Тўраев Шоҳрух Ҳалимовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналар экспорт салоҳиятини оширишнинг маркетинг механизмини такомиллаштириш (Тўқимачилик саноати корхоналари мисолида)” 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5506
Илмий раҳбар: Навруз-Зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.08.03 
Расмий оппонентлар: Низамов Аслитдин Бадреддинович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жамшид Ғанижонович Жалилов иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи  ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноати корхоналари экспорт салоҳиятини оширишнинг маркетинг механизмини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик маҳсулотлари ташқи бозорларини комплекс ўрганиш, мақсадли сегментлаш, товарларни позициялаш, товар, нарх, товартақсимлаш ва коммуникация каби экспорт маркетинг воситаларидан самарали фойдаланишга асосланган “Тўқимачилик саноати корхоналари экспорт салоҳиятини оширишнинг маркетинг модели” ишлаб чиқилган;
мамлакат то'қимачилик маҳсулотлари экспортини янги босқичга олиб чиқиш ва халқаро бозорларга киришни осонлаштириш, жараёнларни рақамли трансформациялаш, экспортининг барча босқичларини - буюртмаларни қабул қилишдан тортиб етказиб беришгача ягона рақамли муҳитда бирлаштириш орқали операцион самарадорликни ошириш  имкониятини яратувчи янги – “Букҳара Техтиле Логистиcал Ҳуб” лойиҳаси ҳамда унинг  “Э-техтилепродуcт эхпорт” электрон платформасини яратиш илмий асосланган;
тўқимачилик саноати маҳсулотлари экспортини кенгайтириш мақсадида, аниқ кетма-кетлик асосида самарали эхспорт маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш, мақсадли аудиторияни о'рганиш, мижозлар эҳтиёжлари ва хатти-ҳаракатларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда харидорлар билан самарали мулоқот о'рнатишни ўз ичига олган экспорт салоҳиятини оширишнинг “АИДА модели” ишлаб чиқилган;
Бухоро вилояти тўқимачилик саноати корхоналари экспорт салоҳиятини ошириш мақсадлари доирасида 2026-2030 йиллар учун тўқмачилик маҳсулотларини экспорт ҳажмини кенгайтириш бўйича прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхоналар экспорт салоҳиятини оширишнинг маркетинг механизмини такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
        тўқимачилик маҳсулотлари ташқи бозорларини комплекс ўрганиш, мақсадли сегментлаш, товарларни позициялаш, товар, нарх, товартақсимлаш ва коммуникация каби экспорт маркетинг воситаларидан самарали фойдаланишга асослаб ишлаб чиқилган “Тўқимачилик саноати корхоналари экспорт салоҳиятини оширишнинг маркетинг модели” бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги “Ўзбекистон - 2030” стратегияси тўгʻрисида”ги ПФ-158-сонли Фармонининг 1-иловаси ИИ – Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишининг 47-мақсади ва 48-мақсадларида белгиланган вазифаларни янада такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 15-январдаги 02/06-67-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалга оширилиши натижасида мамлакат тўқимачилик саноати корхоналари экспорт салоҳияти 8% га ва тўқимачилик маҳсулотларининг экспорти 6% га  оширишга эришилган;
         мамлакат то'қимачилик маҳсулотлари экспортини янги босқичга олиб чиқиш ва халқаро бозорларга киришни осонлаштириш, жараёнларни рақамли трансформациялаш, экспортининг барча босқичларини - буюртмаларни қабул қилишдан тортиб етказиб беришгача ягона рақамли муҳитда бирлаштириш орқали операцион самарадорликни ошириш  имкониятини яратувчи янги - "Букҳара Техтиле Логистиcал Ҳуб" лойиҳаси ҳамда унинг "Э-техтилепродуcт эхпорт" электрон платформасини яратиш бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 1-майдаги ПФ-71-сон “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўгʻрисида”ги Фармонининг 1-бандида белгиланган  “республикани “тўқимачилик хаби”га айлантириш” вазифасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 15-январдаги 02/06-67-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалга ошириш натижасида халқаро то'қимачилик маҳсулотлари бозорлари 7% га кенгайиши ва мамлакат то'қимачилик маҳсулотлари экспорти жараёнининг операцион самарадорлиги 5% га ошириш имкони яратилган;
       тўқимачилик саноати маҳсулотлари экспортини кенгайтириш мақсадида, аниқ кетма-кетлик асосида самарали эхспорт маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш, мақсадли аудиторияни о'рганиш, мижозлар эҳтиёжлари ва хатти-ҳаракатларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда харидорлар билан самарали мулоқот о'рнатишни ўз ичига олган экспорт салоҳиятини оширишнинг “АИДА модели” таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги “Ўзбекистон - 2030” стратегияси тўгʻрисида”ги ПФ-158-сонли Фармонининг 1-иловаси ИИ – Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишининг 47-мақсади ва 48-мақсадларида белгиланган вазифаларни янада такомиллаштиришда фойдаланилган
(Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил                15-январдаги 02/06-67-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалга оширилиши натижасида мамлакат тўқимачилик маҳсулотларининг эхспорти географиясини янги давлатлар ҳисобидан 8% кенгайтиришга эришилган;
      Бухоро вилояти тўқимачилик саноати корхоналари экспорт салоҳиятини ошириш мақсадлари доирасида 2026-2030 йиллар учун тўқмачилик маҳсулотларини экспорт ҳажмини кенгайтириш бўйича ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги “Ўзбекистон - 2030” стратегияси тўгʻрисида”ги ПФ-158- сонли Фармонининг 1-иловаси ИИ – Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишининг 47-мақсади ва 48-мақсадларида белгиланган вазифаларни янада такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 15-январдаги 02/06-67-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалга оширилиши натижасида вилоятда тўқимачилик саноати маҳсулотлари экспорти 2030 йилда 499,4 миллион АҚШ долларига етиши кутилмоқда, бу эса 2025 йилги ҳақиқий кўрсаткич 168,4 миллион АҚШ долларга нисбатан 331,0 миллион АҚШ доллари ёки 296,6% га ортишини англатади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish