Омонов Олим Муродуллаевичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): 
Соғлиқни сақлаш тизимини рақамли трансформация қилишни такомиллаштириш, 08.00.16 – Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2026.1.PhD/Iqt6713
Илмий  раҳбар: Тешабаев Тўлқин Закирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.1.23.03
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик; Отажонов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Соғлиқни сақлаш тизимини рақамли трансформация қилишни такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли соғлиқни сақлаш тизимида тиббий хизматларни ягона тартибда идентификациялаш, кодлаштириш, ҳисобга олиш ва ахборот тизимлари ўртасида интеграциялашни таъминловчи “Тиббий хизматларнинг миллий классификатори”ни шакллантиришнинг ягона услубий стандарти ишлаб чиқилган;
хорижий давлатлар тажрибасини адаптация қилиш асосида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимининг ягона интеграллашган рақамли платформаси архитектураси, функсионал механизмлари ва маълумотлар алмашинуви алгоритмлари ишлаб чиқилган;
соғлиқни сақлашнинг рақамли инфратузилмасида маълумотларни унификация қилиш, ахборот тизимларининг ўзаро мос ишлашини таъминлаш ҳамда рақамли трансформациянинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг институционал ёндашувга асосланган методик механизми ва уни реал вақт режимида мониторинг қилишга хизмат қилувчи “Рақамли соғлиқни сақлаш маркази” фаолиятининг методологик асослари ишлаб чиқилган;
соғлиқни сақлаш тизимини рақамли трансформация қилишнинг устувор йўналишлари бўйича тиббий хизматларни рақамлаштириш даражаси, давлат харажатлари самарадорлиги ҳамда хизматлар сифати кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликка асосланган иқтисодий натижадорликнинг прогноз модели ва 2026–2030-йилларга мўлжалланган истиқболли кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Соғлиқни сақлаш тизимини рақамли трансформация қилишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
рақамли соғлиқни сақлаш тизимида тиббий хизматларни ягона тартибда идентификациялаш, кодлаштириш, ҳисобга олиш ва ахборот тизимлари ўртасида интеграциялашни таъминлашга хизмат қилувчи “Тиббий хизматларнинг миллий классификаторини ишлаб чиқиш, юритиш ва қўллаш” бўйича ягона услубий стандарт Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилаётган соғлиқни сақлаш соҳасини рақамли трансформация қилиш жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 5-июндаги 37-8/4996-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тиббий хизматларни ҳисобга олиш жараёнларида маълумотларни такрорий киритиш ҳолатлари 7,2 фоизга камайган, маълумотларни қайта ишлаш тезлиги 6,8 фоизга ошган, ахборот тизимлари ўртасидаги маълумотлар мувофиқлиги даражаси 84,1 фоиздан 90,3 фоизга етган;
соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришнинг хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимининг ягона интеграллашган рақамли платформаси архитектураси, механизмлари ва алгоритмлари Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилаётган соҳанинг рақамли трансформация жараёнларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 5-июндаги 37-8/4996-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ахборот тизимлари ўртасида маълумот алмашинуви вақти 9,4 фоизга қисқарган, электрон хизматлардан фойдаланиш даражаси 8,7 фоизга ошган, рақамли хизматлар қамрови 78,5 фоиздан 87,2 фоизга етган.
соғлиқни сақлашнинг рақамли инфратузилмасида тиббий хизматларга оид маълумотларни унификация қилиш, ахборот тизимларининг ўзаро мос ишлашини таъминлаш ҳамда рақамли трансформация жараёнларининг иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг ягона методик механизми институционал ёндашув асосида такомиллаштирилиб, мазкур механизмни амалиётга жорий этиш ва реал вақт режимида мониторинг қилишга хизмат қилувчи “Рақамли соғлиқни сақлаш маркази” Вазиятлар маркази фаолиятининг методологик ва ташкилий асослари Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилаётган рақамли трансформация жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 5-июндаги 37-8/4996-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида рақамли лойиҳалар мониторинги қамрови 11,3 фоизга ошган, бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур маълумотларни шакллантириш вақти 8,5 фоизга қисқарган, рақамли трансформация жараёнларининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш аниқлиги 6,9 фоизга яхшиланган.
соғлиқни сақлаш тизимини рақамли трансформация қилишнинг устувор йўналишлари ва уларнинг иқтисодий натижадорлигини баҳолаш асосида тиббий хизматларни рақамлаштириш даражаси, давлат харажатлари самарадорлиги ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ҳисобга олувчи прогноз модели ишлаб чиқилиб, унинг асосида шакллантирилган 2026–2030-йилларга мўлжалланган истиқболли иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилаётган соғлиқни сақлаш соҳасини рақамли ривожлантириш ва стратегик режалаштириш амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026-йил 5-июндаги 37-8/4996-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида 2030-йилга қадар тиббий хизматларни рақамлаштириш даражасини 8–12 фоизга, давлат харажатларидан фойдаланиш самарадорлигини 5–8 фоизга, аҳолига кўрсатиладиган электрон тиббий хизматлар қамровини эса 10 –15 фоизга ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish