Жовлиев Сарвар Мустафо ўғлининг
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида асосида
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бензин октан сонини оширувчи таркибида азот ва кислород сақлаган органик қўшимчалар олиш технологияси”, 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Т6672.
Илмий раҳбар: Бердиев Санжар Алланазарович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.30/2025.27.12.К/Т.01.01.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасасининг ихтирога патенти олинган: “Бензинни октан сонини оширадиган қўшимча” (№ ИАП 8358; 30.12.2025 у.).
II. Тадқиқотнинг мақсади: азот ва кислород сақлаган органик бирикмалар асосида, автомобил бензинининг октан сонини ошириб, бензиннинг эксплуатацион, экологик кўрсаткичларини яхшилайдиган самарали таркибларни олиш, физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш ҳамда қўллаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оптимал ёниш шароитида двигателнинг ташқи тезлик қувват кўрсаткичларини 2,2–4,5 % га ошириш, ўзига хос ёқилғи сарфини эса 5 % га камайтириш хусусиятига эга бўлган янги таркибли экологик тоза, автомобил бензинларининг октан сонини оширувчи қоʻшимчалар таркиблари ишлаб чиқилган; 
40–50 ℃ ҳароратда, эпоксипропил ацетат, Н-метиланилин,  изобутил ацетат, изоамил ацетат ва изопропил ацетат асосида, октан сонини оширувчи органик қўшимча олишда, ҳосил бўлган маҳсулотни филтрлаш орқали ажратиб олишдаги унуми 98–99 % ни ташкил этиши аниқланган;
тавсия этилаётган эпоксипропил ацетат, Н-метиланилин, изобутил ацетат, изоамил ацетат ва изопропил ацетатлардан ташкил топган янги композицион қўшимча бензин таркибига 0,5–5,0 масс % миқдорда киритилиши натижасида октан сонини тадқиқот усулида 13,5 бирликка, мотор усулида 10,8 бирликка ошириши ҳамда смола ҳосил бўлиш жараёнини камайтириши аниқланган; 
олинган қўшимчани автомобил бензинида 5 % (оғирлик бўйича) консентрацияда қўллашда, чиқинди газлар таркибидаги углерод оксиди миқдори 3600–8200 ппм га камайиши ҳамда азот оксиди консентрациясининг деярли ўзгармаслиги аниқланган. (ИАП 8358).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бензин октан сонини оширувчи таркибида азот ва кислород сақлаган органик қўшимчалар олиш технологияси ва амалиётга жорий этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ихтиро патенти (ИАП 8358) асосида ишлаб чиқилган Н-1 маркали органик қўшимчаларни олиш жараёни, Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг 2026 йил 16 апрелдаги 07-18-8-290-сон маълумотномаси). Натижада, автомобил бензинлари учун октан сонини оширувчи органик қўшимчаларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш имконини берган;
Н-1 маркали органик қўшимчалардан фойдаланиб мотор мойларини ингибирлаш ва бензиннинг октан сонини ошириш технологияси, Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2026 йил 26 февралдаги 35-сон далолатномаси ва “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг 2026 йил 16 апрелдаги 07-18-8-290-сон маълумотномаси). Натижада, газоконденсат, нефт бензинлари, дизел ёқилғиси ҳамда И-20 маркали мотор мойидаги ингибирлаш самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish