Холбеков Улуғбек Тошпулат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Нодавлат нотижорат ташкилотларни субсидия орқали қўллаб-қувватлашда молиявий механизмларни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.3.PhD/Iqt/578
Илмий раҳбар: Хусанов Отабек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.I.42.02
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Гаибназарова Зумрат Талатовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ННТларни субсидия орқали қўллаб-қувватлаш механизмларининг шаффофлиги, натижадорлиги ва молиявий самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нодавлат нотижорат ташкилотларни субсидия орқали қўллаб-қувватлашда давлат бюджети маблағлари, донорлик ресурслари, хусусий сектор маблағлари, корпоратив ижтимоий масʼулият дастурлари ва фуқароларнинг ихтиёрий хайрияларини уйғунлаштиришга асосланган кўп манбали молиялаштириш модели ишлаб чиқилган;
нодавлат нотижорат ташкилотларга субсидия ажратиш, маблағлардан фойдаланиш, мониторинг ва якуний баҳолаш жараёнларини ягона ахборот муҳитида бошқариш мақсадида субсидия механизмини рақамлаштиришга қаратилган электрон платформа модели таклиф этилган;
нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ижтимоий аҳамиятга молик дастур ва лойиҳаларини бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан молиялаштиришни кенгайтириш мақсадида фуқаролар, бизнес субъектлари, донорлар ва ННТлар ўртасидаги рақамли ҳамкорликка асосланган электрон ижтимоий хайрия платформаси консепсияси ишлаб чиқилган;
нодавлат нотижорат ташкилотларга ажратилаётган субсидия маблағларининг ижтимоий натижадорлигини аниқлаш мақсадида СРОИ, ижтимоий таъсир индикаторлари ва реал вақт мониторингини уйғунлаштирувчи комплекс баҳолаш ёндашуви таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нодавлат нотижорат ташкилотларни субсидия орқали молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нодавлат нотижорат ташкилотларни давлат бюджети маблағлари, донорлик ресурслари, хусусий сектор маблағлари, корпоратив ижтимоий масʼулият дастурлари ва фуқароларнинг ихтиёрий хайрияларини уйғунлаштириш орқали қўллаб-қувватлашга қаратилган кўп манбали молиялаштириш модели таклифи Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг нодавлат нотижорат ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишларини шакллантириш ва молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш фаолиятида амалий қўлланилган (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2026-йил 13-мартдаги ЖФ 1-09/26-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2026-йил 3-апрелдаги 01-06/203-сонли  маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга татбиқ этиш натижасида 2025-йилда молиявий қўллаб-қувватлаш танловларида ННТлар иштироки 25 фоиздан 48 фоизгача етиб, фуқаролик жамияти институтларининг давлат молиявий қўллаб-қувватлаш дастурларидаги фаоллиги сезиларли даражада кучайган;
нодавлат нотижорат ташкилотларга субсидия ва бошқа давлат молиявий қўллаб-қувватлаш маблағларини ажратишда аризаларни қабул қилиш, таклифларни шакллантириш, экспертиза, баҳолаш, мониторинг ва ҳисобот босқичларини ягона электрон муҳитда ташкил этишга қаратилган рақамли платформа модели Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг нодавлат нотижорат ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишларини шакллантириш ва молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш фаолиятида амалий қўлланилган (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2026-йил 13-мартдаги ЖФ 1-09/26-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2026-йил 3-апрелдаги 01-06/203-сонли  маълумотномаси). Ушбу модел орқали ННТлар томонидан давлат молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишларига оид таклифларни электрон шаклда киритиш имконияти яратилиб, “пастдан юқорига” қарор қабул қилиш ёндашуви амалиётда қўлланила бошланган, тизимнинг очиқлик даражаси 22 фоизга, ННТларнинг иштироки эса 30 фоизга ошган;
нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ижтимоий аҳамиятга молик дастур ва лойиҳаларини молиялаштиришда ижтимоий эҳтиёжлар, ҳудудий муаммолар ва натижадорлик мезонларини ҳисобга олишга қаратилган индикаторлар тизими Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг нодавлат нотижорат ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишларини шакллантириш ва молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш фаолиятида амалий қўлланилган (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2026-йил 13-мартдаги ЖФ 1-09/26-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2026-йил 3-апрелдаги 01-06/203-сонли  маълумотномаси). Мазкур индикаторлар тизимини қўллаш натижасида лойиҳаларни баҳолаш жараёни аниқ мезонлар асосида амалга оширилиб, молиявий қўллаб-қувватлаш дастурларининг умумий самарадорлиги ўртача 20 фоизга яхшиланган, ижтимоий таъсир кўрсаткичларида эса 25 фоизлик ижобий ўзгариш қайд этилган;
бюджетдан ташқари молиялаштириш манбаларини кенгайтириш, фуқаролар, бизнес субъектлари, донорлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида рақамли ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган “Электрон ижтимоий хайрия платформаси” консепсияси Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг нодавлат нотижорат ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишларини шакллантириш ва молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш фаолиятида амалий қўлланилган (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2026-йил 13-мартдаги ЖФ 1-09/26-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2026-йил 3-апрелдаги 01-06/203-сонли  маълумотномаси). Мазкур консепсияни жорий этиш орқали аҳолининг хайрия фаолиятидаги иштирокини 20 фоизга, маблағ йиғиш ҳажмини 25 фоизга, молиялаштириш тезлигини 30 фоизга кўпайтириш, маъмурий харажатларни эса 15 фоизга қисқартириш имконияти асосланган, шунингдек ижтимоий лойиҳаларни барқарор молиялаштириш ҳажмини 1,5 баравар кенгайтириш ва давлат бюджети юкламасини 20-25 фоизгача камайтириш мумкинлиги аниқланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish