Зарипов Ботир Пулатовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида “қадрият” мазмуний майдони”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Fil628.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.40.01.
Расмий оппонентлар: Нормаматов Султонбек Эрмаматович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Холмухамедов Бахтиёр Фарходович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ярашова Насиба Жумаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги “қадрият” мазмуний майдонини лексик-семантик система сифатида аниқлаш, унинг ядро-марказ-периферия тузилиши, мавзуий ва маъновий гуруҳлари, лексикографик талқини ҳамда прагматик воқеланиш хусусиятларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ўзбек тилидаги “қадрият” мазмуний майдони лисоний бирликларнинг ўзаро иерархик ва функсионал алоқадорлигини ядро, марказ ҳамда периферия сатҳларига ажратиш орқали яхлит лексик-семантик система тарзида моделлаштирилган;
“қадрият” умумий семаси (архисема) атрофида бирлашувчи атов бирликлари компонент таҳлил воситасида интеграл ва дифференциал семалари кўрсатилиб, мавзуий гуруҳ, маъновий гуруҳ ҳамда маъновий уя даражасида босқичма-босқич табақалаштирилган;
мазкур майдон бирликларининг ўз ва ўзлашма қатламга мансублиги, содда, ясама, қўшма ҳамда бирикмали кўринишлари ўртасидаги деривацион ва этимологик муносабатларни қиёслаш асосида уларнинг структур-генетик хусусиятлари аниқланган;
изоҳли, энциклопедик ва соҳавий луғатларда “қадрият” майдонига оид бирликларнинг таърифланиш ҳолати семантик тўлиқлик, изоҳ аниқлиги ҳамда лексикографик номувофиқликларни консептуал-луғавий мезонлар бўйича ифодалаш орқали очиб берилган;
мақол, фразеологик бирлик ва перифразаларда “қадрият” семасининг насиҳат, баҳолаш, огоҳлантириш, рағбатлантириш ҳамда ижтимоий меъёрни мустаҳкамлашга қаратилган нутқий-прагматик вазифалари дискурсив контекст имкониятлари воситасида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тилимиздаги “қадрият” мазмуний майдонининг семантик таҳлили юзасидан олинган илмий натижалар асосида: 
ўзбек тилидаги “қадрият” мазмуний майдонининг лексик-семантик таркиби, лексемаларнинг маънавий ўзаро боғлиқлиги, глобаллашув ва интеграциялашув жараёнларида аждодлар тажрибаси ҳамда маданий меросни акс эттирувчи бирликларнинг ядро-марказ-периферия сатҳларига ажратилган яхлит модели ҳамда таълим олувчиларда когнитив ва креатив тафаккур компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган илмий-методик тавсияларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 11-майдаги 04/1-2379-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида рақамли ахборот ресурслари ва ахборот-қидирув тизимларидан самарали фойдаланиш, тил, маданият ва қадриятлар асосида талабаларнинг креатив фикрлаш компетенсияларини ривожлантиришга доир назарий ҳамда методик материаллар янги илмий хулосалар билан бойитилган;
ўзбек тилида қўлланаётган “қадрият”га оид лексемаларнинг маданий, миллий, бадиий-эстетик хусусиятлари, уларнинг бадииятдаги ўрни, қадрият бирликларининг ижтимоий, маънавий-ахлоқий, шахсий ва иқтисодий турларга ажратилган тизими ҳамда ушбу бирликларни саралаш ва таҳлил қилишга оид илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2025-йилда амалга оширилган “Қорақалпоқ ва ўзбек адабий жанрларининг уйғунликда ривожланиши” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 28-апрелдаги 185/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ ва ўзбек адабий тилининг уйғунликда ривожланишида муштарак образлар орқали халқнинг руҳий-маънавий олами, тарихий хотираси ва табиатга муносабатини акс эттирувчи илмий-назарий хулосалар лойиҳа доирасида тайёрланган мақола ва монографияларнинг илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
“қадрият” мазмуний майдони бирликларининг структур-генетик (этимологик) хусусиятлари, ўз ва ўзлашма қатламга мансублиги ҳамда тил, маданият ва қадриятлар муносабати, маънавий мерос ва аждодлар тажрибаси билан боғлиқ лексик бирликларнинг таълимий ва лингводидактик аҳамиятини ёритишга доир илмий хулосалардан, шунингдек, рақамли ахборот ресурслари ҳамда ахборот-қидирув тизимларидан фойдаланиш орқали талабаларнинг когнитив ва креатив фикрлаш компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган методик тавсиялардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида 2024-2026-йилларда амалга оширилиши мўлжалланган ИЛ-7623031203 рақамли “Жанубий Оролбўйи адабий алоқалари антологияси” ва унинг электрон платформасини яратиш (ўзбек, туркман ва қорақалпоқ адабий алоқалари асосида) номли халқаро инновацион лойиҳада фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2026-йил 29-апрелдаги 01-22-04/683-сон маълумотномаси). Натижада электрон платформа ва антология материалларининг илмий-методик мазмуни тил, маданият ва қадриятлар алоқадорлигини акс эттирувчи назарий маълумотлар билан бойитилган, креатив фикрлаш компетенсияларини ривожлантириш механизми бўйича тайёрланадиган методик тавсияларни такомиллаштиришга хизмат қилган; 
“қадрият” мазмуний майдонига оид лексемаларнинг маънавий алоқадорлиги, “қадрият” лексик категориясининг маъно гуруҳлари ва улар таркибининг ўзаро муносабати, янги изоҳли ҳамда миллий энциклопедик луғатларда мазкур майдонга оид сўзларнинг берилиш ҳолати, уларнинг лингвистик хусусиятлари, майдонга алоқадор атамалар ҳамда уларнинг нутқий ва лисоний синонимларининг семантик тўлиқлиги ва изоҳ аниқлигига оид илмий хулосалар ҳамда лексикографик тавсиялардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлими томонидан 2022-2026-йилларда ташкил этилган ёш ижодкорларни тарбияловчи тадбирлар мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлимининг 2026-йил 27-апрелдаги 14-сон маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорлар билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларнинг мазмуни миллий қадриятлар, маънавий мерос, тил ва адабиёт муносабатларини ёритувчи илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган;
глобаллашув даврида қадриятларнинг лисоний тизимдаги ўрни ва аҳамияти, “қадрият” мазмуний майдонидаги лексемаларнинг маънавий жиҳатдан ўзаро боғлиқлиги, мазкур категориянинг маъно гуруҳлари ҳамда мақол, фразеологик бирлик ва перифразаларда “қадрият” семасининг насиҳат, баҳолаш, огоҳлантириш, рағбатлантириш, ижтимоий меъёрни мустаҳкамлаш каби нутқий-прагматик имкониятлари, уларнинг нутқий ва лисоний синонимларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Навоий вилояти телерадиоканали” давлат муассасасида “Қадрият” кўрсатуви, “Тил – миллат кўзгуси”, “Мозийга назар”, “Долзарб мавзу” ҳамда “Муносабат” эшиттиришларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Навоий вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2026-йил 2-апрелдаги 9-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатув ва радиоешиттиришларнинг илмий-маърифий мазмуни “қадрият” тушунчасининг лингвистик, маънавий ва ижтимоий талқинларини ёритувчи материаллар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish