Раджабов Отабек Атоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шарқ мутафаккирлари таълимотида саломатлик фалсафаси: қиёсий таҳлил”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Fal1290
Илмий раҳбар: Зойиров Эркин Халилович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Расмий оппонентлар: Саломова Ҳакима Юсуповна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Шамсутдинова Нигина Каримовна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шарқ мутафаккирлари таълимотидаги саломатлик фалсафасига оид қарашларнинг ўзига хос хусусиятларни очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқ мутафаккирлари Форобийнинг “Китоб ал-сиёсат ал-мадания” асари асосида табобат сиёсат даражасидан юқори эканлиги, ахлоқий фазилатларни ривожлантиришда руҳ учун бадан саломатлигининг ўрни муҳимлиги, саломатликни тиклаш учун инсоннинг табибга муҳтожлиги ҳамда ибн Синонинг “Аш-Шифо” асари орқали тана ва руҳ саломатлигини таъминлашда илмнинг аҳамияти ҳамда унинг инсон камолотидаги ўрни очиб берилган;
ислом манбалари инсон руҳи учун ҳидоят ва шифо манбаи эканлиги, қалбни зулматдан ёруғликка, касалликдан саломатликка етаклаши, иймон ва соғликнинг намоён бўлиши ўртасидаги боғлиқлик, шифонинг амалий ҳаракатга боғлиқлиги фалсафий жиҳатдан очиб берилиб, ислом таълимотида шифо Аллоҳдан, лекин унга етказувчи сабаблар – инсоннинг илмидан эканлиги далилланган;
Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Тавба китоби” ва Баҳоуддин Нақшбанднинг “Канзал ибод фи шарҳ – ал Аврод” асарлари асосида руҳий хасталикнинг давоси тавба ва зуҳд эканлиги ҳамда Ибн Арабий таълимотидаги “сўз касаллиги”, “феъл касаллиги” ва “ҳол касаллиги”ни даволашда фикр, фаросат ва нафс тарбияси каби ахлоқий ғояларнинг руҳий саломатликни тиклаш ва маънавий-ахлоқий камолотга эришишдаги аҳамияти очиб берилган;
Янги Ўзбекистонда давлатнинг фуқароларнинг соғлом турмуш тарзида яшаши учун зарур шарт-шароит яратиши ҳамда ҳар бир инсоннинг ўз Ватани ва халқига соғлом шахс сифатида хизмат қилиш масъулиятининг ўзаро алоқадорлик жиҳатлари ҳамда саломатлик маданиятини шакллантиришнинг жисмоний соғломлик, ахлоқий поклик, сиёсий етуклик ва ғоявий чиниққанлик йўналишлари шахс камолоти омили эканлиги асослаб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шарқ мутафаккирлари таълимотида саломатлик фалсафасини қиёсий таҳлил этиш бўйича олинган натижалар асосида:
Шарқ мутафаккирлари Форобийнинг “Китоб ал-сиёсат ал-мадания” асари асосида табобат сиёсат даражасидан юқори эканлиги, ахлоқий фазилатларни ривожлантиришда руҳ учун бадан саломатлигининг ўрни муҳимлиги, саломатликни тиклаш учун инсоннинг табибга муҳтожлиги ҳамда ибн Синонинг “Аш-Шифо” асари орқали тана ва руҳ саломатлигини таъминлашда илмнинг аҳамияти ҳамда унинг инсон камолотидаги ўрни доир олинган илмий хулосалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ИЛ-4821091548-сонли “Замонавий таҳдид ва даъватлар шароитида Ўзбекистон ва Беларус ёшлари онги шаклланишининг ижтимоий-маданий ва аксиологик асослари” (2022-2024 йй) мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 28-октябрдаги 04/11-25463-сонли маълумотномаси). Натижада, саломатлик фалсафасига оид қарашларнинг тарихий-фалсафий мазмунини аниқлаштириш, уларнинг ўзаро алоқадорлигини ёритиш ҳамда ёшлар онгида маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантириш масалаларини тадқиқ этишда муҳим илмий манба бўлиб хизмат қилган;
ислом манбалари инсон руҳи учун ҳидоят ва шифо манбаи эканлиги, қалбни зулматдан ёруғликка, касалликдан саломатликка етаклаши, иймон ва соғликнинг намоён бўлиши ўртасидаги боғлиқлик, шифонинг амалий ҳаракатга боғлиқлиги фалсафий жиҳатдан очиб берилиб, ислом таълимотида шифо Аллоҳдан, лекин унга етказувчи сабаблар – инсоннинг илмидан эканлигига доир хулоса ва тавсиялардан оид илмий хулоса ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида, хусусан, 2024-йил 4-январда тасдиқланган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ВИ йўналиши доирасидаги “Буюк алломалар ва маърифатпарвар жадидларнинг маънавий меросини чуқур ўрганиш, илмий-ижодий асарларини кенг тарғиб қилиш” вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 25-ноябрдаги 10/793-сон далолатномаси). Натижада, Шарқ мутафаккирлари ва жадидлар меросидаги саломатлик, маънавий поклик, илм, нафс тарбияси ва комил инсон ғояларини қиёсий-фалсафий асосда тарғиб этишнинг илмий мазмунини бойитиш ҳамда маънавий-маърифий тадбирларнинг назарий-услубий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Тавба китоби” ва Баҳоуддин Нақшбанднинг “Канзал ибод фи шарҳ – ал Аврод” асарлари асосида руҳий хасталикнинг давоси тавба ва зуҳд эканлиги ҳамда Ибн Арабий таълимотидаги “сўз касаллиги”, “феъл касаллиги” ва “ҳол касаллиги”ни даволашда фикр, фаросат ва нафс тарбияси каби ахлоқий ғояларнинг руҳий саломатликни тиклаш ва маънавий-ахлоқий камолотга эришишдаги аҳамиятига доир назарий умумлашмалар, таклиф ва тавсиялардан “Миллий тикланиш” демократик партияси фаолиятида, жумладан, партия низоми ва дастури асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирларда тарихий, маданий ва маънавий муҳитни барқарорлаштириш, мафкуравий тарғибот ишларини ривожлантириш ҳамда партия тизимидаги ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий билим ва кўникмаларини оширишда фойдаланилган (“Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2025-йил 12-ноябрдаги 02/06-108-сон маълумотномаси). Натижада, соғлом, маърифатли ва ижтимоий масъулиятли шахсни шакллантиришга қаратилган тарғибот ишларининг илмий-услубий мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда давлатнинг фуқароларнинг соғлом турмуш тарзида яшаши учун зарур шарт-шароит яратиши ҳамда ҳар бир инсоннинг ўз Ватани ва халқига соғлом шахс сифатида хизмат қилиш масъулиятининг ўзаро алоқадорлик жиҳатлари ҳамда саломатлик маданиятини шакллантиришнинг жисмоний соғломлик, ахлоқий поклик, сиёсий етуклик ва ғоявий чиниққанлик йўналишлари шахс камолоти омили эканлигига оид таклиф ва тавсиялардан Бухоро вилояти телерадиоканалининг “Ассалом Бухоро”, “Ёшлар вақти”, “Нажот билимда”, “Замондош” телекўрсатувларини ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпанияси “Бухоро вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 3-ноябрдаги 01-09-244-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлодни баркамол, илмга чанқоқ, ҳалол ва ватанпарвар этиб тарбиялаш, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган телекўрсатувларнинг илмий-назарий мазмуни ва оммабоплигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish