Турсунпўлатов Соҳибназар Касимжон ўглининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Тижорат банклари ликвидлилигини монетар сиёсат инструментлар орқали тартибга солиш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Iqt6082.
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc. 03/2026.31.01.I.42.02.
Расмий оппонентлар: Бахриддинов Шарофиддин, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Холиқов Хамидулло Вайдилло ўғли, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, PhD.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали (РИУ ТФ).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тижорат банклари ликвидлигини монетар сиёсат инструментлари орқали тартибга солиш йўллари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банк активлари сифати ва риск даражасини инобатга олган ҳолда ликвидликни тартибга солиш механизмларини яхшилаш учун мажбурий резерв сиёсатида диверсификация қилинган талабларни жорий этиш таклиф этилган;
банкнинг даромадлилик ва ликвидликни бир вақтда оптималлаштириш стратегияси консептуал равишда асосланган, бу стратегия марказий банкнинг монетар инструментлари (фоиз ставкалари, ликвидлик қопламалари ва мажбурий резерв сиёсати) билан уйғунлаштирилиш таклиф этилган;
тижорат банкларида ликвидлик сифатини кунлик мониторинг, стресс ва ссенарий таҳлили асосида баҳолашнинг янги усуллари, шунингдек монетар сиёсатнинг захира, қайта молиялаштириш ва мажбурий резерв талаблари орқали самарали назорат қилиш имконияти таклиф этилган;
тижорат банклари ликвидлигини баҳолашда миқдорий ва сифат мезонларини интеграл равишда бирлаштирувчи консептуал модел ишлаб чиқилиши, шунингдек марказий банкнинг резерв ва қайта молиялаштириш инструментлари орқали ликвидликни тартибга солиш механизмлари билан уйғунлаштирилиш таклиф этилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот жараёнида ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
банк активлари сифати ва риск даражасини инобатга олган ҳолда ликвидликни тартибга солиш механизмларини яхшилаш учун мажбурий резерв сиёсатида диверсификация қилинган талабларни жорий этиш таклифи АЖ “Асакабанк”да мажбурий резерв талабларини диверсификация қилиш орқали активлари сифати паст ва риск даражаси юқори бўлган банкларда ликвидлик рискларини камайтиришда қўлланилди. (АЖ “Асакабанк” банкининг 2026-йил 20-январдаги 19-01/39 сон далолатномаси). Натижада банк тизимида ресурслар тақсимоти оптималлашиб, марказлашган ликвидлик босими 5-7%га пасайди ҳамда монетар сиёсат инструментларининг таъсирчанлиги ошишига эришилди;
банкнинг даромадлилик ва ликвидликни бир вақтда оптималлаштириш стратегияси консептуал равишда асосланган, бу стратегия марказий банкнинг монетар инструментлари (фоиз ставкалари, ликвидлик қопламалари ва мажбурий резерв сиёсати) билан уйғунлаштирилиши таклифи АЖ “Асакабанк”даромадлилик ва ликвидликни оптималлаштирувчи стратегиясини монетар инструментлар билан уйғунлаштиришда фойдаланилган (АЖ “Асакабанк” банкининг 2026-йил 20-январдаги 19-01/39 сон далолатномаси). Натижада, банк портфелида ликвид активлардан олинадиган фойдали даромадни 12-15%га оширди, ликвидлик рискининг вариабеллигини 10-12%га пасайтирди ва кредит портфелининг фоиз маржасини 1,5-2,0 фоиз пунктга яхшилади; 
тижорат банкларида ликвидлик сифатини кунлик мониторинг, стресс ва ссенарий таҳлили асосида баҳолаш усуллари ҳамда монетар сиёсат инструментлари (захира, қайта молиялаштириш ва мажбурий резерв талаблари) орқали назорат қилишни такомиллаштириш таклифи АЖ “Асакабанк” мониторинг, стресс ва ссенарий таҳлили асосида ликвидликни баҳолаш усулини такомиллаштиришда фойдаланилган (2026-йил 20-январдаги 19-01/39-сон далолатнома). Натижада банкнинг ликвидлик рискини 12-18%га камайтирди, қайта молиялаштириш операцияларига бўлган эҳтиёжни ойлик ҳисобда ўртача 25-30 млрд сўмга қисқартирди ва юқори ликвид активлар улушини оптималлаштириш орқали пассив харажатларни 40-55 млрд сўмга камайтириш имконини берди.
тижорат банклари ликвидлигини баҳолашда миқдорий ва сифат мезонларини интеграл равишда бирлаштирувчи консептуал модел ишлаб чиқилиши, шунингдек марказий банкнинг резерв ва қайта молиялаштириш инструментлари орқали ликвидликни тартибга солиш механизмлари билан уйғунлаштириш таклифи АЖ “Асакабанк” марказий банкнинг резерв ва қайта молиялаштириш инструментлари орқали ликвидлик тартибга солиш имкониятини оширишда фойдаланилган. (АЖ “Асакабанк” банкининг 2026-йил 20-январдаги 19-01/39 сон далолатномаси). Натижада, интеграл моделни жорий этиш банкда ликвидлик рискини 15-18%га камайтирди, марказий банкнинг резерв ва қайта молиялаштириш инструментлари орқали ликвидлик тартибга солиш имконияти ойлик ҳисобда 20-25 млрд сўмга оптималлаштирилди

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish