фаолиятига ва фонацияга таъсирини ўрганиш мақсадида беморларга акустик таҳлил ҳамда видео-эндостробоскопия текширувлари ўтказилди ва текширувлар ўртасида ўзаро тўғри корреляцион боғлиқлик мавжудлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 23 декабрьда 12-24/446-т-сон билан тасдиқланган «Применение метода акустического анализа голоса при болезни Паркинсона» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар тиббий реабилитация клиник шифохонасининг 2025 йил 28 февралдаги 56/1, 57/1-сонли ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти Ю. Отабеков номли клиникасининг 2025 йил 9 апрелдаги 51-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 июндаги 19-сонли йиғилиши хулосаси). Илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича). Ижтимоий самарадорлик: Паркинсон касалиги булган беморларда овозда узгаришларни эрта аниқлаш беморларни ижтимоий фаоллигини сақлаб қолишга ердам беради. Мисол: ҳар бир бемор кундалик мулоқот ва меҳнат фаоллигини ўртача 2–3 соат қўшимча самарали фаолият юрута олади. Беморларни фонопедик реабилитацияда фаол иштироки уларда овоз ва нутқни назорат қилиш қобилиятини 30–40 % яхшилайди. Иқтисодий самарадорлик: акустик таҳлил + видео-эндостробоскопия орқали объектив аниқлаш орқали: қимматбаҳо текширувларнинг сони камайди: мисол, ҳар бир бемор учун 3-5 текширув ўрнига фақат 1 текширув олиб борилади. Врач вақти тежалади: шифокор Паркинсон касаллиги мавжуд 1 беморни тахминан 40-50 дақиқа сарфлайди, текширувни оптимизация қилиш эса умумий бир иш кунида 2–2,5 соат тежайди ва овознинг даво натижаси 2-3 баробар ошади. Хулоса: бу шифокорларни ресурсларини ва вақтни самарали тақсимлаш ва беморларни харажатларни тежаш таъминлайди;
учинчи илмий янгилик: Паркинсон касаллиги мавжуд беморларда объектив овоз акустик тахлилида воспектрометрия тестида (дисфония даражаси) 1,39 балл, фонетография тестида (сўзлашив эгри чизиғи) 43,6°, shimmer кўрсаткичи (овознинг қалтираши) 14,6 %, jitter кўрсаткичи (овоз титраши) 0,64 % тенглиги, видео-эндостробоскопияда ҳиқилдоқ визуализация қилиш ва баҳолаш шкаласи овоз бурмаларининг амплитудаси ва шиллиқ қаватнинг тўлқини 3,5 баллгача пасайгани, беморларнинг 80% ида кичик ларингеал тремор ва қуруқлик, 70% беморларда овоз боғламларида ассиметриклик аниқлангалиги сабабли овоз функцияси бузилганлиги асосланган. Ижтимоий самарадорлик: беморларда овоздаги ўзгаришларни эрта аниқлаш имкони пайдо бўлди, бу эса уларнинг ижтимоий фаоллиги ва мулоқот қобилиятини сақлаб қолишга ёрдам берди, овоз билан боғлиқ руҳий барқарорлиги ва психологик ҳолати яхшиланади. Комплекс акустик таҳлил орқали беморлар ўз муаммоларини эрта англаб, реабилитация жараёнида фаол иштирок этиш имкониятига эга бўлди. Иқтисодий самарадорлик: акустик таҳлил (воспектрометрия, фонетограмма, shimmer, jitter) беморларнинг овоз бузилишларини объектив ва тез аниқлаш имконини берди, бу эса қимматбаҳо инструментал текширувлардан ортиқча фойдаланишни камайтирди. Реабилитация ва фонопедик машқлар мақсадли жорий этилди, шунингдек даволаниш муддатини қисқартириш ва ресурсларни тежаш таъминланди. Хулоса: тадқиқот шуни кўрсатдики, Паркинсон касаллигида овоздаги биофизик ўзгаришлар касалликнинг давомийлиги билан ёмонлашади. Акустик таҳлил орқали овоз бузилишларини аниқлаш объектив ва самарали усул ҳисобланади;
тўртинчи илмий янгилик: олинган видео-эндостробоскопия, овоз акустик тахлили ва VHI cўровномаси комплекс текширувлари асосида Паркинсон кассаллиги билан оғриган беморларда овоз аппаратида функционал бузилишлар мавжудлиги исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: Паркинсон касаллигида ҳиқилдоқ визуализациясини стандарт шкала асосида баҳолашни қўллаш овоз бузилишларини эрта ва дифференциал ташхисни такомиллаштиришга имкон берди. Мазкур ёндашув беморларнинг жамият ҳаётида фаол иштирок этишини, Паркинсон касаллигида эрта учрайдиган ногиронлик, мулоқот қилишда келиб чиқадиган чекловларни ва фонопедик машқларни қай тарзда бажариш керак, қайси хиқилдоқ мушаги билан ишлаш керак эканлигини аниқлаб беради. Бу эса овоз функциясининг аниқ баҳоланиши ижтимоий мослашув даражасини ошириш, психоэмоционал ҳолатни барқарорлаштириш ҳамда ҳаёт сифати кўрсаткичларини яхшилашга ижобий таъсир кўрсатди. Иқтисодий самарадорлиги: Паркинсон касаллигида ҳиқилдоқ визуализациясини стандарт шкала асосида баҳолаш методини қўллаш даволаш ва реабилитация жараёнларини мақсадли режалаштириш, ортиқча диагностик текширувлар сонини камайтириш ҳамда тиббий хизмат харажатларини оптималлаштиришга хизмат қилди. Шунингдек, овоз функциясини ўз вақтида тиклаш беморларнинг меҳнат қобилиятини сақлаб қолишга ва меҳнатга лаёқатсизлик муддатини қисқартириб, умумий иқтисодий йўқотишларни камайтирди.