Шойимов Адиз Садрединовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик тармоғининг ривожланиш тенденсияларининг статистик тадқиқоти (Сурхондарё вилояти мисолида)”, 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Iqt6875
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Джумаев Фаррух Тошмуратович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.I.12.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жўраев Фаррух Дўстмирзаевич иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент, Намазов Ғофур Шокулович иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилояти мисолида тўқимачилик тармоғи ривожланиш тенденсияларини статистик ва эконометрик усуллар асосида баҳолаш, асосий омилларнинг тармоқ ривожланишига таъсирини моделлаштириш, ривожланиш истиқболларини прогнозлаш ҳамда тармоқнинг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Сурхондарё вилояти мисолида тўқимачилик саноати ривожланиш даражасини интеграл баҳолаш услубиёти маҳсулотнинг тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми, тармоққа йўналтирилган инвестициялар ҳажми, тармоқда банд бўлганлар сони, тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми ҳамда меҳнат унумдорлиги даражаси кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда «жуда юқори» 0.80 <ЦРИИ ≤1.00, «яхши» 0.60 < ЦРИИ ≤ 0.80, «ўрта» 0.40 < ЦРИИ ≤ 0.60, «паст» 0.20 < ЦРИИ ≤ 0.40, «жуда паст» 0.00 ≤ ЦРИИ ≤ 0.20 гуруҳлари бўйича ҳудуд тўқимачилик саноати ривожланиш даражаси қийматининг оралиқларини белгилаш орқали такомиллаштирилган;
Сурхондарё вилоятида тўқимачилик саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини белгиловчи омилларни оптималлаштириш асосида уларнинг рақобатбардошлик фаолиятини миқдорий баҳолаш имконини берувчи эконометрик модел ишлаб чиқилган;
Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариши ҳамда унга таъсир этувчи асосий тармоқлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлашда бош компоненталар таҳлилига асосланган эконометрик моделдан фойдаланиш мумкинлиги илмий асосланган.
Сурхондарё вилоятида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини эконометрик моделлар асосида 2030-йилгача бўлган прогноз пар
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. статистик баҳолаш, иқтисодий-статистик таҳлил қилиш, асосий кўрсаткичларини эконометрик моделлаштириш ва ривожланиш истиқболларини прогнозлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сурхондарё вилояти мисолида тўқимачилик саноати ривожланиш даражасини интеграл баҳолаш услубиёти маҳсулотнинг тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми, тармоққа йўналтирилган инвестициялар ҳажми, тармоқда банд бўлганлар сони, тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми ҳамда меҳнат унумдорлиги даражаси кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда «жуда юқори»
, «яхши»
, «ўрта»
, «паст»
, «жуда паст»
гуруҳлари бўйича ҳудуд тўқимачилик саноати ривожланиш даражаси қийматининг оралиқларини белгилаш орқали такомиллаштириш боʻйича таклифи Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2023-йил 20-октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023-йил 11-сентябрдаги ПҚ-300-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳақидаги 531-8-0-Қ/23-сон қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 4-майдаги 02-03/809-сонли маълумотномаси). Натижада, тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни индивидуал ёндашув асосида қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг амалга оширилиши натижасида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1,17 баробарга ошгани аниқланган;
Сурхондарё вилоятида тўқимачилик саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини белгиловчи омилларни оптималлаштириш асосида уларнинг рақобатбардошлик фаолиятини миқдорий баҳолаш имконини берувчи ишлаб чиқилган эконометрик модел бўйича таклифи Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2023-йил 20-октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023-йил 11-сентябрдаги ПҚ-300-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳақидаги 531-8-0-Қ/23-сон қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 4-майдаги 02-03/809-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф Сурхондарё вилоятида тўқимачилик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини 3-4 фоизга ошириш имконини яратган.
Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариши ҳамда унга таъсир этувчи асосий тармоқлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлашда бош компоненталар таҳлилига асосланган эконометрик моделдан фойдаланишнинг илмий асосланганлиги боʻйича берилган таклифи Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2023-йил 20-октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023-йил 11-сентябрдаги ПҚ-300-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳақидаги 531-8-0-Қ/23-сон қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 4-майдаги 02-03/809-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида Сурхондарё вилоятида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш қамрови кенгайтирилиб, ишлаб чиқариш инфратузилмаси ва бошқарув жараёнлари оптималлаштирилган, ресурслардан фойдаланиш самарадорлик даражаси яхшиланган;
Сурхондарё вилоятида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини АРИМА модели асосида 2030-йилгача прогноз параметрлари боʻйича берилган таклифи Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2023-йил 20-октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023-йил 11-сентябрдаги ПҚ-300-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳақидаги 531-8-0-Қ/23-сон қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 4-майдаги 02-03/809-сонли маълумотномаси). Олинган прогноз натижалари асосида Сурхондарё вилоятида тўқимачилик маҳсулотлари маҳсулотларини 2030-йилгача ишлаб чиқариш бўйича прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилиб, уларнинг узоқ муддатли истиқболдаги ўсиш тенденсиялари белгиланган.