Рискиев Умидулла Рахматуллаевичнинг   
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишни ташкил этишни такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш, 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Tib1532.
Илмий маслахатчи: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.02.
Расмий оппонентлар: Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамраев Атаджан Каримович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Зайниев Сухроб Сабирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолияти самарадорлигини комплекс баҳолаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган ташкилий-услубий ва иқтисодий механизмлар ҳамда амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор республика шароитида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг тиббий, ташкилий, ҳудудий ва бошқарув омилларини комплекс баҳолашга асосланган ҳамда аҳолига яқинлаштирилган тиббий хизматларни таъминловчи бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимининг такомиллаштирилган ташкилий-функционал модели ишлаб чиқилган;
илк бор амбулатория-поликлиника муассасаларида кундузги ва уй шароитида даволашни ташкил этишнинг такомиллаштирилган ташкилий механизмлари ишлаб чиқилиб, уларни жорий этиш стационар босқичга тушадиган юкламани камайтириши, тиббий ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаши ҳамда аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини ошириши илмий жиҳатдан асосланган;
илк бор олис ва чекка ҳудудларда аҳолига тиббий хизматларни яқинлаштириш мақсадида маҳалла тиббиёт пунктининг функционал модели ишлаб чиқилиб, унинг аҳоли қамровини кенгайтириш, тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини яхшилаш ва ҳудудий тенгсизликни қисқартиришдаги самарадорлиги илмий жиҳатдан исботланган;
илк бор бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кадрлар таъминотини оптималлаштириш, штат меъёрларини функционал юклама ва ҳудудий хусусиятлар асосида шакллантириш усуллари такомиллаштирилиб, уларни жорий этиш меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, тиббиёт ходимлари юкламасини мутаносиб тақсимлаш ва молиявий рағбатлантириш самарадорлигини ошириши илмий жиҳатдан асосланган;
илк бор бирламчи тиббий-санитария ёрдами, тез тиббий ёрдам ва шошилинч тиббий ёрдам хизматлари учун ягона триаж, беморларни маршрутлаш ва электрон ахборот алмашинувига асосланган интеграциялашган ташкилий ёндашув ишлаб чиқилиб, унинг беморларни мақбул йўналтириш, шошилинч бўлмаган чақириқлар сонини қисқартириш, тиббий хизматлар узлуксизлигини таъминлаш ҳамда тизимлараро ҳамкорлик самарадорлигини ошириши илмий жиҳатдан исботланган;
илк бор бирламчи тиббий-санитария ёрдами, тез тиббий ёрдам, шошилинч тиббий ёрдам ва стационар хизматларни ўзаро интеграциялашган ҳолда ташкил этишнинг ташкилий-функционал тизими ҳамда Emergency department концепциясига асосланган қабул бўлими модели ишлаб чиқилиб, унинг беморлар оқимини мақбул бошқариш, стационар бўғинга тушадиган ортиқча юкламани камайтириш, тиббий хизматларни мувофиқлаштириш ва бошқарув самарадорлигини ошириш имконини бериши илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 10 июндаги 10-сон хулосасига кўра: 
Биринчи илмий янгилик: илк бор республика шароитида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг демографик, эпидемиологик, ҳудудий, ташкилий ва бошқарув омилларини комплекс баҳолашга асосланган ҳамда аҳолига яқинлаштирилган тиббий хизматларни таъминловчи БТСЁнинг такомиллаштирилган ташкилий-функционал модели ишлаб чиқилган; илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган мазкур модель Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026 йил 29 апрелдаги 9-сон баённомаси билан тасдиқланган “Интеграциялашган триаж тизимини такомиллаштиришнинг ташкилий-функционал модели” ҳамда “Олис ва чекка ҳудудларда аҳолига БТСЁни яқинлаштиришнинг ташкилий-функционал модели” услубий тавсияномалари таркибига киритилган. Шунингдек, моделнинг амалий ечимлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 1 апрелдаги 99-сон, 2022 йил 31 августдаги 243-сон ва 2022 йил 12 сентябрдаги 248-сон буйруқлари билан тасдиқланиб, республика соғлиқни сақлаш муассасалари амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: маҳаллаларнинг 65,02%и 3 км, 82,63%и 5 км ва 95,32%и 10 км радиусда БТСЁ муассасаси билан қамраб олингани, модел жорий қилиниши натижасида тиббий хизматлардан фойдаланиш имконияти кенгайиб, ҳудудлар ўртасидаги тенгсизликни қисқартириш учун амалий асос яратилгани билан белгиланади. Иқтисодий самарадорлиги: БТСЁ, тез тиббий ёрдам ва стационар хизматлар ўртасида функционал интеграция таъминланиши ҳисобига тиббий ресурслардан самарали фойдаланиш ва аҳоли эҳтиёжларига мос инфратузилмани шакллантиришга эришилганлиги билан асосланади. Хулоса: ишлаб чиқилган ташкилий-функционал модель республика шароитида бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкил этишнинг сифатини ошириш имконини беради». 
Иккинчи илмий янгилик: илк бор амбулатория-поликлиника муассасаларида кундузги ва уй шароитида даволашни ташкил этишнинг такомиллаштирилган ташкилий механизмлари ишлаб чиқилиб, уларнинг стационар босқичга тушадиган юкламани камайтириши, тиббий ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаши ва хизматлар сифатини ошириши илмий жиҳатдан асосланган; илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган ташкилий механизмлар Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 31 августдаги 243-сон “Беморларни кундузги шифохона ва уй шифохона шароитида даволаш мезонлари ва тартиби тўғрисида”ги буйруғи билан тасдиқланиб, республикадаги барча амбулатория-поликлиника муассасалари амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: беморларнинг амбулатор босқичда даволаниш имкониятлари кенгайгани, стационарга ётқизишни талаб қилмайдиган ҳолатларда беморлар яшаш жойига яқин ёрдам олгани, бу аҳолининг қониқиш даражасини ошириб, стационарга асоссиз мурожаатларни қисқартиргани билан белгиланади. Иқтисодий самарадорлиги: стационар ўрин-жой фондига тушадиган ортиқча юкламанинг камайиши ва амбулатор босқичнинг роли кучайиши ҳисобига тиббий ресурслардан янада самарали фойдаланиш имкони яратилганлиги билан асосланади. Хулоса: кундузги ва уй шароитида даволаш тизимини ташкил этишнинг такомиллаштирилган механизми стационар ва амбулатор тиббий ёрдам ўртасидаги функционал узвийликни таъминлашнинг самарали ташкилий ечими эканлиги асослайди. 
Учинчи илмий янгилик: илк бор олис ва чекка ҳудудларда аҳолига БТСЁни яқинлаштириш мақсадида маҳалла тиббиёт пунктининг функционал модели, унинг ташкилий тузилмаси, жиҳозланиш стандартлари ва тиббий хизматлар ҳажми ишлаб чиқилиб, аҳоли қамровини кенгайтиришнинг илмий асосланган механизми таклиф этилган; илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: ишлаб чиқилган модель Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026 йил 29 апрелдаги 9-сон баённомаси билан тасдиқланган “Олис ва чекка ҳудудларда БТСЁни яқинлаштиришнинг ташкилий-функционал модели” услубий тавсиянома таркибига киритилган. Мазкур ёндашув Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 1 апрелдаги 99-сон буйруғи билан тасдиқланиб, республика муассасалари амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: 5–9,9 км масофада жойлашган маҳаллалар сони 1164 тадан 833 тага, 10 кмдан ортиқ масофада жойлашганлари 453 тадан 259 тага қисқаргани, бу аҳолининг БТСЁ билан қамровини ошириб, хизматлардан фойдаланиш имкониятини яхшилагани билан белгиланади. Иқтисодий самарадорлиги: битта оилавий шифокор пунктини қуриш учун ўртача 1,2 млрд сўм талаб этилса, маҳалла тиббиёт пунктини ташкил этиш учун 30–50 млн сўм маблағ етарли бўлгани, бу олис ҳудудларда тиббий хизматларни қисқа муддатда ва кам харажат билан ташкил этиш имконини бергани билан асосланади. Хулоса: маҳалла тиббиёт пункти модели БТСЁни ҳудудий жиҳатдан яқинлаштириш ва давлат маблағларидан самарали фойдаланишнинг илмий асосланган ташкилий ечими эканлиги тасдиқланди. 
Тўртинчи илмий янгилик: илк бор БТСЁ муассасаларида фаолият юритувчи шифокорларнинг штат бирликларини аҳоли эҳтиёжига мослаштиришга асосланган, математик моделлаштириш орқали ишлаб чиқилган илмий асосланган штат меъёрлари ёндашуви яратилди, унинг тиббиёт ходимлари меҳнат юкламасини мутаносиб тақсимлаш ва кадрлар таъминотини оптималлаштириш имконини бериши илмий жиҳатдан асосланган; илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: ишлаб чиқилган штат меъёрлари 2022 йил 24 июн куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан маъқулланиб, амалиётга жорий этилди (рўйхатга олиш рақами №06-89). Ижтимоий самарадорлиги: тиббиёт ходимлари меҳнат юкламаси мутаносиб тақсимлангани, шифокор мутахассисликлари сони кенгайтирилгани (Тошкент шаҳри ОПларида 15 тадан 17 тагача, шаҳарлардаги ОПларда 8 тадан 16 тагача) ва бу ўзгаришлар статистик жиҳатдан ишончли эканлиги билан белгиланади. Иқтисодий самарадорлиги: республика бўйича мавжуд 18 283 штат бирлигидан 582 таси (3,2%) қисқартирилиб, 17 701 тага етказилгани, бунда қисқартирилган штатларга ажратилган маблағлар янги киритилаётган штатларга йўналтирилгани ҳисобига ислоҳот қўшимча бюджет маблағларини талаб этмагани билан асосланади. Хулоса: ишлаб чиқилган штат меъёрлари модели меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш ва бошқарув самарадорлигини оширишнинг илмий асосланган ташкилий-иқтисодий механизми эканлигини асослайди.
Бешинчи илмий янгилик: илк бор БТСЁ амбулатор-поликлиника бўғинида, тез тиббий ёрдам хизматида ва шаҳар/туман шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларида беморларни аҳволи оғирлигига қараб саралаш (триаж)нинг алоҳида, ҳар бир бўғин учун мослаштирилган мустақил тизимлари ишлаб чиқилиб, уларнинг ишлаш принципи ва беморларга кўрсатиладиган ёрдам ҳажми алоҳида-алоҳида белгилаб берилгани илмий жиҳатдан асосланган; илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: мазкур мақсадда “Шошилинч тиббий ёрдам марказлари қабул бўлимларида беморлар аҳволи оғирлигини баҳолаш ва саралаш (триаж) тизими бўйича миллий клиник баённомалар”, “Тез тиббий ёрдам хизмати диспетчерлари учун миллий клиник баённомалар” ва “Тез тиббий ёрдам хизмати бригадалари учун миллий клиник баённомалар” Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 12 сентябрдаги 248-сон буйруғи билан тасдиқланиб, амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: асоссиз госпитализациялар улуши 31,7%дан 10,4%гача камайгани, қабул бўлимларида кутиш вақти 27,4%га, даволашни бошлаш вақти эса 39,8%га қисқаргани, бу шошилинч ёрдамнинг тезкорлиги ва беморларнинг қониқиш даражаси ошишига хизмат қилгани билан белгиланади. Иқтисодий самарадорлиги: ҳар 1000 нафар беморнинг 213 нафари стационарга ётқизилмасдан амбулатор босқичда даволангани ва ҳар 1000 нафар бемор ҳисобига ўртача 17 млн сўм бюджет маблағи иқтисод қилингани билан асосланади. Хулоса: ишлаб чиқилган учта мустақил триаж тизими БТСЁ, тез тиббий ёрдам ва стационар шошилинч қабул бўлимлари фаолиятини стандартлаштиришнинг илмий асосланган ташкилий механизми эканлигини ва кейинги яхлит интеграциялашган моделга ўтиш учун меъёрий-услубий негиз яратганини асослайди.
Олтинчи илмий янгилик: илк бор БТСЁ, тез тиббий ёрдам ва шошилинч тиббий ёрдам хизматларни Emergency department концепцияси асосида функционал интеграция қилишнинг ташкилий-бошқарув модели ишлаб чиқилиб, унинг беморлар оқимини узлуксиз бошқариш, тиббий ёрдамнинг босқичма-босқич узвийлигини таъминлаш ва муассасалараро ҳамкорлик самарадорлигини ошириши илмий жиҳатдан асосланган; илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: ишлаб чиқилган модель Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2026 йил 29 апрелдаги 9-сон баённомаси билан тасдиқланган “Интеграциялашган триаж тизимини такомиллаштиришнинг ташкилий-функционал модели” тавсиянома таркибига киритилган. Триаж ва маршрутлаш алгоритмлари Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 12 сентябрдаги 248-сон буйруғи билан тасдиқланган миллий клиник баённомалар асосида жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: оғир беморларни саралаш ва шошилинч ёрдам сифатининг ошгани, қабул бўлимларида беморлар оқими тартибга солиниб, енгил ҳолатдаги беморларни амбулатор босқичга йўналтириш имкониятлари кенгайгани билан белгиланади. Иқтисодий самарадорлиги: триажга асосланган бошқарув механизми стационар ўрин-жой фондидан самарали фойдаланиш, асоссиз госпитализацияларни қисқартириш ва тизим ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлагани билан асосланади. Хулоса: Emergency department концепцияси шошилинч тиббий ёрдамни ташкил этишнинг замонавий интеграциялашган модели сифатида тиббий хизматлар сифатини ошириш ва бошқарув самарадорлигини кучайтиришнинг илмий асосланган механизми эканлиги тасдиқланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish