Муҳамадиев Ҳусан Ҳамроқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Фалсафий рефлекция контекстида виртуаллик ғояси, 09.00.01 - Онтология, гносеология ва мантиқ.
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fal1274
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.F.10.02
Илмий раҳбар: Кушаков Шуҳрат Салиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Эргашева Махбуба Хотамбековна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Улуғмуродов Элёр Сайдуллоевич, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. виртуаллик ғоясининг лингво-семантик эволюцияси, виртуал борлиқ турларини таснифлаш, виртуалликнинг янги фалсафий категория айланиши, унинг амалий-технологик татбиқи ва бу татбиқнинг эвристик натижалари масалаларини фалсафий рефлекция ёндашуви асосида ўрганиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
виртуаллик ғоясининг лингво-семантик негизида имконият, қобилият, мойиллик каби феноменлар инсон интеллектуал тараққиётининг ибтидоси сифатида мифлар ва ривоятларда акс этиши далилланган;
виртуалликка оид тасаввурлар фалсафа, фаннинг вужудга келиши ҳамда ривожланиши контекстида назарий тафаккурнинг консептуал ва категориал унсури мақомини олганлиги асосланган;
глобал ахборот инқилоби натижасида “виртус”дан “виртуал реаллик” тушунчасига ўтиш жараёни ва виртуалистик атамалар ўртасидаги коеволюцион тараққиётнинг такомиллашуви очиб берилган;
эволюцион-онтологик ёндашув асосида виртуаллик феноменини креатив таснифлаб янги постноклассик фалсафий-категориал мақоми исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Постноклассик фалсафа ва фанининг янги консептуал йўналиши бўлган виртуаллик ғоясининг назарий ва амалий аспектларини тадқиқ қилишдан олинган натижалар асосида:
виртуаллик ғоясининг лингво-семантик негизида имконият, қобилият, мойиллик каби феноменлар инсон интеллектуал тараққиётининг ибтидоси сифатида мифлар ва ривоятларда акс этиши далилланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Алломалар ҳақида 10 та ҳақиқат” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2025-йил 15-январдаги 02/19-сон маълумотномаси). Натижада, виртуаллик ғоясининг лингво-семантик негизида имконият, қобилият, мойиллик каби феноменлар инсон интеллектуал тараққиётининг ибтидоси сифатида мифлар ва ривоятларда акс этишини асослашга хизмат қилган;
виртуалликка оид тасаввурлар фалсафа, фаннинг вужудга келиши ҳамда ривожланиши контекстида назарий тафаккурнинг консептуал ва категориал унсури мақомини олганлиги асосланганлигига оид таклиф-тавсиялардан Самарқанд вилояти телерадиоканалида 2025-йилда эфирга узатилган “Кун мавзуси” радио эшиттиришининг навбатдаги сонини дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (2025-йил 21-январдаги 01-07/41-сон маълумотномаси). Натижада, виртуалликка оид тасаввурлар фалсафа ва фаннинг вужудга келиши ҳамда ривожланиши контекстида назарий тафаккурнинг консептуал, категориал унсури мақомини олганлигини асослашга хизмат қилган.
глобал ахборот инқилоби натижасида “виртус”дан “виртуал реаллик” тушунчасига ўтиш жараёни ва виртуалистик атамалар ўртасидаги коеволюцион тараққиётнинг такомиллашуви очиб берилганлигига оид илмий янгилик, назарий хулосалар, методологик тавсиялар ҳамда амалий таклифлардан Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ТАТУ Самарқанд филиалида 2015-2017-йилларда бажарилган А-1-057-сонли “Олий таълим муассасалари талабаларини модулли ўқитишга педагогларни компетентли тайёрлашнинг психологик-педагогик асослари (ТАТУ ва унинг Самарқанд филиалида бакалавр ва магистрлар тайёрлаш базасида)” мавзусидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (ТАТУ Самарқанд филиалининг 2025-йил 13-январдаги 19/01-01-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак мутахассислар касбий компетентлигини оширишда назарий, амалий билим ва кўникмалар шакллантиришда, уларнинг илмий-фалсафий, маънавий, ижодий сифат-хислатларини шакллантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
эволюцион-онтологик ёндашув асосида виртуаллик феноменини креатив таснифлаб янги постноклассик фалсафий-категориал мақоми исботланганлигига оид методик тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун мўлжалланган чора тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 18-банди “Ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг таъсирини тадқиқ қилиш, замонавий рақамли тарғибот технологияларини қўллаш борасида ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш учун илмий жамоаларни хорижга юбориш юзасидан таклифлар тайёрлаш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 23-январдаги 10/43-сон маълумотномаси). Натижада эволюцион-онтологик ёндашув асосида виртуаллик феноменини креатив таснифлаб янги постноклассик фалсафий-категориал мақомини исботлашга хизмат қилган.