Усманова Сайёра Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сенсонeврал эшитиш заифлиги билан касалланган болаларда неврологик ва психосоматик бузилишларнинг клиник ташхисотининг хос жиҳатлари”, 14.00.09 – Педиатрия, 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2023.4.PhD/Tib4073.
Илмий раҳбарлар: Иноятова Флора Илясовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик; Шамансуров Шаанвар Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети,_DSc.06/2025.27.12.Tib.01.05.
Расмий оппонентлар: Агзамова Шоира Абдусаломовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети (Россия).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган болаларда психосоматик ва неврологик ҳолат бузилишларининг клиник ва диагностик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган болаларда хулқ-атвор бузилишлари устунлик қилиши, бунда ота-оналар томонидан мулоқот етишмовчилиги даражасининг етарлича баҳоланмаслиги эрта эшитиш ва нутқ патологиясини аниқлашни қийинлаштириши исботланган;
психосоматик ҳолат бузилишлари болаларнинг 62,7% (n=1599) ида учраши, шунингдек сенсоневрал эшитиш заифлиги даражаси билан бузилишлар оғирлиги ўртасида яққол корреляцион боғлиқлик мавжудлиги аниқланган: эшитиш заифлигининг III даражасида ривожланиш кечикиши частотаси 48,3% ни ташкил этган бўлса, IV даражада 66,8% гача ошган (1,4 баробар юқори), енгил даражада эса 7% дан ошмаган, бу сенсор (эшитиш) депривациясининг эҳтимолий ўрнини кўрсатиши исботланган;
сенсоневрал эшитиш заифлигининг эмоционал фон даражасига сезиларли таъсир кўрсатиши: болаларнинг 81% да салбий ҳиссий ҳолат, 34% да ноқулай ҳиссий ҳолатлар аниқланган, эшитишни коррекция қилгандан сўнг эса ушбу кўрсаткич 23% гача камайган ва мусбат эмоционал реакциялар улуши 11% га ошганлиги исботланган;
сенсоневрал эшитиш заифлигида неврологик бузилишлар тузилмасида болаларнинг 89% ида церебрал гипоксия белгилари устунлик қилиши, 28% да миелинизация кечикишлари ва 32% ида қоринча ичи қон қуйилишлари аниқлангани, бу эса 20% болаларда паст амплитудали биоэлектрик фаоллик билан корреляцион боғлиқлиги, шунингдек яхши сифатли эпилептиформ паттернлар частотаси 8% ни ташкил этгани, ёш ортиши билан камайиб бориши (р<0,05) исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган болаларда психосоматик ва неврологик ҳолат бузилишларини ташхислаш бўйича илмий натижаларга асосланиб:
биринчи илмий янгилик: сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган болаларда хулқ-атвор бузилишлари устунлик қилиши, бунда ота-оналар томонидан коммуникатив етишмовчилик даражасининг етарлича баҳоланмаслиги аниқланган бўлиб, бу эшитиш-нутқ патологиясини эрта аниқлаш самарадорлигини оширган, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 2025 йил 10 декабрдаги №9 буйруқ ва Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига 2026 йил 15 январдаги №83 буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган болаларда хулқ-атвор бузилишлари ва коммуникатив етишмовчиликни эрта аниқлаш эшитиш-нутқ патологиясини ўз вақтида ташхислашга, болаларнинг жамиятга мослашувини яхшилашга, реабилитация чоралари самарадорлигини оширишга ҳамда беморлар ва уларнинг оилалари ҳаёт сифати яхшиланишига хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлик: сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган болаларда хулқ-атвор бузилишлари ва коммуникатив етишмовчиликни эрта аниқлаш қайта текширувлар сонини камайтириш, диагностик тадбирлар ҳажмини қисқартириш ва, шунингдек, умумий харажатларни камайтириш имконини берган. Бир текширув харажати 3 800 000 сўмни ташкил этади. Бир беморга йилига 4 та текширув ўтказилганда умумий харажат 15 200 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: бир бемор ҳисобига қайта текширувлар сонини қисқартириш ва диагностик жараённи оптималлаштириш ҳисобига йиллик 15 200 000 сўмгача иқтисодий тежамкорликка эришиш мумкин.
иккинчи илмий янгилик: сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган болаларнинг 62,7% ида психосоматик ҳолат бузилишлари аниқланган бўлиб, шу билан бирга эшитиш заифлиги даражаси ва бузилишлар оғирлиги ўртасида яққол корреляцион боғлиқлик белгиланган: эшитиш заифлигининг III даражасида ривожланиш кечикиши частотаси 48,3% ни ташкил этган бўлса, IV даражада 66,8% гача ошган (1,4 баробар юқори), енгил даражада эса 7% дан ошмаган, бу сенсор (эшитиш) депривациясининг аҳамиятли ўрнини тасдиқлайди, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 2025 йил 10 декабрдаги №9 буйруқ ва Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига 2026 йил 15 январдаги №83 буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган болаларда психосоматик ҳолат бузилишларини эрта аниқлаш ривожланиш бузилишларини ўз вақтида коррекция қилишга, ижтимоий мослашувни яхшилашга ва болалар ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлик: сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган болаларда психосоматик ҳолат бузилишларини эрта ташхислаш узоқ муддатли даволаш ва реабилитация харажатларини камайтиришга, шунингдек тиббий ресурслардан фойдаланишни оптималлаштиришга имкон беради. Бир текширув харажати 3 800 000 сўмни ташкил этади. Бир беморга йилига 4 та текширув ўтказилганда умумий харажат 15 200 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: бир бемор ҳисобига қайта текширувлар сонини қисқартириш ва диагностик жараённи оптималлаштириш ҳисобига йиллик 15 200 000 сўмгача иқтисодий тежамкорликка эришиш мумкин.
учинчи илмий янгилик: эшитиш заифлиги эмоционал фонга сезиларли таъсир кўрсатиши аниқланган: болаларнинг 81% ида ноқулай эмоционал фон, 34% ида ноқулай эмоционал ҳолатлар аниқланган бўлиб, эшитишни коррекция қилгандан сўнг ушбу кўрсаткич 23% гача пасайган, шу билан бирга ижобий эмоционал реакциялар улуши 11% га ошган, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 2025 йил 10 декабрдаги №9 буйруқ ва Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига 2026 йил 15 январдаги №83 буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган болаларда эшитишни коррекция қилиш эмоционал фонни яхшилашга, ноқулай эмоционал ҳолатларни камайтиришга ва ижтимоий мослашув даражасини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлик: сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган болаларда эшитишни коррекция қилиш даволаш, реабилитация ва қайта мурожаатлар харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Бир текширув харажати 3 800 000 сўмни ташкил этади. Бир беморга йилига 4 та текширув ўтказилганда умумий харажат 15 200 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: бир бемор ҳисобига қайта текширувлар сонини қисқартириш ва диагностик жараённи оптималлаштириш ҳисобига йиллик 15 200 000 сўмгача иқтисодий тежамкорликка эришиш мумкин.
тўртинчи илмий янгилик: сенсоневрал эшитиш заифлигида неврологик бузилишлар тузилмасида церебрал гипоксия белгилари устунлик қилиши (89%), миелинизация кечикиши 28% ҳолатда ва қоринча ичи қон қуйилишлари 32% болада аниқлангани белгиланган бўлиб, бу 20% беморларда паст амплитудали биоэлектрик фаоллик билан корреляция қилган. Яхши сифатли эпилептиформ паттернлар частотаси 8% ни ташкил этган ва ёш ортиши билан камайиб боргани неврологик ташкилланишнинг ёшга хос хусусиятлари ва патологик жараён кечишини кўрсатади, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига 2025 йил 10 декабрдаги №9 буйруқ ва Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига 2026 йил 15 январдаги №83 буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган болаларда структура ва функционал неврологик бузилишларни эрта аниқлаш ўз вақтида ташхислаш ва реабилитация қилишга хизмат қилади, бу эса неврологик ривожланишни яхшилайди, ногиронлик хавфини камайтиради ва болалар ҳаёт сифатини оширади. Иқтисодий самарадорлик: сенсоневрал эшитиш заифлиги бўлган болаларда неврологик бузилишларни эрта аниқлаш ва коррекция қилиш узоқ муддатли даволаш, реабилитация ва кейинги кузатув харажатларини камайтириш имконини беради. Бир текширув харажати 800 000 сўмни ташкил этади. Бир беморга йилига 4 та текширув ўтказилганда умумий харажат 3 200 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: бир бемор ҳисобига қайта текширувлар сонини қисқартириш ва диагностик жараённи оптималлаштириш ҳисобига йиллик 3 200 000 сўмгача харажатларни камайтиришга эришиш мумкин.