Ахмедова Вазирахон Турсунбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): 
“Янги Ўзбекистонда аёллар ҳаёт стратегияларининг трансформациясида: меҳнат ва оила масала-лари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Fal1215
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/2025.27.12.Ф.22.01
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш, илмий даражаси ва унвони: ф.ф.б.ф.д.(PhD).,доц.  У.М. Мухтаров
Расмий оппонентлар: фалсафа фанлари доктори(DSc), профессор Мирзахмедов Абдурашид Мамасолиевич, фалсафа фанлари доктори(DSc), профессор Абира Хусайинова.  
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Янги Ўзбекистонда аёлларнинг меҳнат ва оила мувозанати асосида ҳаёт стратегиясини ривожлантиришни назарий ва амалий асосларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ҳаёт стратегияси тушунчаси, гендер назарияси, танлов парадигмаси ва социал конструктивизм асосида аёлларнинг ҳаёт йўналишларини белгиловчи омиллар ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида субект мақомига айланиши илмий асосланган;
аёлларнинг меҳнат бозори ва оилавий мажбуриятларини уйғунлаштириш моделларининг ижтимоий-иқтисодий ва психологик жиҳатлари ҳамда касбий дискриминация, аёлларнинг карера ва оилавий ҳаётдаги танловлари ҳамда ижтимоий институтлар томонидан тақдим этилаётган имкониятларнинг реал таъсири очиб берилган;
аёллар ҳаёт стратегиясининг шаклланишида давлат, меҳнат бозори ва оиланинг ўрни, ўзбек жамиятидаги гендер эволюцияси, замонавий шароитдаги тенденсияси ва метаморфозаси илмий далилланган;
аёлларнинг меҳнат ва оилавий ҳаётдаги қарорларини шакллантирувчи асосий қадриятлар анъанавий ва модерннинг уйғунлиги ёки зиддиятларини ўрганиш, гендер ролларининг трансформацияси, аёлларнинг иқтисодий мустақиллиги, ижтимоий мавқеи ва оилавий ҳаётининг замонавий қадриятлар тизими билан уйғунлашуви фалсафий исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамият ҳаётида аёлларнинг ҳаёт стратегияси: меҳнат ва оила муаммоларини житимоий-фалсафий таҳлил этиш асосида:
ҳаёт стратегияси тушунчаси, гендер назарияси, танлов парадигмаси ва социал конструктивизм асосида аёлларнинг ҳаёт йўналишларини белгиловчи омиллар ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида субект мақомига айланиши илмий асосланган хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати томонидан тадқиқот хулосаларидан фойдаланди (2025 йил 29 январ №26/340 сонли маълумотномаси). Натижалар гендер тенглигини таъминлаш ва оилавий ажримлар сонини камайишига хизмат қилган; 
аёлларнинг меҳнат бозори ва оилавий мажбуриятларини уйғунлаштириш моделларининг социологик, иқтисодий жиҳатлари тадқиқ қилинган илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятида фойдаланилди (10 ноябр 2025 йил. 06/02/10-493-сонли маълумотномаси). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 4-октябрдаги ПҚ–347-сон қарорига 6-илова “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича “Йўл харитаси”нинг ИИ йўналишида белгиланган “Камбағалликни қисқартириш ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш” йўналишидаги “Индивидуал дастур”ни тузиш орқали эҳтиёжманд оилалар муаммоларини ҳал этиш асосида камбағалликдан чиқариш имкониятини яратиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материаллари асос бўлди. Натижада, диссертациянинг илмий хулосалари асосида ишлаб чиқилган “Индивидуал дастур” эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқаришда самара берди;
аёлларнинг меҳнат ва оилавий ҳаётдаги қарорларини шакллантирувчи асосий қадриятлар анъанавий ва модерннинг уйғунлиги ёки зиддиятларини ўрганиш, гендер ролларининг трансформацияси, аёлларнинг иқтисодий мустақиллиги, ижтимоий мавқеи ва оилавий ҳаётининг замонавий қадриятлар тизими билан уйғунлашуви фалсафий асослантирилган илмий тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фойдаланди. (2025-йил 10-ноябр 2/10-6/23356-сон маълумотномаси) Натижалар аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга доир иш режалар ишлаб чиқишга хизмат қилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish