Ибрагимов Ибрагим Ахмедовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Қадимги Хоразм ҳунармандчилиги тарихи, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tar2181.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдуллаев Уткир Исмаилович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кошанов Бахитбай Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор; Абдиримов Раззоқберди, тарих фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Мил. авв. ИВ-минг йилликдан- милодий ИВ асргача Хоразм воҳаси аҳолиси ҳунармандчилик тарихини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Хоразм воҳаси аҳолисининг тош асри ва энеолит даври географик ҳамда табиий иқлим шароитида аҳолининг кўп тармоқли ҳунармандчилигининг ривожланиш босқичлари ёритилди;
Қуйи Амударё ҳудудидаги бронза ва илк темир даври ёдгорликларидаги тадқиқотлар таҳлил қилиниб бу даврларда ҳунармандчилик соҳасида юз берган ўзгаришлар ва модернизация жараёнлари ҳамда ҳунармандчилик тармоқларининг ортиб бориши инсонларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига таъсири масалалари ўрганилди; 
Қуйи Амударё ҳудуди аҳолиси тош асри илк темир даври ҳунармандчилиги яхлит тадқиқот яратилди шунингдек кўп тармоқли ҳунармандчилик билимида ўтроқ зироаткор аҳолисининг маʼнавий ва маданий тараққиёт даражаси натижалари изоҳланди;
темир даврига келиб тош қуроллар билан бирга, темир ашёсидан тайёрланган меҳнат қуроллари ҳамда чарх ва қўлда ишланган идиш-товоқлар қўлланиб, улар ташқи деворлари сариқ, қора рангда бўлиб, безакли ва безаксиз тасвири туширилганлиги аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қадимги Хоразм ҳунармандчилиги тарихини ўрганишдан келиб чиққан илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Хоразм воҳаси аҳолисининг тош асри ва энеолит даври географик ҳамда табиий иқлим шароитида аҳолининг кўп тармоқли ҳунармандчилигининг ривожланиш босқичлари ёритилганлиги тўғрисидаги илмий янгиликлар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2025-2026-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ҳунарли эл”, “Тарих кўзгуси” дастурларнинг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 14-майдаги 05-0/11-14-сон далолатномаси). Натижада Хоразм воҳаси аҳолиси томонидан қолдирилган манзилгоҳлар ҳақидаги тасаввурларни бойитишда назарий манба хисобланади;
Қуйи Амударё ҳудудидаги бронза ва илк темир даври ёдгорликларидаги тадқиқотлар таҳлил қилиниб бу даврларда ҳунармандчилик соҳасида юз берган ўзгаришлар ва модернизация жараёнлари ҳамда ҳунармандчилик тармоқларининг ортиб бориши инсонларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига таъсири масалалари ўрганилганлиги тўғрисидаги илмий маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2025-2026-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ҳунарли эл”, “Тарих кўзгуси” дастурларнинг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 14-майдаги 05-0/11-14-сон далолатномаси). Ушбу илмий натижалар ёшларда тарихий тафаккурни шакллантириш, ўлка халқлари маданий меросини ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш имконини берган;
Қуйи Амударё ҳудуди аҳолиси тош асри илк темир даври ҳунармандчилиги яхлит тадқиқот яратилди шунингдек кўп тармоқли ҳунармандчилик билимида ўтроқ зироаткор аҳолисининг маʼнавий ва маданий тараққиёт даражаси натижалари изоҳланганлиги тўғрисидаги янгилик ва хулосаларидан Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси маркази томонидан музей экспозициясини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази 2026-йил 4-майдаги 06-07/252-сонли далолатномаси). Натажада ёшлар оъртасида китобхонликни тарғиб этиш, тарихимиз ва миллий маданиятимизни оърганиш, юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида тайёрланадиган видео материаллар ва тарғибот қоълланмаларини ишлаб чиқишда қўллаш имконини берган;
темир даврига келиб тош қуроллар билан бирга, темир ашёсидан тайёрланган меҳнат қуроллари ҳамда чарх ва қўлда ишланган идиш-товоқлар қўлланиб, улар ташқи деворлари сариқ, қора рангда бўлиб, безакли ва безаксиз тасвири туширилганлиги тўғрисидаги таҳлилий маълумотларидан Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси маркази томонидан музей экспозициясини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази 2026-йил 4-майдаги 06-07/252-сонли далолатномаси). Мазкур илмий натижалар лойиҳа доирасида тайёрланган дастур, монография ва электрон ресурсларни мазмунан бойитиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish