Азимова Хуршеда Баҳодировнанинг
иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини ошириш (Бухоро вилояти мисолида)”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt.6820.
Илмий раҳбар: Явмутов Дилшод Шойимардонкулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.08.03.
Расмий оппонентлар: Қодиров Азизжон Анварович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жураев Навруз Жураевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини ошириш борасида илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хизматлар соҳасида бандликни оширишда Бухоро эски шаҳри ҳудудида маҳаллий ва миллий маданий-этно тадбирлар ўтказишга асосланган ҳамда этнотуризм хизматларини кўрсатишга ихтисослашган “Бухоро этно туризм маркази”ни ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
аҳоли бандлигини таъминлашда самарали сифатида иш берувчилар талабига мослашувчан ўқитиш муддати ва вақтини назарда тутувчи экспресс-курсларга ҳамда “wорк-студй” тажрибаси асосида амалий касбий кўникмаларни шакллантириб борувчи, ўқувчилар томонидан касб ўрганиш билан бирга, ўз хоҳишларига асосан харидоргир маҳсулотлар тайёрлаб, уларни сотиш орқали қўшимча даромадга эга бўлишга, хорижга ишчи кучини тайёрлаш, иш берувчилар танловларини ўтказиш ҳамда ташкилий равишда хорижга юборишни бир жойдан амалга оширишга ихтисослашган “бандлик кластери” таклифи асосланган;
олис ҳудудларда яшовчи аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлашда ҳунармандчилик ва хизмат кўрсатиш йўналишида тадбиркорлик фаолиятларини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна воситаларини харид қилишга субсидиялар ҳамда замонавий мини-ускуна ва хомашё харид қилиш учун имтиёзли микрокредит ажратиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш орқали Бухоро вилоятида аҳоли бандлигини ошириш ва янги иш ўринлари яратишнинг 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш йўллари бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
хизматлар соҳасида бандликни оширишда Бухоро эски шаҳри ҳудудида маҳаллий ва миллий маданий-этно тадбирлар ўтказишга асосланган ҳамда этнотуризм хизматларини кўрсатишга ихтисослашган “Бухоро этно туризм маркази”ни ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги асосланган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори 4а-иловасининг 35-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2026-йил 26-майдаги 01-06-30-5260-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Бухоро вилоятида туризм хизматларини самарали ташкил этишда туризм операторлари, меҳмонхоналар, транспорт компанияларининг хизматлари улуши 15 фоизга ва сифат даражаси 20 фоизга ошган;
аҳоли бандлигини таъминлашда самарали сифатида иш берувчилар талабига мослашувчан ўқитиш муддати ва вақтини назарда тутувчи экспресс-курсларга ҳамда “wорк-студй” тажрибаси асосида амалий касбий кўникмаларни шакллантириб борувчи, ўқувчилар томонидан касб ўрганиш билан бирга, ўз хоҳишларига асосан харидоргир маҳсулотлар тайёрлаб, уларни сотиш орқали қўшимча даромадга эга бўлишга, хорижга ишчи кучини тайёрлаш, иш берувчилар танловларини ўтказиш ҳамда ташкилий равишда хорижга юборишни бир жойдан амалга оширишга ихтисослашган “бандлик кластери” асосланган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 4-октябрдаги ПҚ-347-сон “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 6-иловаси билан тасдиқланган “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича “Йўл харитаси”нинг ИИИ бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2026-йил 26-майдаги 01-06-30-5260-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида Бухоро вилоятида камбағаллик даражасини пасайтириш, ҳудудларда аҳоли бандлигини оширишда амалий касбий кўникмаларни шакллантириш, ўқувчилар томонидан касб ўрганиш билан бирга харидоргир маҳсулотлар тайёрлаб, уларни сотиш орқали қўшимча даромадга эга бўлиш, хорижга ишчи кучини тайёрлаш, иш берувчилар танловларини ўтказиш ҳамда ташкилий равишда хорижга юборишни бир жойдан амалга ошириш имконияти кенгайди;
олис ҳудудларда яшовчи аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлашда ҳунармандчилик ва хизмат кўрсатиш йўналишида тадбиркорлик фаолиятларини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна воситаларини харид қилишга субсидиялар ҳамда замонавий мини-ускуна ва хомашё харид қилиш учун имтиёзли микрокредит ажратиш мақсадга мувофиқлиги асосланган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 25-январдаги 41-сон “Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 3-иловаси, 114-115-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2026-йил 26-майдаги 01-06-30-5260-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий қилиш натижасида Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг олис, чекка ҳудудларида яшовчи аҳолининг туризм хизматлари кўрсатиш йўналишида тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишда, ёшлар ва хотин-қизларни туризм хизматлари орқали бандлигини таъминлашда имкониятлар кенгайтирилди;
хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш орқали Бухоро вилоятида аҳоли бандлигини ошириш ва янги иш ўринлари яратишнинг 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-августдаги ПҚ-287-сон “Бухоро вилоятида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва туризмни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 1-банди 3–5-кичик бандлари ва 2-иловаси билан тасдиқланган “Бухоро вилоятида хизмат кўрсатиш ва туризмни ривожлантириш бўйича йўл харитаси”нинг 12–18-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2026-йил 26-майдаги 01-06-30-5260-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш 2030-йилга бориб, хизмат кўрсатиш соҳасида 85-105 минг янги иш ўрни яратиш ва бандлик даражасини 75-78 фоизга ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish