Махмудов Жамалидин Усмановичнинг
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида
фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Монометилолмочевина ва МЕРС микробиоўғитлари асосидаги полифунксионал уруғлар дорилаш воситасини ишлаб чиқариш бўйича тадқиқотлар ва технологиялар”, 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.DSc/Т1060.
Илмий маслаҳатчи: Ибрагимов Азиз Бахтиёрович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: А. Куатбеков номидаги Халқлар дўстлиги университети, Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.05/2025.27.12.К/Т.19.01.
Ихтиро патентлари: “Пахта уруғларини қайта ишлаш учун композиция” №35609, 2020-йил.; “Пахта чигитини дорилаш таркиби” №041476, 2021-йил.; “Дон уругларини дорилаш учун композиция” №049906, 2025-йил.
II. Тадқиқотнинг мақсади монометилолмочевина ва МЕРС микробиўғитлари асосида пахта чигитини шунингдек, кузги ва бахорги юмшоқ буғдой учун диметилолмочевина, дифеноконазол ва мефеноксамни ўз ичига олган полуфунксионал таъсирга эга дори воситасини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор монометилолмочевина, валин, серин ва МЕРС микробиўғити асосида ташкил топган тизимларнинг таркиб-хоссалари тадқиқ этилган ва компонентларни ўзаро таъсирлашувининг физик-кимёвий асослари яратилган;
монометилолмочевина ва “МЕРС” микробиўғитлари, диметилолмочевина, дифеноконазол ва мефеноксамни асосида пахта ва юмшоқ буғдой уруғларини дорилаш учун янги таркибли полифункционал композиция синтез қилинган ва фунгицидлик, стимуляторлик ва физиологик фаоллик хусусиятларига эга микробиўғитлар олиш имконияти илмий жиҳатдан асосланган;
монометилолмочевина ва “МЕРС” микробиўғитлари диметилолмочевина, дифеноконазол ва мефеноксамни асосида пахта ва юмшоқ буғдой уруғларини дориловчи кўп функцияли препарат олишнинг самарали технологияси ишлаб чиқилган, ҳамда препарат таркибининг оптимал нисбатлари, реакция муҳити ва технологик жараён кўрсаткичлари аниқланган;
серин, монометилолмочевина ва МЕРС асосида пахта чигитини қайта ишлаш учун гранулаланган ва суспензияланган кўп функцияли препаратлар олишнинг мослашувчан технологияси ишлаб чиқилган;
янги турдаги полифункционал дорилаш препаратининг пахта ва юмшоқ буғдой уруғларини унувчанлиги, майса чиқиши ва дастлабки ўсиш босқичларига таъсири ва унинг стимуляторлик ва касалликларга қарши юқори самарадорлиги исботланган;
монометилолкарбамид ва “МЕРС” микробиўғитлари асосида пахта чигитини дориловчи препаратларни олишнинг саноатда ишлаб чиқариш технологияси жорий этилган, ҳамда препаратларни қўллаш натижасида пахта толасининг сифат кўрсаткичлари 17–20% га яхшиланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Монометилолмочевина ва МЕРС микробиоўғитлари асосидаги полифункционал пахта ва юмшоқ буғдой уруғиларини дорилаш воситасини ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахта уруғларини ўстириш учун янги таркибли монометилкарбамид ва МЕРС микробиўғитлари асосида кўп функцияли композиция олиш технологияси “Ана Жер” илмий-ишлаб чиқариш компаниясида жорий этилган (“Ана Жер” илмий-ишлаб чиқариш компаниясининг 2025 йил 18 декабрдаги №18/12-01-сон маълумотномаси). Натижада импорт ўрнини босувчи янги турдаги микробиўғитлари олиш имконини берган;
монометилолмочевина ва “МЕРС” микробиўғитлари асосида кўп функцияли пахта уруғларини дориловчи препаратлар ишлаб чиқиш технологияси “Ана Жер” илмий-ишлаб чиқариш компаниясида жорий этилган (“Ана Жер” илмий-ишлаб чиқариш компаниясининг 2025 йил 20 декабрдаги №05/11-2-сон маълумотномаси). Натижада монометилолмочевина ва МЕРС микробиўғитлари пахта ҳосилдорлиги гектарига 5-7 центнерга ошириш имконини берган;
монометилолмочевина ва “МЕРС” микробиўғит асосида кўп функцияли пахта чигитини қайта ишлаш воситасини ишлаб чиқариш технологияси “Ана Жер” илмий-ишлаб чиқариш компаниясида жорий қилинган (“Ана Жер” илмий-ишлаб чиқариш компаниясининг 2025 йил 20 декабрдаги №05/11-2-сон маълумотномаси). Натижада пахта толасининг сифат кўрсаткичлари 17-20% га ошиш имконини берган.