Холмонов Шодиёр Каршибоевичнинг
фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи):
Ўзбекистон Республикасида рақамли таълим платформаларини жорий этиш орқали инклюзив таълим хизматлари самарадорлигини ошириш, 08.00.16 – Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Iqt6228
Илмий раҳбар: Кучкаров Тахир Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.1.23.03
Расмий оппонентлар: Отажанов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори профессор; Кенжабаев Аман Турғунович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида рақамли таълим платформаларини жорий этиш орқали инклюзив таълим хизматлари самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли таълим хизматларини кўрсатиш жараёнида таълим платформалари, давлат ахборот тизимлари ва рақамли идентификация воситалари ўртасидаги маълумотлар алмашинувини таъминловчи платформавий интеграция модели ишлаб чиқилиб, унда ҲЕМИС, БигБлуеБуттон, сунъий интеллект сервислари ва автопрокторинг технологияларининг ягона рақамли экотизимда ўзаро мувофиқлашув механизми асосланган;
инклюзив рақамли таълим хизматларини ташкил этишнинг ташкилий-иқтисодий механизми рақамли идентификация, масофавий назорат ва адаптив таълим сервисларининг интеграциялашув даражаси ҳамда фойдаланувчилар учун рақамли имкониятлар тенглигини таъминлаш мезонлари асосида такомиллаштирилган;
рақамли таълим платформаларида баҳолаш жараёнларининг ишончлилигини таъминлаш модели ФаcеCонтрол технологиялари, автопрокторинг инструментлари ва рақамли верификация воситалари орқали академик ҳалолликни таъминлаш ҳамда трансаксион харажатларни қисқартириш механизмлари асосида ишлаб чиқилган;
ҲЕМИС билан интеграциялашган инклюзив рақамли таълим платформасида фойдаланувчиларга рақамли хизматлар кўрсатиш механизми аутентификация, адаптив контентни тақдим этиш, таълим жараёнини мониторинг қилиш ва натижаларни рақамли верификациялаш босқичларининг узвий мувофиқлашувини таъминловчи алгоритм асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасида рақамли таълим платформаларини жорий этиш орқали инклюзив таълим хизматлари самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
рақамли таълим хизматларини кўрсатиш жараёнида таълим платформалари, давлат ахборот тизимлари ва рақамли идентификация воситалари ўртасидаги маълумотлар алмашинувини таъминловчи платформавий интеграция модели асосида ҲЕМИС, БигБлуеБуттон, сунʼий интеллект сервислари ва автопрокторинг технологияларининг ягона рақамли экотизимда ўзаро мувофиқлашув механизмини жорий этиш бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилаётган рақамли таълим экотизимини ривожлантириш ва таълим соҳасида рақамли трансформация жараёнларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 22-июндаги 37-8/5555-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга татбиқ этиш натижасида таълим жараёни иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларни қайта киритиш ҳолатлари 28–32 фоизга қисқарган, ахборот алмашинуви тезлиги 18–22 фоизга ошган ҳамда рақамли таълим хизматларидан фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш самарадорлиги 12–15 фоизга яхшиланган;
инклюзив рақамли таълим хизматларини ташкил этишнинг ташкилий-иқтисодий механизми рақамли идентификация, масофавий назорат ва адаптив таълим сервисларининг интеграциялашув даражаси ҳамда фойдаланувчилар учун рақамли имкониятлар тенглигини таъминлаш мезонлари бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилаётган рақамли таълим экотизимини ривожлантириш ва таълим соҳасида рақамли трансформация жараёнларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 22-июндаги 37-8/5555-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ қилиниши натижасида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга фойдаланувчиларнинг рақамли таълим ресурсларидан фойдаланиш даражаси 14–18 фоизга ошган, таълим жараёнига жалб этилиш кўрсаткичи 10–13 фоизга яхшиланган ҳамда рақамли хизматлардан фойдаланишдаги институционал чекловлар сезиларли даражада камайган;
рақамли таълим платформаларида баҳолаш жараёнларининг ишончлилигини таъминлаш модели ФаcеCонтрол технологиялари, автопрокторинг инструментлари ва рақамли верификация воситалари орқали академик ҳалолликни таъминлаш ҳамда транзаксион харажатларни қисқартириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилаётган рақамли таълим экотизимини ривожлантириш ва таълим соҳасида рақамли трансформация жараёнларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 22-июндаги 37-8/5555-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни қўллаш натижасида баҳолаш жараёнларида инсон омили билан боғлиқ хатолар 15–20 фоизга қисқарган, назорат жараёнларини ташкил этиш учун сарфланадиган вақт 20–25 фоизга камайган ҳамда баҳолаш натижаларининг ишончлилик даражаси 11–14 фоизга ошган;
ҲЕМИС билан интеграциялашган инклюзив рақамли таълим платформасида фойдаланувчиларга рақамли хизматлар кўрсатиш механизми аутентификация, адаптив контентни тақдим этиш, таълим жараёнини мониторинг қилиш ва натижаларни рақамли верификациялаш босқичларининг узвий мувофиқлашувини таъминловчи алгоритм асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилаётган рақамли таълим экотизимини ривожлантириш ва таълим соҳасида рақамли трансформация жараёнларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 22-июндаги 37-8/5555-сон маълумотномаси). Мазкур алгоритмни амалиётда қўллаш натижасида фойдаланувчиларнинг рақамли таълим хизматларидан фойдаланиш вақти 16–19 фоизга қисқарган, таълим контентига кириш тезлиги 13–17 фоизга ошган, мониторинг ва ҳисоботларни шакллантириш жараёнларининг тезкорлиги 18–21 фоизга яхшиланган ҳамда рақамли таълим хизматларидан фойдаланувчилар қониқиш даражаси 10–12 фоизга ошган.