Исраилова Зухра Шерзодовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Иккиламчи бепуштлик билан асоратланган эндометрий патологияси бўлган аёлларни олиб бориш тактикасини оптималлаштириш", 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Tib4198.
Илмий рахбар: Агабабян Лариса Рубеновна, тиббиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12. Tib.17.01.
Расмий оппонентлар: Каримова Феруза Жавдатовна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шавази Наргиз Нуралиевна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аёлларда иккиламчи бепуштликни даволашдан олдин ва даволаш жараёнида эндометрийнинг морфологик тузилишини, комплекс гистологик ва иммуногистокимёвий текширувларнинг диагностик ҳамда прогностик аҳамиятини бахолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор гормонал фон сақланган ҳолда бачадон билан боғлиқ иккиламчи бепуштлик қайд этилган беморларда эндометрий патологиясининг асосий белгилари сифатида эндометрий гипоплазияси, бачадон ичи синехиялари, сурункали эндометрит, секретор трансформациянинг бузилиши, эндометрий қалинлигининг пасайиши ва уч қаватли тузилманинг мавжуд эмаслиги хамда ушбу беморларнинг 97% да норецептив эндометрий учраши аниқланган;
бачадон билан боғлиқ иккиламчи бепуштлик мавжуд беморларда тахмин қилинаётган “имплантация учун қулай” даврда эндометрийнинг рецептор сезувчанлиги ва пролифератив фаоллиги яққол пасайиши (эстроген ва прогестерон экспрессияси, Ki-67 хужайраларини сонини камайиши) исботланган;
иккиламчи бепуштлик ва ҳамроҳ папилломавирус инфекцияси мавжуд асосий гурухдаги беморларда эндометриал дисфункциянинг эхографик ва морфофункционал белгилари кўпроқ учраши (М-эхонинг нотекислиги — 36%, гипоэхоген контур-41%) аниқланган;
ишлаб чиқилган комплекс диагностика ва даволаш алгоритмини қўллаш эндометрий рецептивлигининг тикланиши (уч қаватли тузилманинг шаклланиш 0% дан 68% гача, норецептив эндометрий учраш частотаси 97% дан 28% гача камайиши, ER экспрессияси 27,92% дан 55,76% гача, PR — 32,15% дан 65,09% гача, Ki-67 — 8,07% дан 21,57% гача ошиши) натижасида ушбу гурух аёлларнинг 46%да клиник ҳомиладорлик ривожланиши аникланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бачадон билан боғлиқ иккиламчи бепуштлик кузатилган беморларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида қуйидагилар ишлаб чиқилган:
биринчи илмий янгилик: илк бор бачадон билан боғлиқ иккиламчи бепуштлик кузатилган аёлларда эндометрий ҳолати мажмуавий клиник-инструментал, морфологик ва иммуногистокимёвий баҳоланган; қайсиким гормонал фон сақланганда 97% беморларда норецептив эндометрий кузатилишини аниқлашга имкон берган ҳамда эндометрий морфофункционал етишмовчилигининг бепуштликни бачадон шакли ривожланишидаги етакчи роли ҳақида далолат берган ва ташхисот усуллари бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгаши қарори билан тасдиқланган “Бепуштликнинг бачадон шаклини ташхислашга дифференциал ёндашув” услубий тавсиялари мазмунига киритилган (2025 йил 26 ноябрдаги 4-сонли баённома). Олинган натижалар “Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш илмий-амалий тиббиёт маркази” Давлат муассасаси Самарқанд вилоят филиали амалий фаолиятига 2026 йил 20 апрелдаги 255-сонли буйруғи билан ва академик Ё.Х.Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали клиник амалиётига 2026 йил 14 январдаги 22-сонли буйруғи билан жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 майдаги 08/24-сонли хулосасига кўра). Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган ёндашув бачадон билан боғлиқ иккиламчи бепуштлик кузатилган беморларда эндометрий морфофункционал ҳолати ва рецептивлиги бузилишларини эрта аниқлаш имкониятларини кенгайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган ташхислаш ва даволаш алгоритмини қўллаш қайта натижасиз даволаш курслари, қўшимча диагностик текширувлар, касалхонада даволаниш ва бачадон ичи патологиясининг асоратланган шаклларини олиб бориш билан боғлиқ харажатларни қисқартишга имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: иккиламчи бепуштликнинг бачадон шакли кузатилган беморларда эстроген ва прогестерон рецепторлари экспрессиясининг, шунингдек, Ki-67 пролифератив фаоллик индексининг ишончли даражада пасайиши кўрсатилган; қайсиким эндометрий рецептор аппаратининг бузилиши ва унинг функционал жиҳатдан етишмовчилиги бепуштликнинг бачадон шаклидаги асосий механизмлардан бири эканлигидан далолат беради, ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгаши қарори билан тасдиқланган “Бепуштликнинг бачадон шаклини ташхислашга дифференциал ёндашув” услубий тавсиялари мазмунига киритилган (2025 йил 26 ноябрдаги 4-сонли баённома). Олинган натижалар “Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш илмий-амалий тиббиёт маркази” Давлат муассасаси Самарқанд вилоят филиали амалий фаолиятига 2026 йил 20 апрелдаги 255-сонли буйруғи билан ва академик Ё.Х.Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали клиник амалиётига 2026 йил 14 январдаги 22-сонли буйруғи билан жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 майдаги 08/24-сонли хулосасига кўра). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижаларини тадбиқ этиш бепуштликнинг бачадон шаклини ташхислаш сифатини оширишга, эндометрий рецептивлиги бузилишларини эртароқ аниқлашга ва туғиш ёшидаги беморларни даволаш самарадорлигини оширишга ҳисса қўшади. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган ёндашувни қўллаш қайта текширувлар, самарасиз даволаш курслари ҳамда ёрдамчи репродуктив технологиялардан асоссиз тарзда фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни қисқартишга имкон беради.
учинчи илмий янгилик бўйича: иккиламчи бепуштликнинг бачадон шакли кузатилган беморлар учун эндометрийнинг ультратовуш, эндоскопик, морфологик ва иммуногистокимёвий текширувини, шунингдек, эндометрий тузилиши ва рецептивлигини тиклашга қаратилган икки босқичли даволашни ўз ичига олган ташхислаш ва даволашнинг мажмуавий алгоритми ишлаб чиқилган ва илмий асосланган ҳамда улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгаши қарори билан тасдиқланган “Эндометрийнинг молекуляр-генетик кўрсаткичлари таҳлили асосида бепуштликнинг бачадон шаклини ташхислаш алгоритми ва даволаш усуллари” услубий тавсиялари мазмунига киритилган (2025 йил 26 ноябрдаги 4-сонли баённома). Олинган натижалар “Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш илмий-амалий тиббиёт маркази” Давлат муассасаси Самарқанд вилоят филиали амалий фаолиятига 2026 йил 20 апрелдаги 255-сонли буйруғи билан ва академик Ё.Х.Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали клиник амалиётига 2026 йил 14 январдаги 22-сонли буйруғи билан жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 майдаги 08/24-сонли хулосасига кўра). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган алгоритмни тадбиқ этиш иккиламчи бепуштликнинг бачадон шакли кузатилган беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини оширишга, эндометрий рецептивлигини тиклашга ва ҳомиладорлик рўй бериш эҳтимолини оширишга ҳисса қўшади. Иқтисодий самарадорлиги: мажмуавий алгоритмни қўллаш узоқ муддатли текширув, қайта натижасиз даволаш курслари ва ёрдамчи репродуктив технологиялардан самарасиз фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни қисқартишга имкон беради.
тўртинчи илмий янгилик бўйича: ишлаб чиқилган мажмуавий даволашни қўллаш эндометрий рецептор аппаратининг тикланишига олиб келиши аниқланган: эстроген ва прогестерон рецепторлари экспрессияси тахминан 2 бараварга, Ki-67 пролифератив фаоллик индекси 2,5 баравардан зиёдга ошган; эндометрий уч қаватли тузилишининг шаклланиши 0 дан 68 % гача кўтарилган, қайсиким 46% беморларда ҳомиладорлик рўй бериши билан кечган ҳамда улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгаши қарори билан тасдиқланган “Эндометрийнинг молекуляр-генетик кўрсаткичлари таҳлили асосида бепуштликнинг бачадон шаклини ташхислаш алгоритми ва даволаш усуллари” услубий тавсиялари мазмунига киритилган (2025 йил 26 ноябрдаги 4-сонли баённома). Олинган натижалар “Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш илмий-амалий тиббиёт маркази” Давлат муассасаси Самарқанд вилоят филиали амалий фаолиятига 2026 йил 20 апрелдаги 255-сонли буйруғи билан ва академик Ё.Х.Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали клиник амалиётига 2026 йил 14 январдаги 22-сонли буйруғи билан жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 майдаги 08/24-сонли хулосасига кўра). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижаларини жорий этиш иккиламчи бепуштликнинг бачадон шакли кузатилган беморларда эндометрий рецептивлиги тикланишига, даволаш самарадорлиги ошишига ва ҳомиладорлик рўй бериш частотаси кўпайишига ҳисса қўшади. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган мажмуавий даволашни қўллаш қайта натижасиз даволаш курслари, узоқ муддатли кузатиш ва ёрдамчи репродуктив технологиялардан самарасиз фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни қисқартишга имкон беради.