Аминов Хамза Хусановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Атроф-муҳит ва биологик ресурсларга саноат корхоналари таъсирининг илмий асослари (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 11.00.05 - Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Т5792
Илмий маслаҳатчи: Эркабаев Фурқат Илясович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2026.31.01.К/Т.02.08.
Расмий оппонентлар: Дадаходжаев Абдулла Турсунович, техника фанлари доктори, профессор; Каримов Мақсуд Убайдулла ўғли, техника фанлари доктори, профессор Темиров Ўктам Шавкатович техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё вилоятида мавжуд биологик ресурсларни ўрганиш, ҳудуддаги саноат корхоналарида ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини илмий асослаш ва амалий тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат корхонасининг атмосфера ташламалари, оқова сувлари ва тупроқдаги техноген юкламаларни дарахтларнинг физиологик ва фитосанитар реакцияси билан ягона координатали ГАТ муҳитида боғлайдиган кўп муҳитли баҳолаш тизими ишлаб чиқилган;
Сентинел-5П орқали НО₂, СО₂, CО ва Ч₄ бўйича минтақавий скрининг, Сентинел-2 орқали дарахт қоплами ҳолати, дала-лаборатория ўлчовлари орқали ифлосланиш миқдори ҳамда дисперсия модели орқали локал тарқалишни ўзаро текширувчи кўп манбали валидация схемаси таклиф этилган; бунда CО₂ Сентинел-5П маҳсулоти сифатида эмас, дала ўлчови ва модел натижаси сифатида алоҳида таснифланган;
саноат чиқиндилари таъсирида дарахт ҳолатини бир индекс билан эмас, НДВИ-РЕCИ-хлорофилл мажмуаси орқали ташхислаш самарадорлиги асосланган; тажриба ва назорат майдонларида НДВИ 0,47 ва 0,62, РЕCИ 1,28 ва 1,55, хлорофилл 15,3 ва 18,7 шартли бирликни ташкил этиб, фарқлар п<0,01 даражада статистик жиҳатдан тасдиқланган;
Pb, Sd, Hg, Ac, Cr ва Ni каби оғир металлар билан ифлосланган сув ва тупроқ кўрсаткичлари билан дарахтларнинг хлорофилл даражаси, биомасса миқдори, барг майдони ва илдиз–поя нисбати ўртасидаги муҳитлараро боғланишлар аниқланган ҳамда лаборатория текшируви ва хавф сигнали сифатида талқин қилинган;
дарахтларнинг ифлосланишга физиологик реакцияси билан биотик зарарланиш ўртасидаги боғлиқлик биргаликда баҳоланиб, зараркунандалар зичлиги билан НДВИ ўртасида р=-0,65 манфий, касалликка мойиллик билан р=0,72 мусбат боғланиш аниқланган ва хавфга асосланган фитосанитар кузатув мезони ишлаб чиқилган;
“сунъий йўлдош скрининги – дала текшируви – лаборатория тасдиғи – бошқарув чораси – қайта назорат” кетма-кетлигига асосланган беш босқичли экологик мониторинг алгоритми ва ҳудудий экологик раёнлаштириш тартиби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
 Қашқадарё вилоятидаги Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси атрофидаги дарахтларнинг касалликка чалиниш мойиллиги, саноат чиқиндиларининг яшил қопламаларга таъсири ва уларни камайтириш чоралари амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 22-ноябрдаги 03-03/1-03/3-12329-сон маълумотномаси). Фитоспорин ва Алирин-Б биофунгицитларини қўллаш натижасида дарахтларнинг меъёрида ривожланишига имконият яратилган;
саноат оқова сувларининг таркиби, ҳажми ва уларнинг атроф-муҳит ҳамда дарахтларга таъсири баҳоланиб, оқова сувларни тозалаш ва суғоришда қайта қўллаш, шунингдек сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 17-апрелдаги 04/20-1875-сон маълумотномаси). Натижада яшил қопламалар ва дарахтларнинг меъёрида ривожланишига шароит яратилган;
Шўртан газ кимё мажмуаси ва Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳудудларидаги газ, қаттиқ ва суюқ чиқиндилар таъсирида дарахтларда кузатилган замбуруғли касалликлар аниқланиб, уларга қарши селектив кураш усуллари амалиётга жорий этилган (Қашқадарё вилояти экология бошқармасининг 2025-йил 29-октябрдаги 01-4/3599-сон маълумотномаси). Алирин-Б ва Фитоспорин биофунгицитларидан фойдаланиш натижасида касалланиш даражаси камайиб, дарахтлар ривожланиши меъёрлашган;
саноат корхоналарида ҳосил бўладиган қаттиқ, суюқ ва газсимон чиқиндиларнинг яшил қопламаларга таъсирини камайтириш, дарахт касалликларининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги тизимида амалиётга жорий этилган (2026-йил 21-апрелдаги 03/06-1935-сон маълумотнома). Натижада Фитоспорин ва Алирин-Б каби биофунгицитларни қўллаш асосида дарахтларнинг меъёрида ривожланиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish