Мамаюнусов Темурбек Олимовичининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар:
Диссертацияси мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда туризмни инновацион ривожлантиришда инвестициялардан самарали фойдаланиш йўллари”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4. PhD/ Iqt6241
Илмий раҳбар: Ахроров Фарход Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети
ИК фаолият олиб кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.22/2025.27.12.I.01.01
Расмий оппонентлар: Норчаев Асатилло Норбўтаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Бакаев Зиёвуддинхон Тошболта ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудларда туризмни инновацион ривожлантиришда инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республика ҳудудларида янги 745 та капсула ва ўтов уйлари, апарт-отел, модулли меҳмонхоналарни ташкил этиш мақсадида киритилган инвестиция бирлигидан олинадиган кўп карра иқтисодий самарани аниқлашга хизмат қилувчи мултипликатив самарадорликни баҳолашнинг методик ёндашуви асосида туризм соҳасини инновацион ривожлантиришда “Туризм-инновация-инвестиция” компонентлари синергияси негизида инвестицион лойиҳаларни жалб этишни рағбатлантирувчи оптималлаштирилган “1+3 капсула” моделидан фойдаланиш бўйича таклифлар далилланган;
туризм ва унга ёндош соҳаларда 24 мингта янги иш ўрни яратиш ва мавсумийлик муаммоларини бартараф этишга қаратилган тўғридан-тўғри инвестицияларни Самарқанд туристик минтақасига жалб этишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш мақсадида давлат органлари, тадбиркор ва инвесторлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда таълим ва эксперт ташкилотлари ҳамкорлигида “давлат-бизнес-жамоатчилик-таълим” тизими асосида “Инвестменц инто тҳе Самарканд тоурисм регион” моделидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича таклифлар асосланган;
Самарқанд вилоятида 2600 та янги иш ўрни яратиш мақсадида “Жозибадор манзил-лойиҳа-инфратузилма-тадбиркор-тарғибот-сайёҳ” занжири бўйича лойиҳа бошқаруви асосида туризм соҳасини ривожлантиришда давлат-хусусий шериклиги асосида “инвестиция ва инновациялар интеграцияси” модели негизида ҳамкорлик нуқталарини аниқлаш, инвестицион лойиҳаларини режалаштириш, самарадорлигининг мақсадли мезонлари, ҳудудларда туризм соҳасини инвестициялаш механизми бўйича инвестициялардан самарали фойдаланиш учун “Тоуризм франчисе агреемент” моделидан қўллаш афзалликлари бўйича таклифлар асосланган;
ҳудудларда инвеститияларни жалб этиш омилларининг таъсирини ҳисобга олиб, инновацияларни ривижлантириш дастурлар иштирокида туризм соҳасига киритилган инвестицияларнинг ҳажмини ўсиш кўрсаткичларининг ҳисоб-китоблари асосида 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудларда туризмни инновацион ривожлантиришда инвестициялардан самарали фойдаланиш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
республика ҳудудларида янги 745 та капсула ва ўтов уйлари, апарт-отел, модулли меҳмонхоналарни ташкил этиш мақсадида киритилган инвестиция бирлигидан олинадиган кўп карра иқтисодий самарани аниқлашга хизмат қилувчи мултипликатив самарадорликни баҳолашнинг методик ёндашуви асосида туризм соҳасини инновацион ривожлантиришда “Туризм-инновация-инвестиция” компонентлари синергияси негизида инвестицион лойиҳаларни жалб этишни рағбатлантирувчи оптималлаштирилган “1+3 капсула” моделидан фойдаланиш бўйича асосланган таклифлар 2025-йил 15-майдаги ПФ-87-сон “Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш ва тарғибот ишларини кенгайтириш” бўйича “Йўл харитаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 16-июндаги 02-17/6188-сон маълумотномаси). Натижада 745 та капсула уйи, ўтов уйи, апарт-отел ва модулли меҳмонхонани ташкил этишга қаратилган лойиҳаларни иқтисодий самарадорлик мезонлари бўйича баҳолаш ва устуворлаштириш имконияти яратилган;
туризм ва унга ёндош соҳаларда 24 мингта янги иш ўрни яратиш ва мавсумийлик муаммоларини бартараф этишга қаратилган тўғридан-тўғри инвестицияларни Самарқанд туристик минтақасига жалб этишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш мақсадида давлат органлари, тадбиркор ва инвесторлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда таълим ва эксперт ташкилотлари ҳамкорлигида “давлат-бизнес-жамоатчилик-таълим” тизими асосида “Инвестменц инто тҳе Самарканд тоурисм регион” моделидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ–161-сон “2026–2027-йилларда ҳудудларда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва туристик салоҳиятни ошириш” бўйича “Чора-тадбирлар дастури”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 16-июндаги 02-17/6188-сон маълумотномаси). Натижада инвестиция лойиҳаларининг ягона рақамли портфелини шакллантириш, уларни устуворлаштириш, инвесторларга ҳамроҳлик қилиш ҳамда туризм ва унга турдош соҳаларда 24 мингта янги иш ўрни яратиш ва мавсумийлик муаммоларини бартараф этишга қаратилган лойиҳаларни мониторинг қилиш имконияти яратилган;
Самарқанд вилоятида 2600 та янги иш ўрни яратиш мақсадида “Жозибадор манзил-лойиҳа-инфратузилма-тадбиркор-тарғибот-сайёҳ” занжири бўйича лойиҳа бошқаруви асосида туризм соҳасини ривожлантиришда давлат-хусусий шериклиги асосида “инвестиция ва инновациялар интеграцияси” модели негизида ҳамкорлик нуқталарини аниқлаш, инвестицион лойиҳаларини режалаштириш, самарадорлигининг мақсадли мезонлари, ҳудудларда туризм соҳасини инвестициялаш механизми бўйича инвестициялардан самарали фойдаланиш учун “Тоуризм франчисе агреемент” моделидан қўллаш афзалликлари бўйича асосланган таклифлар 2026 йил 16 мартдаги 105-сон “Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги “Назорат режаси”га киритилган(Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 16-июндаги 02-17/6188-сон маълумотномаси). Натижада Самарқанд вилоятида 2600 та янги иш ўрни яратишга йўналтирилган лойиҳаларнинг мақсадли самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш имконияти яратилган;
ҳудудларда инвеститияларни жалб этиш омилларининг таъсирини ҳисобга олиб, инновацияларни ривижлантириш дастурлар иштирокида туризм соҳасига киритилган инвестицияларнинг ҳажмини ўсиш кўрсаткичларининг ҳисоб-китоблари асосида 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрлари бўйича ишлаб чиилган тавсиялар Туризм қўмитаси томонидан, ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар дастурларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 16-июндаги 02-17/6188-сон маълумотномаси). Натижада туризм соҳасига киритиладиган инвестициялар ҳажми 2025-йилга нисбатан 2030-йилда 47,6 фоизга ошиши асосланган.