Яндашова Дилнисо Шавкат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдулла Орипов лирикасида маданий консептларнинг прагматик таҳлили”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Fil4554.
Илмий раҳбар: Юсубова Раъно Норбоевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.40.01.
Расмий оппонентлар: Уринбаева Дилбар Базаровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Акбарова Зуҳра Акмалжоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абдулла Орипов лирикасида ифодаланган маданий консептларнинг прагматик имкониятларини аниқлаш, уларнинг поетик матндаги бадиий-эстетик, миллий-маданий ҳамда индивидуал-муаллифлик воқеланиш қонуниятларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
маданий консептнинг жаҳон ва ўзбек тилшунослигидаги назарий қарашларини умумлаштириш орқали унинг поетик матндаги контекстуал-функсионал ҳамда дискурсив прагмалингвистик моҳияти Абдулла Орипов лирикаси мисолида лисоний-семантик ва коммуникатив мезонлар асосида тизимлаштирилган ҳолда асосланган;
шоир шеъриятида “ватан” консептининг маданий қирралари, образли-ассоциатив майдони ва миллий-бадиий тафаккурдаги доминант-интегратив ҳамда аксиологик ўрни лексик-семантик воситалар, рамзий бирликлар ҳамда прагматик контекстнинг ўзаро алоқадорлиги орқали аниқланиб, унинг кўп босқичли вербаллашув моделлари асосида очиб берилган;
поетик матнда “матонат” ва “қадр” консептларининг воқеланиши троп турлари, субектив баҳолаш, экспрессив лексика ҳамда муаллиф когнитив-прагматик интенсиясининг лисоний-эстетик ва имплицит ифодаланиш механизмлари билан узвий боғлиқ ҳолда далилланган;
“яхшилик ва ёмонлик”, “вафо ва хиёнат”, “ҳақиқат ва ёлғон” каби бинар қарама-қаршиликка асосланган маданий консептларнинг поетик матндаги лисоний воситалари антитеза, контекстуал антонимия ҳамда муаллифнинг прагматик ниятини таъминловчи аксиологик (баҳоловчи) структуралар воситасида вербаллашуви тизимли равишда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. А.Орипов лирикасида маданий консептларни прагматик таҳлил қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
ўзбек шеъриятида маданий консептларнинг лисоний-семантик ва коммуникатив мезонлар асосида тизимлаштирилган прагмалингвистик табиати, поетик матнда инсон руҳияти ва бадиий тафаккурига оид консептуал майдоннинг шаклланиш механизмлари, шунингдек, маданий консептлар ва контраст мазмунли бирликларнинг прагматик функсиялари орқали ўзбек халқининг миллий-бадиий тафаккури, қадриятлари ҳамда дунёқарашини акс эттиришга доир назарий хулосаларидан давлат илмий-техника дастурлари доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023 йилларда бажарилган ИЗ-2021020813 “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш” номли амалий лойиҳасида кенг фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 10-декабрдаги 04/1-5928-сон маълумотномаси). Натижада поетик матндаги маданий консептларнинг прагматик таҳлили асосида олинган илмий хулосалар лойиҳа доирасида кўп тилли ўқув луғатларни яратишнинг назарий-методологик асосларини ишлаб чиқиш ҳамда мултимедиа тўпламининг консептуал мазмунини янги илмий маълумотлар билан бойитиш имконини берган;
поетик матнларда маданий консептлар типологияси, структураси, уларнинг лисоний-эстетик воситалар билан боғлиқ вербаллашув моделлари ҳамда “яхшилик ва ёмонлик”, “вафо ва хиёнат”, “ҳақиқат ва ёлғон” каби бинар қарама-қаршиликка асосланган консептларнинг коммуникатив-прагматик хусусиятлари, лингвопрагматик тавсифи ва қиёсий таҳлили юзасидан олинган илмий натижалардан 2020–2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 10-декабрдаги 04/1-5929-сон маълумотномаси). Натижада таълимий корпус базасида поетик матнларнинг консептуал майдонини белгилаш, миллий-маданий бирликлар ва контраст лексиканинг прагмалингвистик белгиларини семантик теглаш тамойиллари такомиллаштирилган ҳамда таълим олувчилар учун консептуал таҳлилга йўналтирилган ўқув топшириқларини шакллантириш самарадорлиги оширилган;
маданий консептларнинг Абдулла Орипов шеъриятидаги лисоний-маданий қирралари, образли-ассоциатив майдони, миллий ўзлик ва манавий қадриятларни акс эттиришдаги нутқий-прагматик имкониятлари ҳамда бадиий нутқ таъсирчанлигини таъминлаш механизмларига оид илмий хулосалардан “Навоий вилояти телерадиоканали” давлат муассасаси томонидан эфирга узатилган “Ассалом, янги кун”, “Адабиёт ва ҳаёт”, “Жараён”, “Назм ва наво” ҳамда “Ўзбек адабиёти” каби кўрсатув ва радиоешиттиришлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Навоий вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 22-декабрдаги 38-сон маълумотномаси). Натижада телерадиодастурлар мазмуни А.Орипов ижодидаги лингвокултурологик бирликлар, консептларнинг эстетик-прагматик вазифалари ва бадиий сўз қудрати хусусидаги таҳлилий хулосалар билан бойитилиб, адабий-маърифий кўрсатувларнинг оммавий-коммуникатив таъсирчанлиги ҳамда ғоявий-бадиий савияси оширилган.