Баракаева Гавҳар Лукмоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Мулоқот маданияти феноменининг ахлоқий-эстетик таҳлили, 09.00.02 – Онг,маданият ва амалиёт шакллраи фалсафаси (эстетика) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Fal257 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.F.10.02
Илмий раҳбар: Ғайбуллаев Отабек Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор. Расмий оппонентлар: Қорабоев Усмон Хосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор; 
Турсунова Олмос Файзиевна, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбек миллий анъаналарида соғломлаштириш жараёнининг фалсафий-эстетик моҳиятини очиб беришдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахс ахлоқий-эстетик онги ривожланишида ўзбек миллий анъаналари, маросимлари ва ўйинларида илгари сурилган жисмоний, руҳий-маънавий, ижтимоий-фалсафий асосларни соғломлаштиришнинг этномаданий жиҳатлари аниқланган;
глобаллашув жараёнида замонавий этномаданий маконни шакллантиришда миллий анъаналар трансформацияси шахс миллий қиёфасини сақлаб қолишидаги оптимал ечими ва соғломлаштириш омили эканлиги диалектик ёндашув асосида исботланган;
шахс эстетик онгининг ўзбек миллий анъаналари, маросим ва қадриятларида соғломлаштириш ҳодисаси сифатида онтологик, гносеологик ва аксиологик моҳиятига кўра эстетик хусусиятлари фалсафий қонуниятлар асосида асосланган.
ўзбек миллий ва диний анъаналарида баён этилган соғломлаштириш ғояларининг жамият ҳаётида кишилар ахлоқий-эстетик тафаккурини шакллантиришдаги коммуникатив (бирлаштирувчи), регулятив (тартибга солувчи), конструктив (бунёд этувчи), креатив (ижодкорликка йўналтирувчи), полифунксионал (кўпвазифавийлик) хусусиятлари  фалсафий қонуниятлар асосида такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ўзбек миллий анъаналарида соғломлаштириш жараёни ва унинг шахс эстетик онги шаклланишига таъсирини фалсафий таҳлили асосида:
шахс ахлоқий-эстетик онги ривожланишида ўзбек миллий анъаналари, маросимлари ва ўйинларида илгари сурилган жисмоний, руҳий-маънавий, ижтимоий-фалсафий асосларни соғломлаштиришнинг этномаданий жиҳатлари аниқланганлигига оид илмий янгилик ҳамда таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақамли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдициплинар платформасини яратиш” мавзусидаги амалий илмий-тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 25-августдаги 01/10-11-5032-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар ўзбек миллий аънаналарини янада такомиллаштишга ва улардаги соғломлаштириш ғояларини тарғиб этишга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган.
глобаллашув жараёнида замонавий этномаданий маконни шакллантиришда миллий анъаналар трансформацияси шахс миллий қиёфасини сақлаб қолишидаги оптимал ечими ва соғломлаштириш омили эканлиги диалектик ёндашув асосида исботланганлиги борасидаги илмий янгилик ҳамда таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024-йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурининг ИВ режасининг “Ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, мамлакатда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ этишнинг устувор йўналишлари” 4.1 “Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш, турмуш сифатини ошириш соҳасида” ва 4.2 “Жамиятда оила институтини ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш соҳасида” бандлари ижросини таъминлашда ҳамда маънавий-маърифий тадбир дастурининг сценарийсини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кенг фойдаланилган. (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2023-йил 21-ноябрдаги 02/02-66-сон далолатномаси). Натижада, мазкур маълумотлар партия дастури ва режаларини янада такомиллаштиришга ҳамда кенг жамоатчиликка миллий анъаналарнинг шахс камолоти учун аҳамиятини ёритиб беришга хизмат қилган;
шахс эстетик онгининг ўзбек миллий анъаналари, маросим ва қадриятларида соғломлаштириш ҳодисаси сифатида онтологик, гносеологик ва аксиологик моҳиятига кўра эстетик хусусиятлари фалсафий қонуниятлар орқали асосланганлигига оид илмий янгилик ҳамда таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақамли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдициплинар платформасини яратиш” мавзусидаги амалий илмий-тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 23-августдаги 01/10-11-5032-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур маълумотлар амалий илмий-тадқиқот лойиҳасини янада такомиллаштиришга ҳамда жамият аъзоларида эстетик онгни шакллантиришга хизмат қиладиган амалий тавсиялар мажмуини англаб етишга хизмат қилган;
ўзбек миллий ва диний анъаналарида баён этилган соғломлаштириш ғояларининг жамият ҳаётида кишилар ахлоқий-эстетик тафаккурини шакллантиришдаги коммуникатив (бирлаштирувчи), регулятив (тартибга солувчи), конструктив (бунёд этувчи), креатив (ижодкорликка йўналтирувчи), полифунксионал (кўпвазифавийлик) хусусиятлари  фалсафий қонуниятлар асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилик ҳамда амалий таклиф ва тавсиялардан  Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йилда эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд” кўрсатувининг сценарийсини ҳамда “Таълим ва тараққиёт” радиоешиттиришининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 24-августдаги 01/07-287-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувни мазмунан такомиллаштиришга, шунингдек, кенг жамоатчилик орасида миллий ва диний анъаналаримизда илгари сурилган соғломлаштриш ғояларини замонавий талқинларини ишлаб чиқиш, илмий-маърифий  жиҳатдан кенг тарғиб қилишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish