Раззаков Самандар Эгамбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Жиноят процессида прокурорнинг ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш”, 12.00.09 – Жиноят процесси, криминалистика ва тезкор-қидирув ҳуқуқ; суд экспертизаси” ихтисослиги бўйича (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Yu1361.
Илмий раҳбар: Рустамбаев Мирзаюсуп Хакимович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университети DSc.32.30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Хайриев Нодиржон Исроилович, юридик фанлар доктори, профессор; Моʻминов Музаффар Эркинович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жиноят процессида прокурорнинг ҳуқуқий мақомини такомиллаштиришга қаратилган хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
прокурорнинг терговга қадар текширув ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга топшириқлар бериш, қарорларни ва суд ажримларини ижро этиш, терговчининг иш юритувидаги ишлар бўйича кўрсатмалар бериш, жиноятларни очиш ва уларни содир этган шахсларни аниқлаш учун зарур чоралар кўриш бўйича ваколатларининг такомиллаштирилиши жиноят процессида қонунунийликка риоя этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши асослантирилган;
прокурорнинг жиноят ишларини қўзғатиш ва тергов қилиш билан боғлиқ кўрсатмаларининг қонунчиликда тартибга солинишини ривожлантирилиши судга қадар иш юритувида қонунга қатъий риоя этиш талаблари ижросини таъминлаш даражаси оширлишига ёрдам бериши асосланган;
прокурорнинг айрим турдаги жиноят ишларини юритишда қатнашишини тартибга солувчи механизмларнинг такомиллаштирилиши прокурор назоратининг самрадорлиги оширилишига ва унинг ваколатларининг ҳуқуқий устувор бўлишини таъминлашга хизмат қилиши асосланган;
жиноят процессида прокурор назоратининг рақамли форматда амалга оширилиши судга қадар иш юритувида назоратнинг шаффофлиги таъминланишига ва шахс ҳуқуқларининг муҳофазаси даражаси оширилишига хизмат қилиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
прокурорнинг терговга қадар текширув ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга топшириқлар бериш, ушлаб туриш, мажбурий келтириш, қидириш, тинтув ўтказиш, олиб қўйиш тўғрисидаги қарорларни ижро этиш, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги суд ажримларини ҳамда бошқа тергов ҳаракатларини, шу жумладан прокурор ёки прокуратура терговчисининг иш юритувидаги ишлар бўйича кўрсатмалар бериш, жиноятларни очиш ва уларни содир этган шахсларни аниқлаш учун зарур чоралар кўриш бўйича ваколатларини тартибга солишга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2000-йил 29-августдаги «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни 28-моддасининг 5-бандини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024-йил 23-ноябрдаги 05/1-01/79-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширишда қонунларга риоя этилиши устидан прокурор назоратини такомиллаштиришга хизмат қилган;
прокурорнинг терговга қадар текширувни ўтказиш, жиноят ишларини қўзғатиш ва тергов қилиш билан боғлиқ жиноят-процессуал қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда берган кўрсатмалари терговга қадар текширув ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар, суриштирув ва дастлабки тергов органлари учун мажбурий эканлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2000-йил 29-августдаги «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни 28-моддаси иккинчи қисмининг янги таҳририни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024-йил 23-ноябрдаги 05/1-01/79-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши дастлабки тергов бўлинмалари томонидан терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ишларини олиб бориш устидан прокурор назорати самарадорлигини ошириш ҳамда прокурор кўрсатмаларининг сўзсиз бажарилишини таъминлашни такомиллаштиришга хизмат қилган;
терговга қадар текширув органлари ходимларининг билим ва кўникмаларини, шахсий ва касбий фазилатларини рағбатлантириш, ўз устида ишлаш, малакасини ошириш ва касбий маҳоратини ривожлантириш, шунингдек, жиноятларнинг айрим турларини (ўғрилик, фирибгарлик, қотиллик ва бошқалар) ҳаётий мисоллар ёрдамида ишонтириш усулларини қўллаган ҳолда олдини олиш бўйича кампанияларни ўтказиш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 11-июндаги «Тошкент шаҳар Чилонзор туманида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 486-сон қарорининг 4-хатбошиси ва уни амалга ошириш дастурининг 27-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 24-ноябрдаги 12/21-24-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши ички ишлар органлари терговчилари билим, кўникма ва малакаларини ҳамда ички ишлар органлари томонидан дастлабки тергов устидан прокурор назорати самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ЖПКнинг 325-моддасида кўрсатилган жиноятлар бўйича ариза берилмаган ҳолларда ЖПКнинг 83-моддасини қўллаган ҳолда жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинишига йўл қўймаслик ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг «Жабрланувчининг аризасига кўра қўзғатиладиган жиноят ишлари бўйича қонун нормаларини қўллаш тўғрисида»ги қўшма кўрсатмасининг 1-банди иккинчи хатбошисини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024-йил 25-ноябрдаги 4/379221-21-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши томонидан жиноятларга оид ариза ва хабарларни ҳал этишда қонунийликни таъминлаш ҳамда ушбу соҳада прокурор назорати самарадорлигини оширишга хизмат қилган.