Sayt test rejimida ishlamoqda

Утебаев Даулетбайнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умумлаштирилган ечимли ностационар жараёнларни сонли моделлаштириш учун айирмали схемалар», 01.01.03–Ҳисоблаш математикаси ва дискрет математика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/FM12.
Илмий маслаҳатчи: Арипов Мерсаид Мирсиддикович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM.01.02.
Расмий оппонентлар: Имомназаров   Холматжон Худайназарович, физика-математика фанлари доктори; Алоев Рахматулла Джураевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Хўжаёров Бахтиёр Хўжаёрович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ностационар тенгламалар учун юқори тартибли аниқликдаги айирмали схемалар қуриш ва уларнинг аниқлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи ва иккинчи тартибли тенгламалар системаларига қўйилган Коши абстракт масалаларига юқори аниқликдаги янги айирмали схемалар қурилган ва аниқлик теоремалари исботланган;
кососимметрик операторли икки қатламли операторли-айирмали схема учун негатив метрикада янги априор баҳо олинган;
интерполяцион фазоларда умумлаштирилган ечимли акустик, тезлик-кучланишли эластикликнинг динамик назарияси масалалари учун янги марказлашган айирмали схемалар қурилган ва аниқлик баҳолари олинган;
умумлаштирилган ечимларга эга цилиндрлик ва сферик симметрияли акустик тенгламалари учун янги марказлашган айирмали схемалар қурилган ва уларнинг яқинлашиш тезлиги баҳоланган;
суюқликларнинг ички тўлқинлар ҳаракати, ёпишқоқ-эластик муҳит деформацияси ҳаракати, гравитацион-гироскопик суюқлик тўлқинлари ҳаракати тенгламалари учун вақт ва фазо бўйича юқори аниқликдаги янги айирмали схемалар қурилган ва улар учун аниқлик баҳолари олинган;
акустик, тезлик-кучланишли эластикликнинг динамик назарияси масалалари учун қурилган марказлашган айирмали схемаларнинг дисперсион хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Параболик ва гиперболик типдаги ностационар тенгламалар учун чекли айирмалар ва чекли элементлар усулларига асосланган юқори аниқликдаги сонли ечиш схемаларини  қуришга оид олинган илмий натижалар асосида:
хусусий ҳосилали параболик ва гиперболик тенгламалар учун қурилган юқори аниқликдаги айирмали схемаларан 1.3.1.3. рақамли «Методы создания, исследования и идентификации математических моделей о Земле» лойиҳасида тўғри ва тескари масалаларни ечишда фойдаланилган (Россия Фанлар академияси Сибир бўлими  Ҳисоблаш математикаси ва математик геофизика институтининг 2019 йил 26 апрелдаги 15301.03-221-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ғовак-эластик муҳит ҳаракати масалаларини ечиш имконини берген;
ностационар жараёнларни сонли моделлаштириш учун қурилган юқори аниқликдаги айирмали схемалар 0118PK01304 рақамли «Рациональное использование природных ресурсов, в том числе водных ресурсов, геологии, переработка, новые материалы и технологии, безопасные изделия и конструкции» лойиҳасида геомеханиканинг ностационар масалаларини сонли ечишда фойдаланилган (Қозоғистон, С. Баишев номидаги Актобе университетининг 2019 йил 5 майдаги 102-10/2159-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши саноат чиқиндиларига эга ғовак муҳитлардаги жисмларни конвектив қуритиш жараёнида ғовак муҳит ҳаракати масалаларини ечиш имконини берган;
икки ўлчамли параболик тенгламалар учун қурилган юқори аниқликдаги айирмали схемалар 0118PK01304 рақамли «Рациональное использование природных ресурсов, в том числе водных ресурсов, геологии, переработка, новые материалы и технологии, безопасные изделия и конструкции» лойиҳасида иссиқлик ўтказувчанлик масалаларини ечишда фойдаланилган (Қозоғистон, С. Баишев номидаги Актобе университетининг 2019 йил 5 майдаги  102-10/2159-сон маълумотномаси).  Илмий натижаларнинг қўлланилиши техноген чиқиндиларни қайта ишлаш жараёнининг самарадорлигини ва сифатини ошириш имконини берган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish