Ўринбоева Мухлиса Маъруфовнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Фуқаролик суд ишларини юритишда сунъий интеллектдан фойдаланишнинг истиқболлари: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил”, 12.00.04 - Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Yu1779.
Илмий раҳбар: Мамасиддиқов Музаффаржон Мусажонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси, DSc.24/2025.27.12.Yu.01.01
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Пирматов Отабек Шавкатович; юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) Бобоев Миршод Муродович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фуқаролик суд ишларини юритишда сунъий интеллектдан фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасини қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилиш орқали мазкур муаммоларни ҳал этишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Рақамли суд” концепциясида судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатларни олдиндан шакллантирадиган дастур жорий этилиши, ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмасдан, суд ва бошқа тарафларнинг вакиллари билан электрон шаклда мулоқот қилиш, айрим процессуал ҳаракатларни (масалан, даъво аризасини топшириш, тарафнинг вакили сифатида рўйхатдан ўтиш, далилларни тақдим этиш ва ҳ.к.) масофавий амалга ошириш, тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суд жараёнларида ишга доир барча материаллар билан электрон шаклда танишиш назарда тутилиши ва келажакда қонунчилик ҳужжатлари билан мустаҳкамлаб қўйилиши асослантирилган;
суд харажатларини электрон шаклда ҳисоблаш ва тўлаш, сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомаларини реал вақт режимида матн шаклида тайёрлаш, суд ҳужжатлари лойиҳаларини автоматик шакллантириш, якуний суд қарорларини электрон шаклда қабул қилиш ва ижро варақаларини автоматик равишда ижрога юбориш имкониятини яратиш масалалари “Рақамли суд” концепциясида назарда тутилиши асослантирилган;
сунъий интеллект иштирокчилари сунъий интеллект технология ва тизимларидан фойдаланишда қонунийлик, шахс, жамият ва давлат манфаатларини ҳамда атроф-табиий муҳитни ҳимоя қилишнинг устуворлиги, тушунарлилик, масъулият, жавобгарлик ва назорат, адолатлилик ва камситишга йўл қўймаслик, очиқлик ва шаффофлик, маълумотлар ҳимояси, ишончлилик ва хавфсизлик каби тамойилларга риоя қилишлари қонунчилик ҳужжатлари билан мустаҳкамлаб қўйилиши асослантирилган;
судлар фаолиятида фуқароларга кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб бориш, суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан танишиш, аризанинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилигини аниқлаш, суд харажатларини ҳисоблаш жараёнида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш истиқболли йўналишлардан ҳисобланиши асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
“Рақамли суд” концепциясида судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатларни олдиндан шакллантирадиган дастур жорий этилиши, ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмасдан, суд ва бошқа тарафларнинг вакиллари билан электрон шаклда мулоқот қилиш, айрим процессуал ҳаракатларни (масалан, даъво аризасини топшириш, тарафнинг вакили сифатида рўйхатдан ўтиш, далилларни тақдим этиш ва ҳ.к.) масофавий амалга ошириш, ишга доир барча материаллар билан электрон шаклда танишиш имкониятини яратиш тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сон Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2026 йил 19 июндаги 2206-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши фуқаролик суд ишларини юритишда сунъий интеллектдан фойдаланиш имконини яратишга, шахс ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади;
суд харажатларини электрон шаклда ҳисоблаш ва тўлаш, сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомаларини реал вақт режимида матн шаклида тайёрлаш, суд ҳужжатлари лойиҳаларини автоматик шакллантириш, якуний суд қарорларини электрон шаклда қабул қилиш ва ижро варақаларини автоматик равишда ижрога юбориш имкониятини яратиш масалалари “Рақамли суд” концепциясида назарда тутилиши тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сон Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2026 йил 19 июндаги 2206-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши судда фуқаролик ишларини юритишнинг шаффофлигини таъминлашга, ишда иштирок этувчи шахсларга одил судлов имкониятларидан фойдаланишда қўшимча имкониятлар яратишга хизмат қилади;
сунъий интеллект иштирокчилари сунъий интеллект технология ва тизимларидан фойдаланишда қонунийлик, шахс, жамият ва давлат манфаатларини ҳамда атроф-табиий муҳитни ҳимоя қилишнинг устуворлиги, тушунарлилик, масъулият, жавобгарлик ва назорат, адолатлилик ва камситишга йўл қўймаслик, очиқлик ва шаффофлик, маълумотлар ҳимояси, ишончлилик ва хавфсизлик каби тамойилларга риоя қилишлари лозимлиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг 2026 йил 24 февралдаги “Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 284-MH-сон буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026 йил 1 апрелдаги 33-8/2876-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ҳуқуқий технология (LegalTech) ва сунъий интеллектга асосланган одил судлов (AI-based Justice) концепциясини фуқаролик суд ишларини юритиш жараёнида қўлланилиши ҳамда ушбу жараёнда юз бериши мумкин бўлган хавф-хатарлар ва таваккалчиликларни олдини олишга хизмат қилади;
судлар фаолиятида фуқароларга кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб бориш, суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан танишиш, аризанинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилигини аниқлаш, суд харажатларини ҳисоблаш жараёнида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш истиқболли йўналишлардан ҳисобланиши “Фуқаролик процессуал ҳуқуқи (умумий қисм)” номли дарсликда (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 19 ноябрдаги 3865-9769-1da2-d323-8a71-0565-2770-сон олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётини экспертизадан ўтказганлик натижаси бўйича маълумотномаси) ўз ифодасини топган. Бу эса мутахассислик бўйича таълим олаётган юридик олий таълим муассасаларининг талабалари ва тингловчилари, профессор-ўқитувчилари, фуқаролик ишлари бўйича суд ходимларининг билим, маҳорат ва кўникмалари шаклланиши ва ривожланишига хизмат қилади.