Шарипова Дилдора Рашитовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маънавият” лексик-семантик категориясида синонимия, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Fil4549. 
Илмий раҳбар: Юлдашев Фаррух Ҳақбердиевич, филология фанлари доктори (DSc), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.40.01.
Расмий оппонентлар: Шаропова Раъно Жаҳонова, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент;  Тожиева Гулбаҳор Намозовна, филология фанлари доктори(DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги “маънавият” лексик-семантик категориясида синонимия ҳодисасининг назарий асосларини очиб бериш, унинг семантик, структур, услубий-прагматик ва лексикографик хусусиятларини тизимли равишда тавсифлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“маънавият” категорияси кўп қатламли, интегратив ва аксиологик жиҳатдан ядро статусига эга бўлган лексик-семантик категория бўлганлиги боис мазкур майдондаги синонимик бирликларнинг ядро, яқин периферия ва узоқ периферия зоналари ажратилган; 
“маънавият” категорияси синонимик бирликлар мутлақ семантик тенгликка эмас, балки интеграл сема, дифференциал сема, услубий бўёқ ва прагматик вазифага асосланган ҳолда синонимик муносабат касб этиши далилланган; 
“маънавият” категориясидаги синонимик қаторлар морфологик ва синтактик жиҳатдан турли структураларда намоён бўлиши исботланган; 
умумий ва махсус луғатлардаги талқинлар ўртасида консептуал ҳамда тавсифий фарқлар мавжудлиги аниқланиб, мазкур майдон учун алоҳида лексикографик модел ишлаб чиқилиб, илмий-амалий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тилимиздаги “маънавият” лексик категориясининг синоним бирликлари семантик таҳлили юзасидан олинган илмий натижалар асосида: 
тилшуносликда “маънавият” ўзбек тилида кўп қатламли ва аксиологик жиҳатдан ядро статусига эга бўлган лексик-семантик категория эканлигига оид хулосалардан, “маънавият” лексик категориясидаги синонимик қатор оламнинг ўзбек лисоний манзараси асосида кенгайиши ҳақидаги мисоллардан ва хулосалардан назарий маълумот сифатида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвири” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 13-апрелдаги 153/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа иши доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографиялар илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
“маънавият” лексик категориясидаги синонимик атамаларнинг морфо-синтактик ва структур хусусиятлари таҳлил қилиш, ўзбек тилидаги “маънавият” умумий семали атов бирликларга оид синонимларнинг семантик, стилистик ва функсионал мезонларини тизимлаштириш ҳамда уларнинг луғатшуносликдаги акс этиш хусусиятлари аниқлаш, “маънавият” лексик категориясидаги синонимларнинг аниқ лексикографик тавсифини бериш тамойилларини луғат тузиш жараёнида янги ёндашув ва методологик асослар ишлаб чиқиш каби хулосалардан Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборот қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 26-апрелдаги 04/1-2098-сон маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳа доирасида электрон платформа, назарий ва амалий материаллар тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган. Жумладан, мазкур тадқиқот ишидан ўзбек тилидаги изоҳли луғатларининг электрон-босма ва аудио шаклдаги дастурий таъминотини яратишдаги тавсия этилган тамойиллар, меъёрлар, хулоса ва тавсиялардан восита сифатида фойдаланилган;
тил ва маънавиятнинг боғлиқлиги, глобаллашув даврида маънавиятнинг ўрни ва аҳамияти, “маънавият” лексик категориясининг тилшуносликда ўрганилиши, унинг маъновий гуруҳлари ва улар таркибининг ўзаро алоқадорлиги, янги изоҳли луғатларда маънавиятга оид сўзларнинг берилиши ҳамда уларнинг лингвистик хусусиятлари, шахс маънавий сифатларининг моҳияти, шунингдек, уларнинг нутқий ва лисоний синонимларига оид қарашлар Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг “Тил-миллат кўзгуси”, “Мозийга назар”, “Қадрият” кўрсатувлари ҳамда “Долзарб мавзу”, “Муносабат” эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг 2026-йил 2-апрелдаги 8-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув ва эшиттиришлар мазмунини бойитишда манба бўлиб хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish