Ғайбуллаев Сарвар Ўктам ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чакана савдо тармоғи ривожланиш динамикасини эконометрик моделлаштириш (Жиззах вилояти мисолида)”, 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Iqt6852
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети
Илмий раҳбар: Арзикулов Отабек Али ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.I.12.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Отамуродов Шавкат Нусратиллаевич иқтисод фанлари доктори, доцент, Джумаев Фаррух Тошмуратович и.ф.ф.д.(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ҳудудларда чакана савдо тармоғи ривожланиш динамикасини эконометрик моделлаштириш, унинг истиқболларини прогнозлаш ҳамда илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
чакана савдо ривожланиш даражаси индекси (CСРД) қийматини «паст даража» (0.00 ≤ CСРД ≤ 0.25), «ўрта даража» (0.25 < CСРД ≤ 0.50), «барқарор ривожланиш даражаси» (0.50 < CСРД ≤ 0.75), «юқори ривожланиш даражаси» (0.75 < CСРД ≤ 1.00) мезонлари асосида гуруҳларга ажратиш ва баҳолаш таклиф этилган; 
Жиззах вилояти ҳудудлари чакана савдо кўрсаткичлари асосида Эвклид масофасига таянган кўп ўлчовли кластер таҳлили орқали иқтисодий ривожланиш даражаси ва истеъмол бозори сиғимига кўра «юқори» (Жиззах шаҳри, Зомин, Пахтакор), «ўрта» (Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Дўстлик, Мирзачўл), «паст» (Арнасой, Зарбдор, Зафаробод, Фориш, Янгиобод) кластер гуруҳларга ажратилиб ҳудудий ривожланишни дифференциал баҳолаш таклифи асосланган;
минтақада аҳоли реал даромадлари таъсирида чакана савдо айланмаси динамикасининг ўсиш динамикасини узлюксиз вақт омиллари ва бошқа детерминистик омиллар таъсирида шаклланувчи жараён сифатида миқдорий эконометрик баҳолашнинг логарифмик модели таклиф этилган;
чакана савдо айланмаси ҳажми кўрсаткичлари эконометрик моделлар асосида баҳоланиб, 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чакана савдо тармоғини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чакана савдо ривожланиш даражаси индекси (CСРД) қийматини «паст даража» (0.00≤CСРД≤0.25), «ўрта даража» (0.25<CСРД≤0.50), «барқарор ривожланиш даражаси» (0.50<CСРД≤0.75), «юқори ривожланиш даражаси» (0.75<CСРД≤1.00) мезонлари асосида гуруҳларга ажратиш ва баҳолаш боʻйича таклифи Жиззах вилоят ҳокимининг 2025-йил 13-январдаги «Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 14-3-0-Қ/25-сон қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 5-майдаги 07-129-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоятда чакана савдо фаолиятига ихтисослашган корхоналарни индивидуал ёндашув асосида қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, уларнинг амалий жорий этилиши натижасида савдо айланмаси ҳажмининг қарийб 1,27 баравар ошгани аниқланган.
Жиззах вилояти ҳудудлари чакана савдо кўрсаткичлари асосида Эвклид масофасига таянган кўп ўлчовли кластер таҳлили орқали иқтисодий ривожланиш даражаси ва истеъмол бозори сиғимига кўра «юқори» (Жиззах шаҳри, Зомин, Пахтакор), «ўрта» (Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Дўстлик, Мирзачўл), «паст» (Арнасой, Зарбдор, Зафаробод, Фориш, Янгиобод) кластер гуруҳларга ажратилиб ҳудудий ривожланишни дифференциал баҳолаш боʻйича таклифи Жиззах вилоят ҳокимининг 2025-йил 13-январдаги «Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 14-3-0-Қ/25-сон қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 5-майдаги 07-129-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида Жиззах вилояти ҳудудларини чакана савдо кўрсаткичлари асосида Эвклид масофасига таянган кластер таҳлили ёрдамида 3 та («юқори», «ўрта», «паст») гуруҳга ажратиш орқали ҳудудлар ўртасидаги ривожланиш тафовутларини аниқлаш ҳамда уларни дифференциал ёндашув асосида ривожлантириш чораларини ишлаб чиқиш имконияти яратган.
минтақада аҳоли реал даромадлари таъсирида чакана савдо айланмаси динамикасининг ўсиш динамикасини узлюксиз вақт омиллари ва бошқа детерминистик омиллар таъсирида шаклланувчи жараён сифатида миқдорий эконометрик баҳолашнинг логарифмик модели бўйича берилган таклифи Жиззах вилоят ҳокимининг 2025-йил 13-январдаги «Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 14-3-0-Қ/25-сон қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 5-майдаги 07-129-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга татбиқ этиш натижасида Жиззах вилоятида чакана савдо айланмаси ҳажмининг ўсиши таъминланиб, савдо инфратузилмаси ва бошқарув механизмлари такомиллаштирилган, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ошган ҳамда аҳоли даромадлари даражаси яхшиланган;
Жиззах вилоятида чакана савдо айланмаси ҳажми кўрсаткичлари эконометрик моделлар асосида баҳоланиб, 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилганлиги юзасидан берилган таклифи Жиззах вилоят ҳокимининг 2025-йил 13-январдаги «Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 14-3-0-Қ/25-сон қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 5-майдаги 07-129-сонли маълумотномаси). Олинган прогноз натижалари асосида Жиззах вилоятида чакана савдо айланмаси ҳажмининг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилиб, унинг узоқ муддатли ривожланиш тенденсиялари аниқланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish