Ялғашев Элмурод Яхшибой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Олтингугурт сақловчи углеводород газларини адсорбсион ва каталитик тозалаш жараёнлари учун адсорбентлар синтези», 02.00.08 - Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т2229.
Илмий раҳбар: Шерматов Бобомирза Эшбаевич, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2025.27.12.Т.42.01.
Расмий оппонентлар: Фозилов Садриддин Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Юлдашев Ташмурза Рахманович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий минерал хомашёлар ҳамда газни қайта ишлаш саноати иккиламчи чиқиндиларидан фойдаланиб, табиий газни қуритиш ва олтингугуртдан тозалаш жараёнларида фойдаланиш учун сорбентлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ангрен каолини ва ишлатиб бўлинган сеолит чиқиндилари кимёвий, минералогик ва фраксион аниқланиб, улар асосида CаА, НаЙ ва CаА-Х турдаги гранулаланган сеолит адсорбентлари олиш имкониятлари асосланган;
таркибида Cа, Фе, Мг миқдори юқори бўлган табиий ва техноген хомашёларга хлорид кислота билан ишлов бериш билан кварц, муллит ва иллит кристалл фазаларини бартараф этиши исботланган;
табиий минераллар ва чиқинди сеолитлардан боғловчи моддаларсиз донадор сеолитлар олиниб, хомашёни ҳўл усулда майдалаш орқали реакция самарадорлиги ва сеолит структураси шаклланиши асосланган;
синтез қилинган адсорбентларнинг газларни сув буғи, Ҳ2С ва CО2 каби аралашмалардан тозалашдаги юқори фаоллиги, кўп мартали "адсорбсия-десорбсия" циклларига чидамлилиги аниқланган;
маҳаллий минерал хомашёлар ҳамда газни қайта ишлаш саноати иккиламчи чиқиндиларидан, табиий газни қуритиш ва олтингугуртдан тозалаш учун сорбентлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олтингугуртли углеводород газларини адсорбсион ва каталитик тозалаш жараёнлари учун адсорбентлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
табиий газни қуритиш ва олтингугуртдан тозалаш учун сорбентлар олиш технологияси Муборак ГҚИЗнинг «2026 - 2028-йилларда жорий этилиши режалаштирилган истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Муборак ГҚИЗнинг 2025 йил 28 ноябридаги 14-02/ЭҚ-3844-сон маълумотномаси). Натижада, табиий газ таркибидаги намлик, водород сулфид ва углерод диоксидини тозалаш учун сорбент таркибини аниқлаш, хорижий аналогларини маҳаллийлаштириш имконини беради;
табиий газни қуритиш ва олтингугуртдан тозалашнинг такомиллашган технологияси Муборак ГҚИЗнинг «2026 - 2028-йилларда жорий этилиши режалаштирилган истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Муборак ГҚИЗнинг 2025 йил 28 ноябридаги 14-02/ЭҚ-3844-сон маълумотномаси). Натижада, табиий газ таркибидаги намликни шудринг нуқтаси қиймати - минус 76,9 C бўлган мейёрларгача камайтириш имконини беради.