Аҳмадова Зебинисо Шавкатовнанинг
фанлари доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Ўзбекистон ҳукуматининг ижтимоий сиёсати тарихи (2017 – 2024 йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/Tar459.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жамолова Дилноза Муйидиновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кошанов Бахитбай Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор; Нишанбаева Энажон Зарипбаевна, тарих фанлари доктори, профессор; Ишқуватов Валиқул Турдиевич тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. 2017–2024-йилларда Ўзбекистон ҳукуматининг ижтимоий сиёсати тарихини комплекс тадқиқ этиш, ижтимоий ислоҳотларнинг келиб чиқиши, ривожланиши ва ташкилий тизимга айланиш жараёнларини тарихий-қиёсий доирада илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистонда 2017 – 2024-йилларда амалга оширилган ижтимоий ислоҳотлар 2017–2019 – институционал асос яратилиши, 2020 – 2021 – пандемия шароитида ижтимоий ҳимоянинг кучайтирилиши, 2022 – 2024 – тизимли модернизация каби босқичларга ажратилган ҳолда архив ҳужжатлари ҳамда статистик маълумотлар таҳлили билан аниқланди;
соғлиқни сақлаш тизимида 2020-йилдан жорий қилинган мажбурий тиббий суғурта тажриба-синов лойиҳаси натижалари тарихий-қиёсий таҳлили амалга оширилиб, жорий этилишидаги муаммолар ҳудудлар кесимида аниқланди;
таълим соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлиги – мактабгача таълим ҳамда олий таълимдаги қамров кўрсаткичлари ҳудудий тафовутлар ҳамда сифат муаммолари билан боғлиқ материаллар асосида кўрсатиб берилди;
хотин-қизлар ва ёшларга йўналтирилган ижтимоий сиёсатнинг реал таъсири аёллар тадбиркорлиги улушининг ўсиши, ёшлар бандлиги, раҳбарлик лавозимларида аёллар ва ёшлар иштироки комплекс таҳлил қилиниб, мазкур сиёсатга таъсир қилувчи омиллар очиб берилди;
Ўзбекистон ижтимоий сиёсатида камбағалликни қисқартириш сиёсати, халқ қабулхоналари, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” каби жамоатчилик билан мулоқот механизмларининг реал муаммоларни анқилашдаги самардорлиги ҳамда камчиликлари тарихий-қиёсий таҳлил асосида далилланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ҳукуматининг ижтимоий сиёсати тарихи (2017 – 2024 йй.) тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Ўзбекистонда 2017 – 2024-йилларда амалга оширилган ижтимоий ислоҳотлар 2017–2019 – институционал асос яратилиши, 2020 –2021 – пандемия шароитида ижтимоий ҳимоянинг кучайтирилиши, 2022–2024 – тизимли модернизация каби босқичларга ажратилган ҳолда архив ҳужжатлари ҳамда статистик маълумотлар таҳлили билан аниқланлиги тўғрисидаги хулосаларидан Олий таълимнинг барча номутахассис таълим йўналишида таҳсил олувчи 1-босқич балакавр талабалари учун яратилган “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” номли дарслигида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сонли 333-175-рақамли нашр рухсатномаси). Ушбу маълумотлар талабаларда Ўзбекистоннинг энг янги давр тарихининг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маданий тарихининг энг муҳим жиҳатларини ўрганиш имкониятини яратган;
соғлиқни сақлаш тизимида 2020-йилдан жорий қилинган мажбурий тиббий суғурта тажриба-синов лойиҳаси натижалари тарихий-қиёсий таҳлили амалга оширилиб, жорий этилишидаги муаммолар ҳудудлар кесимида аниқланлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Бухоро вилояти телерадиоканали” давлат муассасаси кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Бухоро вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025- йил 18-апрелдаги 01-09-74-сонли маълумотномаси). Ушбу маълумотлар Бухоро вилояти телерадиоканалининг “Ассалом, Бухоро”, “Нажот билимда”, “Ислоҳотлар амалда” кўрсатувларининг илмий жиҳатини бойитишга хизмат қилган;
таълим соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлиги – мактабгача таълим ҳамда олий таълимдаги қамров кўрсаткичлари ҳудудий тафовутлар ҳамда сифат муаммолари билан боғлиқ материаллар асосида кўрсатиб берилганлиги ҳақидаги хулосаларидан Олий таълимнинг 70110101 – Педагогика назарияси ва тарихи(фаолият турлари бўйича) магистратура босқичида таълим олувчи талабалар учун яратилган “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида таълим тизимидаги ислоҳотлар” номли ўқув қўлланмада фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли 126-893-рақамли нашр рухсатномаси). Бу маълумотлар улуғ аждодлар маънавий мероси, Ватанга бўлган муҳаббат, садоқат, она ватанимизнинг бугуни келажаги, глобаллашув жараёнлари, ижтимоий-маданий босқичлар ва Ўзбекистоннинг жаҳондаги алоқалар, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий саводхонлик, бугунги замон ва тараққиёт, тарихга эътибор бериш имкониятини яратган;
хотин-қизлар ва ёшларга йўналтирилган ижтимоий сиёсатнинг реал таъсири аёллар тадбиркорлиги улушининг ўсиши, ёшлар бандлиги, раҳбарлик лавозимларида аёллар ва ёшлар иштироки комплекс таҳлил қилиниб, мазкур сиёсатга таъсир қилувчи омиллар очиқланганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг тарғибот ишларида кенг фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 28-мартдаги 06-сонли далолатномаси). Ушбу маълумотлар аҳоли орасида Янги Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунишга хизмат қилган.
Ўзбекистон ижтимоий сиёсатида камбағалликни қисқартириш сиёсати, халқ қабулхоналари, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” каби жамоатчилик билан мулоқот механизмларининг реал муаммоларни анқилашдаги самардорлиги ҳамда камчиликлари тарихий-қиёсий таҳлил асосидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60 фармонининг 3 банди ҳамда 2-иловаси “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 26-бандида белгиланган устувор вазифаларни такомиллаштиришда фойдаланилган (“Тараққиёт стратегияси” марказининг 2025-йил 27-февралдаги 257-сонли далолатномаси). Ушбу маълумотлар инсонларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг иқтисодий аҳволи оғир қатламларига ёрдам беришда илмий ёндашувларни қўллаш имконини берган.