Бердиалиев Бахтиёр Еркиновичнинг 
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий профилактиканинг криминоген вазиятга таъсири: миллий ва хорижий тажриба”, 12.00.15 – Криминология. (юридик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3. DSc/Yu403.
Илмий маслаҳатчи: Тошпўлатов Акром Икромович юридик фанлар доктори, доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.04.
Расмий оппонентлар: Абдуқодиров Шерзод Ёқубжонович – юридик фанлар доктори, профессор, Абзалова Хуршида Мирзиятовна – юридик фанлар доктори, профессор, Исмоилов Исомиддин – юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси 
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий профилактиканинг криминоген вазиятга таъсирини миллий ва хорижий тажрибалар мисолида комплекс ҳамда қиёсий таҳлил қилиш; мамлакатимизда кенг кўламда амалга оширилаётган ижтимоий профилактика механизмларини илк маротаба ягона илмий-методологик ёндашув асосида тизимлаштириш орқали профилактика субектлари учун амалий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш; 2026-йил – “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” доирасида маҳалла институтининг профилактик салоҳиятини илмий жиҳатдан асослаш ҳамда миллий ҳуқуқий ва институционал хусусиятларга таянган ўзига хос “Ўзбек модели”ни шакллантириб, уни халқаро ҳамжамиятга тақдим этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Криминология фанининг назарий-методологик базасини бойитиш мақсадида миллий ва хорижий тажрибаларнинг қиёсий-ҳуқуқий таҳлили асосида “ижтимоий профилактика”, “криминоген вазият” ва “алоҳида эътиборга молик шахслар” тушунчаларининг муаллифлик дефинициялари ва криминологик мазмуни ишлаб чиқилган ҳамда консептуал жиҳатдан ривожлантирилган;
ижтимоий профилактика субектлари, хусусан, “маҳалла еттилиги” аъзоларининг касбий фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида улар учун “Криминологик диагностика ва ижтимоий реабилитация” ихтисослашган йўналиши бўйича мажбурий малака ошириш ва криминологик компетенсияни ривожлантириш тизими илмий далилланган ва консептуал асослаб берилган;
ижтимоий профилактика самарадорлигини оширишда “маҳалла еттилиги” субектлари фаолиятини ташкил этишнинг янги институционал механизми — соғлиқни сақлаш ходимларини (хусусан, патронаж тиббиёт ҳамшираларини) тизимга “илк криминологик диагностика ва виктимологик филтр” сифатида жалб этиш тартиби ва ташкилий-ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилган;
жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини полициявий-назорат моделидан ижтимоий-гуманитар моделга ўтказишнинг консептуал асоси сифатида мутлақо янги “Ижтимоий профилактика тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг назарий ва праксеологик модели ишлаб чиқилган;
ижтимоий профилактика тадбирларининг криминоген вазият динамикасига таъсирини баҳолашнинг назарий-методологик асослари трансформация қилинган ҳамда соҳанинг институционал имкониятларини кенгайтиришга қаратилган интеграл консептуал модел ва муқобил баҳолаш мезонлари тизими универсал праксеологик даражада лойиҳалаштирилган ва консептуализация қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши доирасида олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
Криминология фанининг назарий-методологик базасини бойитиш мақсадида миллий ва хорижий тажрибаларнинг қиёсий-ҳуқуқий таҳлили асосида “ижтимоий профилактика”, “кри¬миноген вазият” ва “алоҳида эътиборга молик шахслар” тушунчаларининг муаллифлик дефинициялари ва криминологик мазмуни ишлаб чиқилган ҳамда консептуал жиҳатдан ривожлантиришга оид ҳамда тадқиқотда келтирилган бошқа таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратураси, ИИВ, Миллий гвардияси ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2026-йил 15-январдаги 3-ҚҚ-ҚҚ-1-4-2-1-сон қўшма қарори ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлигининг 2026-йил 28-мартдаги 33/1031-сон далолатномаси). Ушбу тушунчалари ижтимоий профилактика фаолиятини ташкил этишга қаратилган қонун ҳужжатларида аниқ белгиланишига ҳуқуқий асос яратган;
ижтимоий профилактика субектлари, хусусан, “маҳалла еттилиги” аъзоларининг касбий фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида улар учун “Криминологик диагностика ва ижтимоий реабилитация” ихтисослашган йўналиши бўйича мажбурий малака ошириш ва криминологик компетенсияни ривожлантириш тизими илмий далилланган ва консептуал асослаб берилган таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 1-декабрдаги 754-сон қарори билан тасдиқланган “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 31-мартдаги 23/29-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ижтимоий профилактика фаолиятини ташкил этишга қаратилган механизмларини норматив ҳужжатларда аниқ белгиланишига хизмат қилган; 
ижтимоий профилактика самарадорлигини оширишда “маҳалла еттилиги” субектлари фаолиятини ташкил этишнинг янги институционал механизми — соғлиқни сақлаш ходимларини (хусусан, патронаж тиббиёт ҳамшираларини) тизимга “илк криминологик диагностика ва виктимологик филтр” сифатида жалб этиш тартиби ва ташкилий-ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилган илмий асослари ҳамда тадқиқотдаги бошқа янгиликлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратураси, ИИВ, Миллий гвардияси ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2026-йил 15-январдаги 3-ҚҚ-ҚҚ-1-4-2-1-сон қўшма қарори ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлигининг 2026-йил 28-мартдаги 33/1031-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши ижтимоий профилактика амалга оширувчи субектлар фаолиятини такомиллаштириш орқали самарадорликка эришишга хизмат қилган;
жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини полициявий-назорат моделидан ижтимоий-гуманитар моделга ўтказишнинг консептуал асоси сифатида мутлақо янги “Ижтимоий профилактика тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳа¬сининг назарий ва праксеологик модели ишлаб чиқилган таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Миллий гвардия, Олий судининг 2026-йил 20-мартдаги 20, 21ққ, 5, 01-02/22-04, 9, 08/1-сон қўшма қарори ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлигининг 2026-йил 28-мартдаги 33/1032-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ижтимоий профилактика фаолиятни самарадорлигини оширишга ҳуқуқий асос яратган;
ижтимоий профилактика тадбирларининг криминоген вазият динамикасига таъсирини баҳолашнинг назарий-методологик асослари трансформация қилинган ҳамда соҳанинг институционал имкониятларини кенгайтиришга қаратилган интеграл консептуал модел ва муқобил баҳолаш мезонлари тизими универсал праксеологик даражада лойиҳалаштирилган ва консептуализация қилинган таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратураси, ИИВ, Миллий гвардияси ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2026-йил 15-январдаги 3-ҚҚ-ҚҚ-1-4-2-1-сон қўшма қарори ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлигининг 2026-йил 28-мартдаги 33/1031-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши жиноятларни барвақт олдини олиш, криминоген вазиятни бартараф этишга оид фаолиятни такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish